Savdo-sanoat palatasi|Qashqadaryo viloyati


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


💠 Savdo-sanoat palatasining Qashqadaryo viloyati hududiy boshqarmasi rasmiy Telegram kanali
• instagram.com/savdo_sanoat_palatasi_qd/
• facebook.com/savdosanoatpalatasiQD
📝 Murojaat: @murojaat_boti

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Kambag‘al oilalar a'zolarini ishga olgan tadbirkorlik subyektlariga soliq imtiyozlari beriladi


🇺🇿 Prezidentimizning 2024-yil 27-dekabrdagi PF-229-son Farmoniga muvofiq 2025-yil 1-yanvardan 2028-yil 1-yanvarga qadar tikuv-trikotaj, poyabzal va charm-attorlik sanoati yo‘nalishlarida ishlab chiqarish faoliyatini yuritayotgan va quyidagi barcha shartlarga bir vaqtning o‘zida javob beradigan tadbirkorlik subyektlari uchun foyda solig‘i va jismoniy shaxslardan olinadigan daromad solig‘i stavkalari 1 foiz etib belgilandi:

⚡️ jami xodimlar sonining kamida 15 foizi Ijtimoiy himoya yagona reyestri yoki Kambag‘al oilalar reyestriga kiritilgan oilalarning a’zolaridan tashkil topganda;

⚡️ har oyda har bir xodimga ish haqi miqdori mehnatga haq to‘lashning eng kam miqdorining ikki baravaridan kam bo‘lmagan miqdorda hisoblanganda;

⚡️ soliq davrida tikuv-trikotaj, poyabzal yoki charm-attorlik mahsulotlarini realizatsiya qilishdan tushgan umumiy tushumi jami tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishdan olingan daromadning kamida 90 foizini tashkil etganda.


Rasmiy sahifalarimiz:
🕊 Telegram |📱 Facebook |📱Instagram


Пахтани ўз ҳисобидан етиштирганларга субсидия ажратилади


📊 Субсидия миқдори биржада сотилган пахта ашёси қийматининг 10 фоизини ташкил этади.

Расмий саҳифаларимиз
🕊 Telegram |📱 Facebook |📱Instagram


⭕️❗️❗️❗️

Диққат: Илғор тадбиркор ва фермерлар билан мулоқот ўтказилмоқда


🏢 Хабарингиз бор, 2024 йил 20 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти билан бўлган мулоқотда “Еrmakplus” МЧЖ таъсисчиси Валижон Солихов Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантиришга бўйича ўз фикр ва таклифларини билдирган эди.

🇺🇿 Ўзбекистон брендини дунёга танитган тадбиркор сифатида таърифланган Валижон Солихов билан вилоятдаги тадбиркор ва фермерлар учрашуви ташкил этиш режалаштирилган.

📞 Учрашувда иштирок этиш истаги бўлган тадбиркорлар ва ёшлар Cавдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасига боғланишингиз мумкин.

📍 Манзил: Қарши шаҳридаги Юридик техникум биноси.
🕑 Учрашув вақти: 23.01.2025 й, 14:00.


Расмий саҳифаларимиз
🕊 Telegram |📱 Facebook |📱Instagram


Тадбиркорлар учун бепул қисқа муддатли ўқув курслари ўтказилади

👍 Савдо-саноат палатаси ва Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамкорлигида тадбиркорларни ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истаги бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида республика бўйлаб ишлаб чиқариш корхоналари иштирокида қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилмоқда.

Ўқув курсларда сизни нималар кутяпти?
Маҳсулот ишлаб чиқаришда техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаш, метрология, мувофиқликни баҳолашни маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигига таъсирини ўрганиш;
Сифат тушунчаси ва сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш: HALAL, Organic, Global GAP, FSSC 22000, Sedex, WRAP, Oeko TEX, GOTS, CE;
Ўқув курсларида муваффақиятли иштирок этиб сертификат олган тадбиркорлик субъектларига 1 йил мобайнида агентликнинг тизим ташкилотлари томонидан кўрсатилаётган хизматларга 5 фоизлик чегирма имтиёзи берилади.


🗓 Ўқув курси режа-жадвали бўйича 19 феврал куни Қашқадарё вилояти (+998757711101)да ташкил этилади.

Расмий саҳифаларимиз
🕊 Telegram |📱 Facebook |📱Instagram


Qaysi hududlarda kichik tadbirkorlik subyektlari ko‘proq faoliyat yuritmoqda?

🇺🇿 Viloyatimizda 2025- yilning 1- yanvar holatiga 22.452 ta kichik tadbirkorlik subyektlari faoliyat ko‘rsatmoqda (fermer va dehqon xo‘jaliklarisiz).

Ularning hududlar kesimidagi soni quyidagicha:
⭕️Qarshi shahri – 4750 ta
⭕️Qarshi tumani – 1730 ta
⭕️Kitob tumani – 1651 ta
⭕️Yakkabog‘ tumani – 1535 ta
⭕️Koson tumani – 1485 ta
⭕️Qamashi tumani –1397 ta
⭕️Shahrisabz shahri – 1358 ta
⭕️Chiroqchi tumani – 1161 ta
⭕️Nishon tumani – 1132 ta
⭕️Shahrisabz tumani – 1113 ta
⭕️Gʻuzor tumani – 1058 ta
⭕️Kasbi tumani – 1043 ta
⭕️Dehqonobod tumani – 871 ta
⭕️Mirishkor tumani – 763 ta
⭕️Muborak tumani – 753 ta
⭕️Ko‘kdala tumani – 652 tani tashkil etdi.


Rasmiy sahifalarimiz:
🕊 Telegram |📱 Facebook |📱Instagram


G‘uzorda navbatdagi tadbirkorlar qabuli o‘tkazildi

🏢 Qashqadaryo viloyati hokimi Murotjon Azimov topshirig‘i bilan haftaning har shanbasi tadbirkorlarni qabul qilish va muammolarini bartaraf etish kuni deb e’lon qilindi.

🇺🇿 Shunga ko‘ra, G‘uzor tumani hokimi Bekzod Suyunov boshchiligida hokim o‘rinbosarlari va tashkilot rahbarlari ishtirokida navbatdagi tadbirkorlar qabuli o‘tkazildi.

👥 Uchrashuv avvalida tuman hokimi hukumatimiz tomonidan tadbirkorlarga katta imtiyoz va imkoniyatlar yaratilayotganligini ta’kidladi.

📝 Tadbirkorlar tomonidan bildirilgan murojaatlarning ayrimlari tuman mas’ullari tomonidan joyida hal etilgan bo‘lsa, qo‘shimcha vaqt talab etilayotgan murojaatlar yuzasidan chora-tadbir belgilandi.

Rasmiy sahifalarimiz:
🕊 Telegram |📱 Facebook |📱Instagram


🟢✅✅✅

🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида муҳокама қилинган инвестицияларни кенг жалб этиш ва экспортни ошириш борасидаги ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада


Расмий саҳифаларимиз
🕊 Telegram |📱 Facebook |📱Instagram


Hokim va tadbirkorlar uchrashuvi


🏢 Kecha, Shahrisabz shahar hokimligi va Savdo-sanoat palatasi Shahrisabz shahar bo‘limi hamkorligida “Hokim va tadbirkorlar” uchrashuvi bo‘lib o‘tdi.

👥 Tadbirkorlar bilan muloqotda Shahrisabz shahar hokimi Sh.Bo‘riyev ham ishtirok etib, tadbirkorlarning murojaatini tingladi. Muloqot davomida tadbirkorlar o‘zlarini qiynab kеlayotgan muammo va takliflarini bildirishdi.

📝 Sohaga aloqador bo‘lgan tеgishli mas’ul tashkilotlarga hamda soliq, hokim yordamchilari, tijorat banklari rahbarlariga birgalikda murojaatchilarni muammolarini qisqa fursatlarda qonun doirasida hal etish bo‘yicha kеrakli ko‘rsatma va topshiriqlar bеrildi.


Rasmiy sahifalarimiz:
🕊 Telegram |📱 Facebook |📱Instagram


Президентимиз инвестиция ва бозорларни эгаллаш учун жаҳонда қаттиқ кураш кетаётганини қайд этди.


📝 Лойиҳалар учун четдан маблағ олиб келиш қанчалик қийин бўлаётганини, уни самарали ишлатиш кераклигини барча раҳбарлар тушуниши шарт.

📝 Белгилаб берилган вазифалар ижроси устидан назоратни кучайтириш, аниқ механизмини белгилаб, энг қуйи бўғингача тушириш топширилди.

📝 Вазирлар, тармоқ раҳбарлари, вилоят ҳокимлари олдига туманларга тушиб, ўз ишини жойида ташкил қилиш вазифаси қўйилди.

Йиғилиш давомида вазирлик ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.


Расмий саҳифаларимиз
🕊 Telegram |📱 Facebook |📱Instagram


Президент 2025 йилдаги асосий вазифаларга тўхталди.


🍔 Ўтган йил якунида ҳокимларнинг ҳудудий режалари белгилаб олинди. Ҳар бир туман кесимида бажарилиши лозим бўлган индикаторлар тўплами ишлаб чиқилди.

⭐️ Жумладан, бу йил 27 та туман ҳокими инвестицияни 200 миллион доллардан ошириш режасини олган. Масалан, сўнгги беш йилда Учкўприкда хорижий инвестиция 10 карра ошиб, 100 миллион долларга етди. Туман ҳокими 2025 йилда буни 200 миллион долларга етказишни ҳисоб-китоб қилган.

Лекин 10 та туман ҳокимининг режаси 40 миллион долларга ҳам етмаслиги кўрсатиб ўтилди. Булар Миришкор, Кўкдала, Боёвут, Бандихон, Узун, Шеробод, Бекобод, Тошкент, Риштон, Гурлан туманлари.


📁 Мутасаддиларга ушбу туманларга янги лойиҳалар пакетини шакллантириб, камида 100 миллион долларлик режани тасдиқлаш топширилди.

Расмий саҳифаларимиз
🕊 Telegram |📱 Facebook |📱Instagram


Бўлиб ўтаётган йиғилишда, туман ҳокимлари инвестиция ва экспорт масаласини ўз ҳолига ташлаб қўйгани қайд этилди.


💳 Ўтган йили Беруний, Қораўзак, Қўнғирот, Пешку, Янгиобод, Қамаши, Хонқа, Шовот туманларида инвестиция 15 миллион долларга ҳам етмади. Ромитан, Деҳқонобод, Миришкор, Чироқчи, Нарпай, Нуробод ва Гулистон туманлари, Оҳангарон шаҳрида экспорт камайган.

📌 Ушбу 16 та туман ва шаҳар ҳокимларига ҳайфсан эълон қилинди.

🏬 Ҳудудида ивестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва бошқа йўналишлардаги фаолиятда жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев лавозимидан озод этилди.

Эндиликда инвестиция бўйича янги назорат тизими бўлиши белгиланди.


💬 Бунда Бош вазир бу йилги 42 миллиард доллар хорижий инвестиция бўйича ойма-ой режани тасдиқлайди, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, тармоқ раҳбарлари ҳафтада икки кун инвестиция билан шуғулланади.

👥 Мутасаддилар тинмай ҳудудларга бориши, тадбиркорлар билан учрашиши, масаласини жойида ҳал қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Расмий саҳифаларимиз
🕊 Telegram |📱 Facebook |📱Instagram


🏢 Birozdan so'ng Prezident Shavkat Mirziyoev raisligida investisiyalarni keng jalb etish va eksportni oshirish borasidagi ishlar natijadorligi hamda kelgusidagi asosiy vazifalar yuzasidan videoselektor yig'ilishi boshlanadi.

Rasmiy sahifalarimiz:
🕊 Telegram |📱 Facebook |📱Instagram


ВМҚ 8-сон қарори.pdf
828.0Kb
⭕️ТАДБИРКОРЛАР УЧУН ХУШХАБАР

🏬 Эндиликда таълим муассасаларининг ошхоналари тадбиркорларга ижарага берилади

💳 Бу бўйича Ҳукумат қарори билан (8-сон, 11.01.2025 й.) Вазирлар Маҳкамасининг қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.


Расмий саҳифаларимиз
🕊 Telegram |📱 Facebook |📱Instagram


❗️Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади

Президент томонидан имзоланган Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.

Уларга кўра кўра, маъмурий-ҳудудий бирликлар тузилганлиги ёки тугатилганлиги, уларнинг чегаралари ёки бўйсунуви ўзгартирилганлиги натижасида тадбиркорлик субъектларининг ва бошқа юридик шахсларнинг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганда улар қайта давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божини тўлашдан озод этилади.

👉 @r_kusherbayev

14 last posts shown.