Оилавий тадбиркорлик дастури бўйича (имтиёзли) кредит олувчилар аризаси қуйидаги ҳолларда
скоринг маълумотлари асосида автоматик равишда рад этилади.
🔴қарз олувчининг Ягона электрон платформада кўриб чиқиш жараёнида аризаси мавжуд бўлганда.
🔴18 ёшга тўлмаган фуқаро номидан ариза берилганда.
🔴Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахсларга.
🔴муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган ёхуд меҳнатга лаёқатсиз фуқаро номидан ариза берилганда.
🔴қарз олувчининг дастур доирасида тўлиқ қайтарилмаган кредити мавжуд бўлганда
(Фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан ажратиладиган кредитлар бундан мустасно).
🔴қарз олувчининг банк кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлганда.
🔴аввал ажратилган кредитлардан мақсадсиз фойдаланилганда.
🔴салбий кредит тарихига эга бўлганда.
🔴қарз олувчининг солиқ органлари, мажбурий ижро бюроси органлари ва бошқа тўловлардан қарздорлиги мавжуд бўлганда.
https://t.me/uzlidep_Davlatobod_tumani