📣
Жорий йилнинг август-декабр ойларида ўтказилган малака синовларида қатнашган педагог кадрлар диққатига!!!✅ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 16 декабрдаги
“Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифаларини бериш тўғрисида”ги буйруғига асосан:
➖
5 654 нафар педагогга — олий малака тоифаси;
➖
23 987 нафар педагогга — биринчи малака тоифаси;
➖
33 545 нафар педагогга — иккинчи малака тоифаси берилди.
➖
6 099 нафар педагог мутахассис лавозимига лойиқ, деб топилди.
✅ Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган
“Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
48-бандига асосан:➖
педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади ҳамда уларнинг иш ҳақлари сертификат генерация қилинган кундан бошлаб қайта ҳисобланади.⚡️ Шунга мувофиқ, жорий йилнинг август-декабр ойларида ўтказилган малака синовларида қатнашган барча иштирокчиларнинг ойлик маошлари
жорий йил 16 декабрдан бошлаб янги тоифалари бўйича ҳисобланишини эслатиб ўтамиз.Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги👉 👍
Ойлик маошни ҳисобловчи ботKaналга уланиш учун👇
https://t.me/+TaN4_ETdpUy3Eu5b