“Андижонда сайлов жараёнлари юқори савияда ташкил этилган” -халқаро эксперт
———
Бугун бўлиб ўтаётган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлигига сайловларни кузатиш учун мамлакатимизга кўплаб хорижий кузатувчилар ташриф буюрган.
Уларнинг бир гуруҳи Андижон вилоятида бўлиб, сайловларнинг қай тарзда ўтаётганлиги билан бевосита танишмоқда, сайловлар хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда.
Дмитрий Мохоров (Россия) МДҲ давлатлари парламентлараро ассамблеяси Парламентаризм, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва демократик жараёнлар мониторинги халқаро институти эксперти - МДҲ давлатлари Парламентлараро ассамблеяси экспертлар кенгаши аъзоси саналадия
– Кейинги йилларда Ўзбекистонда сайлов тизимини такомиллаштириш, сайлов жараёнларига халқаро ва демократик принципларни жорий этиш борасида салмоқли ишлар олиб борилмоқда, дейди у ўз фикрларида.
-Бугун эрталабдан халқаро кузатувчи сифатида Андижон шаҳридаги 15-сайлов участкасида бўлиб, сайловларнинг бошланиш жараёнини кузатдим. Сайлов участкасида сайловларга тайёргарлик юқори савияда ташкил этилганлигининг гувоҳи бўлдим. Сайлов участкасида сайловлар белгиланган тартиблар асосида бошланди, ҳеч қандай қонунбузилиш ҳолатини кузатмадим.
Айниқса, фуқароларнинг фаоллиги, сайлов участкаларида сайловчилар учун зарур барча шароитларнинг яратилганлиги, сайлов комиссияларида ўз ишини пухта биладиган, муайян тажрибага эга кишилар фаолият юритаётганлиги, сайловлар эса миллий, халқаро талаб ва меъёрлар асосида ўтказиб борилаётганини эътироф этиш ўринли.
Одамларнинг кайфияти юқори. Бунинг асосий сабаби юртингиздаги тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва тўкинликдан, деб биламан. Ўзбекистонда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлигини таъминлаш, демократик принципларни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи сайловлар халқаро андозалар, демократик принциплар асосида ўтади, халқингиз энг муносиб номзодларга овоз беради. Бу танлов Ўзбекистон халқининг тинчлик-хотиржамлигини, юртингизнинг барқарор ривожланишини таъминлашга хизмат қилади!, дея халқаро эксперт ўз фикрларини якунлайди.
Facebook |
YouTube |
Web-site Instagram |
Telegram |
Lotin