Рўзадормисиз?Бир неча йигит Рамазон ойида бир мўйсафид отахоннинг одамлар кўзидан пана жойда таом еяётганини кўриб қолишибди:
— Ие, Отахон! Сиз рўзадормасмидингиз?
— Нега? Албатта рўзадорман. Фақат сув ичиб, таом еяпман, холос.
Йигитлар қаҳ-қаҳ кулиб юборишибди:
— Ростданми, Отахон?
Отахон деди:
— Кимсага ёмон назар ташламайман, бировни мазах қилмайман, инсонларни ғийбат қилмайман, ҳеч кимнинг кўнглига озор етказмайман, одамлар билан қўпол муомала қилмайман, бировнинг молига кўз олайтирмайман. Лекин... минг афсуски касалим бор... Ошқозоним касал. Шунга меъдамни рўзадор қилолмаяпман. — Сўнгра отахон йигитлардан сўради: — Сизлар ҳам рўзадормисизлар, болаларим?
Йигитлардан бири ҳижолатдан бошини эгиб оҳиста овозда жавоб қайтарди:
— Йўқ! Биз фақат овқат емаяпмиз, холос...
P.S.: Сиз ҳам Рамазон ойини шунчаки овқат емасдан ўтказиб юборманг!
👉
@VAQTQADRI