Vodiy24 - LIVE


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Vodiy24.uz интернет-сайти
расмий ОАВ, гувоҳнома № 1261
Telegram: t.me/vodiy24official
Facebook: fb.com/vodiy24.uz
Instagram: instagram.com/vodiy24_uz
YouTube: https://youtube.com/channel/UCZ9i-dh_ZVETQWVt6q7F0Fw
Мурожаат учун: @muqtadir_70

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Ўзбекистонлик аёллар Туркияга турмушга чиқиш бўйича 2-ўринни эгаллади.

П/с: турк сериалларини фойдаси.

👉https://t.me/vodiy24_live


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қувасойдаги дарахткушлик сабабли табиатга қарийб 2 млрд сўмга яқин етказилган

Мана бу видеода Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров Қувасой шаҳар ҳокими қўпортириб ташлаган дарахтлар ўрнида барпо этиладиган кўп қаватли уйлар лойиҳаси билан танишгани айтилган.

👉https://t.me/vodiy24_live


Халқ банки Қўқон банк хизматлари маркази мансабдорлари 68 нафар фуқаронинг номига карта очиб, 104 млн. сўм нафақа пулларини ўзлаштириб юборгани айтилмоқда.

👉https://t.me/vodiy24_live


2026 йилдан бошлаб тажриба тариқасида Наманган вилоятида деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқалари (хонадон)да сердаромад экин етиштирган ва етарли даромад кўрган фуқароларнинг экин билан банд бўлган ер участкаси учун тўланган ер солиғининг 90 фоизи тегишли йил якуни билан қайтариб берилади.

👉https://t.me/vodiy24_live


2024 йилда водийнинг қайси вилояти ташқи савдо айланмаси юқори бўлди?

Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2024 йилда ҳудудлар кесимида ташқи савдо айланмаси ҳажми (АҚШ доллари):

— Андижон вилояти — 4,2 млрд,
— Фарғона вилояти — 2,1 млрд,
— Наманган вилояти — 1,3 млрд.

👉https://t.me/vodiy24_live


Электромобиллар учун энди 45 млн сўмдан салкам 80 млн сўмгача утилизация йиғими ундирилади.

Бу дегани электромобиллар учун нархлар 2,5-3 минг долларга ошади.

👉https://t.me/vodiy24_live


2025 йилда Ўзбекистонда кунлик минимал истеъмол харажатлари 22 300 сўм деб белгиланди (669,000 ойига). Демак, расмий ҳисоб-китобларга кўра, бу сумма бир кунда етарли!

Сизни фикрингиз қандай?

👉https://t.me/vodiy24_live


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ўзбекистон тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “T.C.” МЧЖнинг “Яккатут” МФЙ ҳудудидаги савдо дўкони сотувчиси Н.М. умумий баҳоси 50,4 млн сўмлик қалбаки акциз маркали турли номдаги жами 1 198 дона алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

👉https://t.me/vodiy24_live


Статистика агентлиги маълумотларига кўра, республика бўйича аҳолиси энг кўп ҳудудлар Самарқанд (4,3 млн киши) ва Фарғона (4,1 млн) вилоятлари бўлиб қолмоқда. Энг кам одамлар яшовчи жойлар қаторида Сирдарё (930,8 минг киши) ҳамда Навоий (1 млн киши) вилоятлари қайд этилган. Қолган ҳудудлар аҳолиси қуйидагича:

Қашқадарё вилояти — 3,6 млн нафар;
Андижон вилояти —3,5 млн нафар;
Тошкент шаҳри — 3,1 млн нафар;
Наманган вилояти — 3,1 млн нафар;
Тошкент вилояти — 3,1 млн нафар;
Сурхондарё вилояти — 2,9 млн нафар;
Бухоро вилояти — 2,1 млн нафар;
Хоразм вилояти — 2 млн нафар;
Қорақалпоғистон Р. — 2 млн нафар;
Жиззах вилояти — 1,5 млн нафар.

👉https://t.me/vodiy24_live


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги “Ташаббусли бюджет”нинг бу йилги 1-мавсуми доирасида ажратилаётган маблағлар ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, энг кўп маблағ Фарғона вилоятида – 343 млрд. 552 млн. сўмни ташкил этади.

👉https://t.me/vodiy24_live


Қорга бурканган Хонобод шаҳрининг бугунги мазараси

Андижон вилояти

👉https://t.me/vodiy24_live


Департаментининг Учкўприк тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «P.L.» МЧЖ раҳбари Н.А. ишлаб чиқариш цехида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, 129,2 млн сўмлик табиий ресурслардан ноқонуний фойланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉https://t.me/vodiy24_live


Фарғона вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармасининг бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларига Фарғона шаҳри "Шакарқишлоқ" МФЙ ҳудудида бунёд этилган 5 қаватли уйлардан хонадонлар топширилди.

👉https://t.me/vodiy24_live


Тошкентда 34 ёшли эркак олти йил аввал юборган овозли хабари учун 5 йилу 1 ойга озодликдан маҳрум этилди. Унда у Ўзбекистон қонунлари “шариат меъёрларига зид” эканини таъкидлаган.

👉https://t.me/vodiy24_live


❗️Ўзбекистонда 2027 йилдан полиэтилен пакетларни ишлаб чиқариш, олиб кириш ва улардан фойдаланишни тақиқлаш таклиф қилинмоқда.

Пластик қадоқдаги товарларни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилардан уларни йиғиш ва утилизация қилиш учун махсус жойларни талаб қилиш режалаштирилмоқда.

👉https://t.me/vodiy24_live


28 февраль кунига қадар мопед ва скутерларни ариза асосида (ҳисоб варақасисиз) давлат рўйхатидан ўтказиб олинг

2025 йил 1 мартдан

➖мопед ва скутерларларни давлат рўйхатидан ўтказмасдан ҳамда “А” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариш жавобгарликка сабаб бўлади
;

➖шунингдек, давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳисоб варақаси талаб этилади.

👉https://t.me/vodiy24_live


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Qashqadaryo va Fargʻona viloyatlarida suyultirilgan gaz taʼminotidagi “bunker”lar faoliyatiga chek qoʻyildi

Ko‘kdala tumanida 110 dona maishiy gaz ballonni belgilangan tartibda tarqatmasdan, bitta xonadonga 34 dona tushirilayotgani aniqlangan. Qoʻqondagi xonadonda suyultirilgan gaz bilan toʻldirilgan 35 dona va boʻsh holdagi 48 dona gaz balloni topilgan.

👉https://t.me/vodiy24_live


Ижтимоий тармоқларда “Электр энергияси истеъмоли 200 киловаттдан ошса, ҳар бир киловатт учун 900 сўм эмас, 540 сўмдан тўланади” мазмунида нотўғри маълумот айланмоқда. Бу ноаниқлик 2024 йил 27 декабр куни имзоланган 894-сонли ҳукумат қарори бандларининг нотўғри талқин қилиниши билан боғлиқ, дея маълум қилди Энергетика вазирлиги.

👉https://t.me/vodiy24_live


Андижонлик блогер Ғайрат Маҳмудов KIA K5 нинг томини тешиб, йўловчи ўриндиғи ўрнига ўрнатган печкадан мўри ўтказди

У шунингдек, бу печкада чой қайнатган видеосини ижтимоий тармоқларга жойлаган. Блогер жаримага тортилди, автомобил эса жарима майдончасига жойлаштирилди.

👉https://t.me/vodiy24_live

19 last posts shown.