ҲАРАКАТ ХАВФСИЗЛИГИ КУНИ:
“Ўзбекистон локомотив депоси”да поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда учраётган ностандарт ҳолатлар, камчиликлар ҳамда уларни бартараф қилиш чораларига бағишлаб очиқ мулоқот ўтказилди.
250 нафарга яқин мутахассис иштирок этган ушбу тадбирда, локомотив бригаларнинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ўнлаб саволларига “Темирйўлинфратузилма” АЖ бошқаруви раиси С.Норқобилов, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Ташишларни ташкил этиш департаменти бошлиғи А.Қодиров, “Тошкент МТУ” филиали бошлиғи О.Худайкулов ва бошқа масъуллар томонидан жавоб қайтарилди ҳамда таклифлари ўрганилди .
Локомотив бригадалар кеча-ю кундуз, ҳар қандай об-ҳаво шароитида поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга тўсиқ бўладиган нуқсон ва камчиликларга гувоҳ бўлишади. Шу боис, барча мутахассислар улар билан ҳамкорликни янада кучайтириб, аниқланган камчиликларни зудлик билан бартараф қилиш чораларини кўриб боришлари зарурлиги таъкидлаб ўтилди.
Rasmiy sahifalarimiz 👇 👇
🕊
Telegram 🥈
Facebook 🥉
Instagram