ЎЗИМИЗНИКИ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


Ўзимизнинг муаммолар. Ҳаммаси ўзимизники. Биз борини кўрсатамиз!
Фейсбукдаги саҳифамиз: https://www.facebook.com/groups/242457136891050

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Эшитинг ва хулоса қилинг‼️

@uzimizniki_uz


#Президент_ташаббуслари

Мактаблардаги ўзбек тили (давлат тили) фани ўқитувчиларига 50 фоизлик устама қўшиб берилади


Президентнинг «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2025 йил 1 февралдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида ўзбек тили (давлат тили) фани бўйича дарс берувчи ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги ўзбек тили ва адабиёти сертификатига эга бўлган педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

@uzimizniki_uz


No comment

@uzimizniki_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#бугунимиз

2 дақиқалик видео, бир олам маъно.

Кредит, лавз, радар, такси, метан, психотроп, трейдинг, треш контент, жигар...

@uzimizniki_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🟩 Яшил байроқ ҳам бор экан ва бу нормал......

@uzimizniki_uz


“Метан заправкалар” ҳозирги режимда ишлашда давом этиши белгиланди. Яъни, уларнинг фаолияти ҳудудлардаги талаб ҳамда газ қувурларидаги босимдан келиб чиққан ҳолда йўлга қўйилади - Энергетика вазирлиги

@uzimizniki_uz


Президент матбуот хизмати:

Ижтимоий тармоқларда Президент Администрациясида штат бирликлари камида 50 фоизга, бошқа давлат ташкилотларида ҳам қисқартириш бўлиши ҳақида расман тасдиқланмаган маълумотлар тарқатилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, барча даражалардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида, шу жумладан Президент Администрациясидан тортиб қуйи ташкилотларгача бўлган барча идораларда штат бирликларини мақбуллаштириб бориш ишлари бу - доимий жараён ҳисобланади.

Бундан кўзланган асосий мақсад – бир-бирини такрорловчи функцияларни қисқартириш, давлат бошқаруви тизими ва давлат хизматчиларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, барча идораларда бюджет маблағларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланишни таъминлаш.

Бу жараённинг ҳажми ва кўлами қай даражада бўлиши, мазкур йўналишда тегишли ўрганиш ва таҳлиллар ўтказилганидан кейингина маълум бўлади.

Шу сабабли, оммавий ахборот воситалари, блогерлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу мавзуга доир хабарларни тарқатишда фақат расмий манбаларга таянишни сўраймиз.

@uzimizniki_uz


Қизиқ фикр👌

@uzimizniki_uz


Тошкентда тун-у кун ишлайдиган кўчалар сони янада кўпайтирилади

Жумладан, Олмазор туманидаги 17 та кўчадан ўтган 7,3 километр узунликдаги йўлни гастрономик кўчага айлантириш лойиҳаси маъқулланган. Ушбу кўчада 250 та савдо ва сервис объектлари ташкил қилиниб, камида 1,5 минг иш ўрни яратилади.

Президент иштирокидаги йиғилишда, пойтахтдаги яна 26 та кўчани туну-кун ишлайдиган гавжум кўчага айлантириш, 24 соат ишлайдиган савдо нуқталарини мингтага кўпайтириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

@uzimizniki_uz


Маҳаллий автомашиналар учун чегирмалар банк кредитларига ҳам қўлланилади

Кўплаб автосалонлар автомобиль хариди учун пул тўлиқ тўланса чегирма бермоқда. Лекин амалдаги қоидаларга кўра, кредитга бериладиган автомашина учун бу чегирмани банклар қабул қилмайди. Ваҳоланки, банкларга чегирма қабул қилишга рухсат берилса, кредит ставкаси 4 фоизга арзонлашади.

Бу чекловни маҳаллий автомашиналар учун бекор қилиш муҳимлиги таъкидланди.

@uzimizniki_uz


❗️“Евро-5” ва ундан юқори экологик талабга мос юк автомобиллари яна 3 йилга божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилинади.

@uzimizniki_uz


1 мартдан 6 ой давомида сотилмаган 10 минг квадратгача бўлган давлат объектлари тадбиркорларга 10 йилга тўғридан-тўғри ижарага берилади.

4 йил давомида ижара вақтида тўланса, бу жой тадбиркорга хусусийлаштириб берилади.

Ёшларни IT ва чет тилига ўқитиб, халқаро тан олинган сертификат берадиган тадбиркорлар биринчи йил ижара тўламаслиги белгиланди.

Бунинг ҳисобига бу йил ҳар бир вилоятда 5 тадан давлат объектини тадбиркорларга ижарага бериб, камида 100 минг ёшларни IT ва чет тилига ўқитиш зарурлиги таъкидланди.

@uzimizniki_uz


❗️Давлат хизматини хусусий секторга бериш жонлантирилади

Давактив агентлиги
риэлтор ва баҳоловчини имтиҳондан ўтказиш, тоифа беришни, Туризм қўмитаси гидларга малака сертификати бериш хизматини, Агросаноат инспекцияси қишлоқ хўжалиги ва махсус техникаларни мажбурий кўрикдан ўтказишни хусусий секторга бериши мумкинлиги таъкидланди.

Бошқа вазирлик ва идораларда ҳам тадбиркорлар бемалол қила оладиган хизматлар жуда кўп.

Шу муносабат билан мутасаддиларга 1 мартга қадар 11 та, 1 октябргача яна 18 та  давлат хизматини хусусий секторга бериш чораларини кўриш топширилди.

Ҳар бир вазирликка ўз тизимидаги қайси хизматни хусусий секторга, жумладан аутсорсингга бериш ва янги хизматларни жорий қилиш мумкинлиги бўйича таклиф тайёрлаш топширилди.

@uzimizniki_uz


❗️Тунги иқтисодиёт ривожлантирилади

Пойтахтдаги 26 та кўчани туну-кун ишлайдиган гавжум кўчага айлантириш, 24 соат ишлайдиган савдо нуқталарини мингтага кўпайтириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Туристлар билдирган фикрларни инобатга олиб, туризм ва сервис жойларини кечқурун ҳам ишлайдиган қилиш кераклиги таъкидланди.

@uzimizniki_uz


Гаровга қўйилган мулкни нотариусга бориб, тақиқ қўйиш амалиёти бекор бўлиши мумкин

Давлат банклари онлайн хизматлар, аҳоли учун жозибадор янги маҳсулотлар яратишда хусусий банклардан орқада қолиб кетмоқда
.

Мисол учун, ўтган йили хусусий банкларда масофавий хизматдан фойдаланувчилар сони 32 фоизга ошган бўлса, давлат банкларида бор-йўғи 13 фоизга ошган.

Банклар жорий йилда масофавий хизмат кўрсатишни камида 30 фоизга ўстириши муҳимлиги таъкидланди. Мисол учун, кадастр, солиқ, адлия идораларининг базаси банклар ахборот тизимига интеграция қилинса, гаровга қўйилган мулкни нотариусга бориб, тақиқ қўйиш амалиёти бекор бўлади.

Мутасаддиларга онлайн кредит олиш тартибини соддалаштириш бўйича қарор ишлаб чиқиб, киритиш топширилди.

@uzimizniki_uz


Президент банкларнинг девелоперлардан мулкларни тўғридан-тўғри сотиб олиш ва тадбиркорларга қулай шартларда ижара ёки лизингга бериш таклифини маъқуллади.

Мутасаддиларга девелоперлар билан ишлаб, нотурар жойларни ўзига бириктирилган соҳаларда лизингга бериш бўйича 4 триллион сўмлик лойиҳалар пакетини тайёрлаш топширилди.

@uzimizniki_uz


❗️Tалабалар контрактининг 35 фоизи тўлаб берилади!

Қуйидаги талабалар учун контрактинг 35% қисмини Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қоплаб беради:
▫️Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаганлар
▫️Ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлганлар
▫️Тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган талабалар

Аризалар 15 февралга қадар университет ёшлар етакчиси томонидан қабул қилинади!

@uzimizniki_uz


2025 йил — Ўзбекистонда Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили.

Худди шу 2025 йилда:

Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиётнинг бош асосларидан бири бўлган электромобилларга яна қўшимча 3000 доллар бож ўйлаб топилди.

@uzimizniki_uz


Бугун ҳудудларда ҳаво ҳарорати +15 даражагача кўтарилади.

Ёғингарчилик кутилмайди.

@uzimizniki_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Права" олиш ҳақида ажойиб мем😁

@uzimizniki_uz

20 last posts shown.