O'zLiDeP Давлатобод тумани Кенгаши I Расмий канали


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Наманган вилоят Давлатобод тумани Кенгашининг расмий канали.
Наманган вилоят Давлатобод тумани Янги Ўзбекистон ёшлар зиё маскани 1-қават.

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


Forward from: Sanjarbek Hayitov
O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputati Mamadaliyev Odiljon Toyirjanovich Davlatobod tumanida joylashgan Namangan davlat Tehnika Universitetida talabalar ishtirokida uchrashuv tashkil etildi
Uchrashuvda dastlab qabul qilingan yangi qonun va mavjud qonunlarga kiritilgan o'zgartirishlar va qo'shimchalar ularning mazmun - mohiyati haqida tushunchalar berishdi
Uchrashuv jarayonida ko'rib chiqilgan masalalar yuzasidan fuqarolar o'z fikrlarini bildirib va takliflar berishdi hamda muammoli masalalarni hal etish bo'yicha chora-tadbir ishlab chiqildi bir qancha muammoli masalalar o'z yechimini topdi tadbir so'ngida deputat uchrashuv bo'yicha o'z tavsiyalarini berib o'tdi
Uchrashuv savol javoblar bilan qizg'in bo'lib o'tdi


Forward from: Янги Наманган тумани ҳокимлиги | Расмий телеграм канали
Халқ депутатлари Наманган вилояти кенгаши раисининг илк сайёр қабули ўтказилди

Янги Наманган туманида Халқ депутатлари Наманган вилояти кенгаши раисининг илк қабули бўлиб ўтди. Мазкур сайёр қабул ҳудуд аҳолисининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш ҳамда уларни жойида ҳал этишга қаратилган муҳим қадам бўлди.

Қабулда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари ҳам қатнашди. Ушбу учрашувда туманнинг турли ҳудудларидан келган фуқаролар иштирок этди ва ўз муаммоларини бевосита масъулларга етказиш имконига эга бўлди.

Қабул давомида аҳоли асосан ижтимоий инфратузилма, коммунал хизматлар, бандлик, тиббиёт ва таълим соҳаларидаги муаммоларни кўтариб чиқди. Хусусан, ичимлик суви таъминоти, йўлларнинг ҳолати ва ишсизлик каби масалалар кенг муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида 50 дан ортиқ мурожаат қабул қилинган бўлиб, улардан бир қисми жойида ҳал этилди, қолганлари эса тегишли ташкилотлар вакилларига йўналтирилди. Аҳамиятлиси, бандлик масаласида иш анжоми сўраб мурожаат этган 10 нафар ёшларга шу жойнинг ўзида тикув машиналари топширилди.

Мазкур учрашув фуқаролар билан бевосита мулоқот қилиш, уларга яқинлашиш ва уларнинг муаммоларини тезкор ҳал этиш орқали давлат бошқарувининг очиқлик ва шаффофлик тамойилларини амалда рўёбга чиқаришга хизмат қилади.

Халқ депутатлари кенгашининг бу каби ташаббуслари ҳудудий ривожланишни янада жадаллаштириш ва аҳолининг давлат бошқарувига ишончини оширишга туртки бўлади.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

👉 Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Guruh


Forward from: Namangan shahar hokimligi | Rasmiy telegram kanali
Наманган шаҳрининг Алишер Навоий кўчасида жойлашган "Сардоба" бозори ҳудудида пиёдалар учун ер усти эскалаторли кўприк қуриш лойиҳаси амалга оширилмоқда

"Сардоба" чорраҳаси аҳолининг зич ҳаракатланадиган нуқталаридан бири ҳисобланиб, ушбу ҳудудда кўплаб савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари жойлашган. Пиёдаларнинг эркин ҳаракатланиши ва хавфсизлигини таъминлаш учун ҳудудда замонавий талабларга жавоб берадиган пиёдалар ўтиш кўприги қуриш ишлари бошлаб юборилди.

Бугун, Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов "Сардоба" чорраҳасида ташкил этилаётган кўприк қурилиши жараёни билан яқиндан танишди. Қурилишга жалб қилинган мутахассислар билан учрашиб, лойиҳа ижросини сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш бўйича топшириқлар берди.

Лойиҳага кўра, янги кўприк ҳар тарафдан ҳаракатланувчи эскалаторлар билан жиҳозланади. Бу нафақат пиёдалар учун қулайлик яратади, балки ногиронлиги бор шахслар, болали ота-оналар ва ёши улуғ фуқароларнинг ҳам осон фойдаланишларини таъминлайди.

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Sayt |🕊Telegram |📱Instagram |📱Facebook |🕊Twitter |📺YouTube

💻Murojaat uchun


Forward from: Is'hoqxon Ibrat nomidagi Namangan davlat chet tillari instituti
Xalq deputatlari Is'hoqxon Ibrat nomidagi Namangan davlat chet tillari instituti faoliyati bilan tanishdilar

🔹Xalq deputatlari Namangan viloyati kengashining deputatlari Muhammadieva Nargiza Lapasovna hamda Nazarova Nigora Qayumjonovna Is’hoqxon Ibrat nomidagi Namangan davlat chet tillari institutida bo‘lib, uning faoliyati bilan tanishdilar.

🟢Dastlab, deputatlar institutning Yoshlar bilan ishlash, ma'naviyat va ma'rifat bo‘limi, Ta'lim sifatini nazorat qilish bo‘limi va Jismoniy va yuridik shaxslar murojaatlari bilan ishlash, nazorat va monitoring sektori rahbarlari bilan uchrashib, ushbu bo‘limlarning ish faoliyati, joriy rejalar va muammolar haqida batafsil ma’lumot oldilar.

🟢Talabalarni turar-joy bilan ta'minlash masalasiga qaratilayotgan alohida e’tibor deputatlar e’tirofiga sazovor bo‘ldi. Institutda talabalar uchun qulay shart-sharoitlar yaratish maqsadida yangi 6 qavatli yotoqxona binosi qurilayotgani haqidagi ma’lumot mehmonda katta taassurot qoldirdi.

🟢Deputatlar institutda amalga oshirilayotgan islohotlar va rivojlanish rejalari bilan tanishgan holda, o‘zlarining ijobiy fikrlarini bildirdilar hamda o‘zaro hamkorlikni yanada rivojlantirish muhimligini ta’kidladilar.

📝Is'hoqxon Ibrat nomidagi Namangan davlat chet tillari instituti Axborot xizmati

🔹Bizni kuzatishda davom eting

🔹Telegram 🔹Instagram 🔹Facebook
🔹Youtube 🔹Web-sayt

4 last posts shown.