⭕️⭕️⭕️
Сифатсиз дори воситаларини сотаётган дорихонага чора кўрилди
Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирларида Хоразм вилояти Урганч шаҳар, Гурлан кўчаси 4-даха, 36/4-уй манзилида жойлашган “M-MED-FARM” ХКга тегишли дорихонанинг лицензия талаб ва шартларини бузганлик ҳолати аниқланди.
Давлат рўйхатидан ўтмаган, сифатсиз ва тегишли мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган дори воситаларини сақлаётган ва реализация қилаётган “M-MED-FARM” ХКнинг лицензияни бекор қилиш тўғрисида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Урганч туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди.
Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, мазкур дорихона лицензияси тугатилган дорихоналар манзиллари ва қонун бузилишларига бевосита алоқадор ходимлар (провизорлар, фармацевтлар) нинг ягона реестрига киритилганлигини маълум қиламиз.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Ҳамда “M-MED-FARM” ХКга дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун 2022 йил 3 июнда берилган AA 590-сонли лицензия бекор қилинди.