Xabarchi Tv | Rasmiy kanal


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Music


⭐ Фақат энг сўнги хабарлар, Долзарб мавзулар, биз билан умуман зерикмайсиз
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉
Реклама бўйича -

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Music
Statistics
Posts filter


Aбдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” сафида илк бор машғулот ўтказди

Батафсил👉 @Xabarchi_news


Миллий гвардия ходими эндиликда фуқарога мурожаат этганида ўзини таништиради

Амалдаги қонунчиликда Миллий гвардия ходими хизмат вазифаларини бажариши юзасидан фуқароларга мурожаат этганда ёки унга фуқаро мурожаат этганда ўзини таништириш тартиби белгиланмаган эди. Бу эса амалиётда айрим эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Батафсил👉 @Xabarchi_news


#Тезкор

❗️Ўзбекистонда 23-24-январ кунлари ҳаво ҳарорати -13 даражагача совиши кутилмоқда

"Ўзгидромет"нинг маълум қилишича, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида кечалари -13 даражагача, мамлакатнинг бошқа ҳудудларида -7 даражагача совуқ бўлиши мумкин.

22-23-январ кунлари Республиканинг деярли барча ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир қорга айланиши) кутилмоқда.

Ҳаво ҳарорати ҳафта охирига бориб, аста-секин яна кўтарила бошлайди.

Батафсил👉 @Xabarchi_news


Трамп давлат хизматчилари учун масофавий ишлашни бекор қилди

“Ижро этувчи ҳокимиятнинг барча бўлим ва идоралари раҳбарлари имкон қадар қисқа вақт ичида масофавий меҳнатни ташкил этишни якунлаш бўйича барча зарур чораларни кўришлари ва ходимлар ўзларининг тегишли навбатчилик участкаларига шахсан келиб ҳисобот беришларини таъминлашлари керак”, — дейилади у имзолаган буйруқда.

Батафсил👉 @Xabarchi_news


🇺🇿🇺🇸 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампни ушбу лавозимга расмий киришгани муносабати билан табриклади.

Давлатимиз раҳбари ўз мактубида Дональд Трампнинг янги муддатдаги фаолияти давомида АҚШнинг халқаро майдондаги нуфузи ва обрў-эътибори, иқтисодий қудрати ва салоҳияти, глобал миқёсдаги ўрни ва аҳамияти янада ортишига ишонч билдирди.

Ўзбекистон АҚШнинг мамлакатимиз мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини доимий қўллаб-қувватлашга қаратилган сиёсатини юқори баҳолайди ва алоҳида қадрлайди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.

Батафсил👉 @Xabarchi_news


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Йигитлар, огоҳлик. Тузоққа тушиб қолманг

Питерда интернетда танишиб, учрашувда ресторанга борганларни чув туширишяпти.

Схема бундай: қизлар йигитлар билан танишишади ва ресторанда учрашишни таклиф қилашади. Мазали зиёфатдан сўнг қиз арзимаган баҳона билан жанжал қилиб кетиб қолади. “Ошиқ” эса 12 мингдан 54 минг рублгача бўлиб кетган ҳисобни тўлашга мажбур бўлади. Бу билан ресторан савдоси ҳам гуллаган, “ўлжа” келтирган қизлар ҳам 15 фоиз улуш олган.

Петроградский раёнида бундай ресторан ташкил қилган 20 ёшли талаба, Озарбайжон фуқароси қўлга олинган.

Фирибгарлик моддаси билан жиноий иш очилган.

Батафсил👉 @Xabarchi_news


“Права” олмоқчимисиз? Йўл-йўриғини-ю нарх навосини билиб олинг!

Батафсил инфографикада.

Батафсил👉 @Xabarchi_news


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇺🇿 “Аёллар ишлаган ва раҳбарлик қилган жойларда тартиб, адолат, ҳалоллик, маданият юқори бўлади” - Шавкат Мирзиёев

Саида Мирзиёева етакчи аёллар мактабининг тўртинчи мавсумида иштирок этди. Ўзбекистон Президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева давлатимиз раҳбари қарорига мувофиқ ташкил этилган “Етакчи аёллар мактаби” тўртинчи мавсумининг тантанали очилишида иштирок этди.

Батафсил👉 @Xabarchi_news


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Дахшат

⚡️Юраги бўшлар кўрмасин😥

Тошлоқда Дамас хайдовчиси маст ҳолатда йўл ўнг четидаги отахонни хамда ундан кейин йўлни чап четидаги ёш болани уриб ЎЛДИРИБ ҚОЧИБ КЕТИБДИ😱😡

Мана ичкиликни оқибати, ичиб рулга ўтирганларга дархол қамоқ қўллашмас экан хатто керак бўлса бу қурбонларни ўрнида амалдорларни болалари ё яқинлари хам бўлиши мумкин, хеч ким бу хавфдан холи эмас, хамма йўлда юради

Батафсил👉 @Xabarchi_news


#тезкор

🇺🇸 Трамп муҳожирларнинг АҚШда туғилган фарзандларига автоматик равишда АҚШ фуқаролигини беришни тўхтатиш ҳақида фармон имзолади

Бугунгача бошқа давлат фуқаролари бўлган ота-оналар АҚШда фарзадли бўлса, автоматик равишда фарзанди АҚШ фуқаролигини олар эди.

Батафсил👉 @Xabarchi_news


🗣 Трамп президент кабинетига парҳезли Cоcа-Cола ичимлигини олиб келиш тугмасини қайтадан ўрнатди

У бу тугмани 2016-йилдаги биринчи президентлик муддатидаёқ ўрнатганди. Бироқ Байден лавозимга келгач, уни олиб ташлаганди.

Батафсил👉 @Xabarchi_news


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ЎЗИМНИ КОБАЛИТИМ

Жичча баланд томингдан,
Широкий баллонингдан,
Ёқимли салонингдан,
Ўргилай...

Ходовой част чёткий,
Юради такой лёгкий,
Ранг ҳам Оқ, Қора, Мокрий
Ўргилай...

Батафсил👉 @Xabarchi_news


Дунёда экстремистик гуруҳлар қандай пайдо бўлган?

1962-йилда Саудия Арабистонида Бутунжаҳон Мусулмонлар Лигаси тузилган. Ушбу ташкилотни яратишдан мақсад дунё бўйлаб ваҳобийлик ғояларини ёйиш бўлган. Чунки у вақтларда Саудия Арабистони ҳозиргидай фаровон ривожланган эмасди ва Қироллик оиласи мамлакат ичидаги радикаллар эътиборини бошқа давлатларга қаратмоқчи эди. Худди шу вақтда Эронда ва Мисрда қироллик оилалари ағдарилиб, инқилоб ғоялари тарқалаётганди.

Саудия Арабистони Бутунжаҳон Мусулмонлар Лигаси орқали Афғонистон, Болқон, Покистон ва Африкада ваҳобий ғояларини мунтазам ёйиб борган. 21-аср бошида шу ғоялар таъсирида етишиб чиққан шахслар Ал-Қоида ва бошқа экстремистик ташкилотларни яратган. Яъни Саудия қироллик оиласи дунё ва маҳаллий аҳоли эътиборини ўзига эмас, бошқа мамлакатларга қаратган. Ушбу ҳаракатга эътибор шу даражада бўлганки, ҳатто Саудия қиролларидан бири Фаҳд “исломни ёйиш учун сарфланадиган маблағларга чеклов қўймаслик” ҳақида махсус кўрсатма берган.

Батафсил👉 @Xabarchi_news


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бу видеони албатта фарзандингизга кўрсатинг

Батафсил👉 @Xabarchi_news


#ТЕЗКОР

⚡️Тайванда 6,4 магнитудали зилзила юз берди

Батафсил👉 @Xabarchi_news


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇺🇦🇰🇵🇷🇺 Зеленский асирга олинган шимолий кореялик аскарнинг сўроқ қилиниши акс этган янги видеони эълон қилди

Асирнинг сўзларига кўра, у 17 ёшида армияга бориб, разведка батальонида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган. У ўзининг яна 100 нафар КХДР аскари билан биргаликда кемада Россияга борганини айтди. Россия Федерациясида Шимолий Корея аскарларининг бир қисмига оғир рус техникасидан фойдаланиш ўргатилган, кейин эса улар Украиага қарши урушга жўнатилган.

Батафсил👉 @Xabarchi_news


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
47 ёшли хонанда Манзура турмушга чиқаётган кўринади.

Актёр Мурод Йўлдошев жонли эфир вақтида уйланиш тўғрисидаги саволга келиннинг ўзидан жавоб оламиз деган.

Шу вақтда экранда Манзура кўриниш бериб, улар тинимсиз равишда тўйга тайёргарлик кўраётганини айтган.

Батафсил👉 @Xabarchi_news


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
“Обедга нима овқат?“ деяётганларга “Кўза шўрва“🏺

Обед қилмаган яқинларга юбориб қўйинг)

Батафсил👉 @Xabarchi_news


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Фарғонада қиморхона ташкил қилган шахслар ИИБ ходимларига болта ва пичоқ билан ҳужум қилди

Фуқаро 9 нафар шахсни ўз уйига тўплаб, қимор ўйинларини ташкил қилган.

Батафсил👉 @Xabarchi_news


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 "Менимча, Россияда катта муаммолар бўлади": Путин шартнома тузишдан бош тортиб, Россияни вайрон қилмоқда. У келишувга эришиши керак, дейди Трамп

Зеленский, Трампнинг сўзларига кўра, урушни ҳал қилиш бўйича келишув тарафдори.

Батафсил👉 @Xabarchi_news

20 last posts shown.