Аёл билан олам мунаввар.


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Азиз ва мухтарам аелларимиз учун кизикарли булган турфа мавзуларни каналимиздан топишингиз мумкин. .Cизларга екса , биз узимизни бахтиер сезамиз.🎀💐🌹🌻🌺🥀🦋
Таклиф ва мулохазалар учун @Ayolbilanolam_bot
реклама учун @ayubxon1226

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
А с с а л о м у а л а й к у м!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Душанба Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!😊


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Мана сермазмун, шовқинли кун якунига етди. Юртимизни тун ўз бағрига олди.
Эртанги отажак тонгингиз сизни бахт манзилларига етакласин.

Хайрли тун. ✨✨


📝Камбағаллик

Тўрт девордан иборат, аммо томи ёпилмаган кичик бир кулбада камбағал бева аёл ва фарзанди яшар эди. Уйларининг ёғоч эшиги бор бўлса-да, ёмғир, қор ёғса, шифти ёпилмаган бу кулба уларни ёғингарчиликдан сақламас эди. Шунга қарамай бу оила бор неъматларга шукр ва қаноат ила кун кечирар эди.

Бу аёлни энг қаттиқ қийнайдиган нарса бу қиш пайтидаги ёғингарчилик эди. Фарзанди тўрт ёшга тўлгунига қадар Аллоҳнинг фазли ила қаттиқ ёмғир ва қор ёғиши бу йилларда бўлмади.
Бир куни осмонни қуюқ булут қоплади ва кеч кирганда қаттиқ ёмғир ёға бошлади. Одамлар уйларига кириб ёмғирдан сақландилар. Аммо бева аёл ва гўдаги жуда қийин ахволда қолди, ёмғир суви остида кийимлари буткул ивиб хўл бўлди.
Она фарзандини ёмғирдан сақлай деб бағрига босса, жиққа хўл бўлган кийими билан янада кўпроқ озор берар эди. Шунда она зудлик билан эшикни ечиб олди ва деворга қия қилиб суяди. Эшик остига фарзандини ёмғирдан тўсай деб олди.
Ёмғирдан сақланган гўдак кўзларида бахтиёрлик ва юзида табассум ила онасига қаради ва деди:
- Онажон, эшиклари бўлмаган камбағаллар ёмғир ёғса, нима қиладилар?!..
Гўдак шу онларда уйида эшиги бор бўлганини катта бойлик деб хисоблади.
Аллоҳнинг қадаридан рози бўлиш катта бахт, шу розилик билан қалб хотиржамлиги келади, тушкунликка тушиш ва норозиликдан сақланиш мумкин бўлади...

579 0 10 1 14

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бир умрлик сабоқ.
Жуда хам ибратли ролик.


Муҳтарам эркаклар! Сиз ҳам аёлингиз учун безанасизми?

Кўпинча эр аёлидан чиройли кийинишини, ясаниб олишини истайди, тозаликка кўпроқ аҳамият беришини таъкидлайдию, аммо ўзи бунга амал қилмайди.

📍Эрларнинг хушсурат ва хушбўй бўлиши хотиннинг шаръий ҳаққидир.

📍Инсон табиати гўзал ва тоза нарсаларни яхши кўради. Сиз ҳам аёлингиз учун ҳамиша чиройли кийиниб юринг. Шундай ҳолатда бўлингки, у олдингизда уялиб ерга қараб қолсин.

📚Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад
«Оила — бахт-саодат маскани»

Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ таржимаси


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бундай инсонларга қарз берманг. ☝️


Танамизнинг неча фоизини сув ташкил қилади?

• Эрта тонгдан 1 стакан сув ичишни унутманг!

• Ибн Сино бобомиз айтганидек, қарилик - бу қуруқлик!Сувсизланиш! Инсон - бу жонланган сувдир.

- Қон - 85 фоиз
мушаклар - 75 фоиз
- мия - 85 фоиз
- юрак - 75 фоиз
- ўпка - 86 фоиз
- буйраклар - 83 фоиз
- кўзлар - 95 фоиз
- суяклар - 24 фоиз сувдан иборат


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Эканомчи эр😂😂😂


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Дунёдаги енг мехрибон
жонли мавжудод бу зркак
экан!
Хеч кайси аёлни рад етиб
ку́нглини синдирмас экан😂😂😜


Forward from: Пазанда бека
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Иссиқ таом.


Чойнинг ҳам бир дарди бор.

- У ҳам аланга ичида қизиб қайнаган,
- Унутилган пайтида эзилиб совуган,
- Кўп кутганидан қизариб, аччиқлашган.

Ма ша Аллох......


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Беғубор болажонлар. 😘❤️💋


Рози бўлинг

Кўргим келар юзингизни
Излагайман изингизни
Қумсагайман  сўзингизни
Ота, мендан рози бўлинг

Юраккинам фарёд урар
Кўз ёшларим дарё бўлар
Нолаларим бисёр бўлар
Ота, мендан рози бўлинг

Соғинчларим уммон қадар
Сиз мен учун энг зўр падар
Сиз бўлганда йўқдир хатар
Ота, мендан рози бўлинг

Армонларга  сирдош кунглим
Тушларимда бўлинг бир зум
Сизни энди қайдан топгум
Ота, мендан  рози бўлинг

Сузларингиз дуру гавҳар
Йўқлигингиз берар озор
Учрашамиз рўзи маҳшар
Ота, мендан рози бўлинг!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Хайрли тонг. 🌺🌺


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
😇Ассалому алейкум
Қалбан яқин инсонларим!

😍Омонат дунёда омонмисиз?
🌹Опамсиз, синглим, дугонамсиз ўзингизни эхтиёт қилинг.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Хайрли тун азизлар.
✨✨✨✨✨✨✨✨✨


📝Ҳасадгўй
(ибратли ҳикоя)


Касалхона бўлмасида иккита оғир бемор ётарди. Касалларнинг бири дераза ёнига, иккинчиси эшик яқинига жойлашганди.
– Ташқарида нима гаплар? Ойнадан у-бу кўриняптими? Жуда сиқилиб кетди-ю одам... – деди эшик олдидаги киши.
– Ў-ў! – деди жонланиб иккинчи хаста. – Осмонни, булутларни, кўлни ва олисдаги ўрмонни кўряпман.
Дераза ёнидаги киши ҳар куни хонадошига дераза ортида нималар бўлаётганини сўзлаб берарди. У кўлдаги балиқчилар, уларнинг катта илмоқлари, тутган балиқлари, соҳилда ўйнаб юрган болалар, уфққа бош қўйган қуёш, сувнинг мавжланиб туриши ва ҳоказолар ҳақида гапирарди.
У ажойиб-ғаройиб манзараларни ҳикоя қиларкан, шеригининг ичини ит тирнарди. "Бу адолатдан эмас, – деб ўйларди. – Нимага уни дераза ёнига қўйишган-у, мени пойгакка, оёқостига итқитишган? У ҳар куни дунёни томоша қилиб, роҳатланиб ётади. Мен бўлсам, бўёғи кўчган эшикдан бошқа нарсани кўрмайман”.
Бир куни ойна ёнидаги беморни қаттиқ йўтал тутди, хириллаб нафас ола бошлади. У ҳамширани чақириш учун бош томонидаги қўнғироқ тугмасига интилди, бироқ ета олмади. Чунки бунга мажоли қолмаганди, йўтал кучайган, аъзойи бадани дир-дир титрарди. Хонадоши бўлаётган воқеаларни жимгина кузатиб турди. Хоҳласа, ўзининг тугмачасини шундоққина босар, ҳамшира зумда етиб келарди. Лекин у хоҳламади.
Бироз вақт ўтгач бемор тинчиб қолди. У бу ғалвали ва диққинафас дунёни мангуга тарк этди.
Уни олиб чиқиб кетишаётганда хонадоши ҳамширадан: "Энди мени ойна ёнига олиб ўтиб қўйсангиз”, деб илтимос қилди. Ҳамшира унинг ўтинчини ерда қолдирмади. Кўрпа-тўшакларни тўғрилади, устидаги жилдини янгилагач, яхшилаб сирди. Сўнг беморни кўчириб ўтказди. Ҳаммаси жойида эканига ишончи комил бўлгач, эшик томонга йўналди. Бироқ уни касалнинг товуши тўхтатди. Унинг овозида ажабланиш бор эди:
– Ахир қанақасига?! Бу ойнадан қуп-қуруқ деворларгина кўзга ташланяпти-ку! Анави ўлган хонадошим менга ўрмонни, кўлни, булутларни, одамларни кўргани ҳақида гапирганди. Қандай қилиб? Ахир бу ойнадан одамни завқлантирадиган ҳеч нарса кўринмаяпти!
Ҳамшира маъюс жилмайди:
– У умуман кўра олмасди. Бечора шеригингизнинг кўзлари ожиз эди...

 
(Хулоса ўзингиздан)


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Уйга бормоқчи бўлсам, айтмай бораман.


#ибрат

• Ҳамма гап сени йиқилишингда эмас, балки йиқилгандан сўнг оёққа тура олишингда.
• Мағлубиятга учраганинг, бу сени ҳеч нарсага арзимаслигингни билдирмайди.
• Агар сен мағлубиятдан сабоқ олган бўлсанг, ўтган воқеани эсдан чиқар!
• Ҳали ниманидир амалга оширишга ҳаракат қилаётган экансан, сен омадсиз одам эмассан.
• Мўлжалдаги ишни бажаришдан тўхташ - ҳаётдаги энг катта мағлубият.
• Инсоннинг энг катта хатоси эрта таслим бўлишидир.
• Токи тирик экансан, таслим бўлма.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Эҳ, аёллар 😂🤦🏻‍♂️

Бошловчи йигит кўчадан ўтган нотаниш инсонларга қуйидагича савол берибди: «Азроил келиб: "Сени жонингни олайми ёки ёрингними?" деса, кимнинг жонини олишини истаган бўлардингиз?»

Аёллар ва эркакларнинг жавобини эшитинг
. 😜

20 last posts shown.