⚖️ #Қонунчиликдаги_янгиликлар
Марказ лабораторияси ЖССТ томонидан дастлабки квалификациядан ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 январдаги 13-сон Фармонига мувофиқ:
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази лабораторияси 2025 йил якунига қадар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан дастлабки квалификация (prequalification) тартибидан ўтказилади. Бу жараён халқаро стандартларга жавоб бериш ва юқори сифатли синов таҳлил хизматларини тақдим этиш имкониятини кенгайтиради.
📊 ЖССТ дастлабки квалификациясидан ўтиш орқали қуйидаги ютуқларга эришиш мумкин:
🏷 Халқаро эътироф: Марказ лабораториялари ЖССТ томонидан тан олинган халқаро стандартларга жавоб беришини исботлайди. Бу эса унинг ишончлилиги ва нуфузини оширади.
🏷 Дори воситалари сифатини назорат қилишда кучлироқ позиция: ЖССТ мақулланган марказ лабораторияси сифати юқори ва хавфсиз дори воситаларини назорат қилишда муҳим ўрин тутади.
🏷 Глобал ҳамкорлик ва молиявий имкониятлар: ЖССТ тасдиғини олган лаборатория халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш имкониятига эга бўлади. Бу халқаро молиялаштириш ва лойиҳаларда иштирок этишга йўл очади.
🏷 Экспорт имкониятларини кенгайтириш: Юртимизда ишлаб чиқарилган маҳаллий дори воситалари сифатининг халқаро талабларга жавоб беришини тасдиқлаш орқали маҳаллий фарммаҳсулотларини халқаро бозорга чиқариш осонлашади.
🏷 Илғор лаборатория амалиётларини жорий этиш: Prequalification жараёни лабораторияда халқаро стандартларга мувофиқ синов методологияларини такомиллаштиришни талаб қилади. Бу эса лаборатория салоҳиятини оширади ва юқори сифатли таҳлиллар ўтказилишини таъминлайди.
🏷 Аҳоли саломатлигига ҳисса қўшиш: Дори воситаларининг сифатини кафолатлаш орқали аҳолининг хавфсиз ва самарали дори воситалари билан таъминланишига хизмат қилади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Бу жараён Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг халқаро даражадаги нуфузини мустаҳкамлаб, Ўзбекистон фармацевтика сектори тараққиётига улкан ҳисса қўшади.