Мурожаатга муносабат
Ойлик маошлар ўз вақтида, тартиб бўйича тарқатилмоқда
Ижтимоий тармоқда “Андижон сув таъминоти” АЖ ишчи-ходимлари номидан мурожаат эълон қилинди. Унда 2025 йилнинг январ ойи иш ҳақи ҳанузгача берилмаётгани баён қилинган.
Ҳолат юзасидан шуни маълум қиламизки, “Андижон сув таъминоти” АЖда барча ҳаражатлар, жумладан, ишчи-ходимларнинг иш ҳақи истеъмолчилар томонидан фойдаланилган ичимлик суви ҳамда кўрсатилган оқова сув хизмати учун тўловлар ҳисобидан амалга оширилади. Афсуски, бу борадаги вазиятни қониқарли, деб бўлмайди. Бу эса нафақат, қарздорликнинг юзага келишига, балки, ойлик маошларни ўз вақтида бера олмасликка ҳам сабаб бўлмоқда.
Шундай бўлишига қарамай, жамият томонидан барча имкониятлар ишга солинмоқда. Хусусан, айни пайтда 2025 йилнинг январ ойи учун иш ҳақи тарқатилиши давом этмоқда.
Кези келганда, ойлик маошларнинг ўз вақтида тарқатилиши жамият ишчи-ходимларининг аҳоли орасида амалга ошираётган тарғибот ишларига ҳам боғлиқ эканлигини таъкидлаш ўринлидир.
Хулоса ўрнида айтш мумкинки, “Андижолн сув таъминоти” АЖда иш ҳақини тўлаш ишлари ўз вақтида амалга ошириб келинмоқда.
"Андижон сув таъминоти” АЖ ахборот хизмати.

✅𝗧𝗲𝗹𝗲𝗴𝗿𝗮𝗺 💬𝗙𝗮𝗰𝗲𝗯𝗼𝗼𝗸
🌐𝗜𝗻𝘀𝘁𝗮𝗴𝗿𝗮𝗺 📹𝗬𝗼𝘂𝘁𝘂𝗯𝗲
🌐𝗪𝗲𝗯𝘀𝗶𝘁𝗲 🗝𝗖𝗮𝗯𝗶𝗻𝗲𝘁
🤖𝗕𝗼𝘁 💬𝗖𝗵𝗮𝘁