“Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
(452-сон, 24.12.2024 й.) ✅ Унга кўра: 2025 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь – шанба кунидан 2 январь – пайшанба кунига кўчирилди ҳамда 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январь – пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.
🗓 Янги йил байрами арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:
🔹
28 декабрь (шанба) —
5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун
дам олиш куни (6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни);🔹29 декабрь (якшанба) — умумий дам олиш куни;
🔹30 декабрь (душанба) — қўшимча дам олиш куни;
🔹
31 декабрь (сешанба) — қўшимча дам олиш куни;
🔹
1 январь (чоршанба) — Янги йил байрами;
🔹
2 январь (пайшанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун
дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун
қўшимча дам олиш куни.
"⚖️ Verum" advokatlik firmasi — sizning huquqlaringiz himoyachisi!
⚖ @Verumlf_uz