O'zbekcha Telegram kanali


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Other


Dunyo va yurtimiz maydonidagi qisqa va muhim yangiliklar ulashuvchi kanal!
Reklama va murojaat uchun
@JONPOLAT6164
@fayzuff

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Other
Statistics
Posts filter


Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
АКТ вазири Шерзод Шерматов


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Канаданинг Марказий Осиё давлатлари бўйича элчиси Алан Ҳэмсон Тошкент кўчаларидаги жамоат транспортида

Ҳэмсон қароргоҳи Остона шаҳрида жойлашган Канада элчихонасида фаолият олиб боради ва бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатларидаги элчиси ҳисобланади.


#Ана_холос

❗️"ONIX” автомобилини ҳечким сотиб олмаяпти 

Ҳозирда автосалонлар ходимларидан ONIX сотиб олишини илтимос қилишмоқда

ONIX Чегирмадаги нархи 161 900 000 сўмдан

Фақатгина автосалонлар ходимлари учун "ONIX” автомобили бошланғич 50% тўлов билан яъни 80 950 000 сўм тўлаб сотиб олиши
мумкин

Қолган 50% тўловини яъни 80 950 000 сўмини ҳеч қандай % ларсиз кридитларсиз 2 йил муддатда тўлаши мумкин экан.

Ҳечким олмагандан кейин шуда...

💬 @UZBEKTELEGRAMCHANNEL


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Расман
⚡️ 1 апрелдан эътиборан, автомобиллар импортига янги чеклов киритилиши кутиляпти

Энди фуқаролар чет элдан ўзларининг номига сотиб олган машинани Ўзбекистонга олиб кириб, бирламчи бозорда, яъни ҳали минилмаган машина сифатида автосалонда сота олмайди

💬 @UZBEKTELEGRAMCHANNEL


#Тезкор #Диққат

❗️Энди одамлар гавжум жойларни ИИБ махсус бўлими томонидан кучайтирилган режимда қуроллар билан қўриқланади
.

Пойтахтимизда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари савдо мажмуалари, кўнгилочар масканлари, бозорлар ва бошқа жамоат жойларида кучайтирилган тартибда хизмат олиб борилади

Яқинларга ҳам юбориб қўйинг!


@UZBEKTELEGRAMCHANNEL


⚡️«Толибон» ҳаж зиёрати нархларини эълон қилди

«Толибон»нинг ҳаж ва вақф вазири вазифасини бажарувчи Нур Муҳаммад Соқибга кўра, нархлар қуйидагича:

▪️суннийлар учун: 3 865 доллар
▪️шиалар учун: 3 915 доллар

Афғонистонликлар учун 30 мингта ҳаж квотлари ажратилган.

💬 @UZBEKTELEGRAMCHANNEL


#Рамазон🌲🌲
#Саҳарлик_вақти
#Ифторлик_вақти

19 - РАМАЗОН / 29 - МАРТ ЖУМА
🕓 САҲАРЛИК: 04:51
🕓 ИФТОРЛИК: 18:47
Вақтлар Тошкент шаҳрига кўра кўрсатилган!

Тошкентдан олдин: Ангрен–3/4, Андижон–12/13, Хонобод–14/15, Шаҳрихон–10/12, Хўжаобод–13/13, Наманган–9/10, Поп–6/7, Чортоқ–10/10, Чуст–8/8, Фарғона–9/11, Риштон–6/9, Қўқон–6/7, Қува–10/12.

Тошкентдан кейин: Бекобод–2/0, Бухоро–22/19, Газли–26/23, Ғиждувон–21/19, Қоракўл–25/23, Гулистон–4/2, Сардоба–5/4, Жиззах–8/6, Зомин–6/4, Фориш–10/9, Ғаллаорол–9/7, Навоий–18/16, Зарафшон–20/18, Мингбулоқ–26/24, Конимех–19/17, Нурота–16/15, Учқудуқ–22/23, Нукус–37/39, Мўйноқ–38/43, Тахтакўпир–34/37, Тўрткўл–32/30, Қўнғирот–40/43, Самарқанд–12/8, Иштихон–14/11, Мирбозор–16/13, Каттақўрғон–15/13, Ургут–11/9, Термиз–10/6, Бойсун–14/9, Денов–9/2, Шеробод–13/7, Шўрчи–10/6, Қарши–19/14, Деҳқонобод–17/11, Муборак–20/15, Шаҳрисабз–13/10, Ғузор–18/12. Урганч–35/35.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


🗣 @UZBEKTELEGRAMCHANNEL


Ўзбекистон нега Орксус конвенциясига аъзо эмас?

Телеграмдаги иқлимшунос кундалиги канали муаллифининг ёзишича, Орксус конвенцияси — БМТнинг Европа Иқтисодий Комиссиясининг " Атроф-муҳит муҳофазаси масалаларида ахборотдан фойдаланиш, қарорлар қабул қилишда жамоатчилик иштироки, адолатли суддан фойдаланиш тўғрисидаги" конвенциядир.

Унга кўра 2014 йил ҳолатига 46 та мамлакат конвенцияни ратификация қилган. Булар асосан ЕИ ва Марказий Осиё мамлакатларидир.

Орксус конвенцияси маҳаллий, миллий ва трансчегаравий муҳитга таалуқли эколгик масалалар бўйича хукумат қарорларини қабул қилиши жараёнида ахборотдан кенг фойдаланиш ва асосийси жамоатчилик иштирокини таъминлаш хуқуқини беради.

Орксус конвенцияси қуйидагиларни назарда тутади:

➖ фуқароларнинг давлат органларидан тегишли экологик ахборотни тўсиқларсиз олиш хуқуқини таъминлаш;

➖ фуқароларнинг атроф-мухитга салбий оқибатлар олиб келадиган инфраструктураларни яратиш, дастурлар, қонун ва қонун ости хужжатларини тайёрлашда иштирок этиш ҳуқуқини таъминлаш;

➖ фуқароларнинг ахборотдан фойдаланиш ёки жамоатчилик иштироки билан боғлиқ ҳуқуқлари бузилган тақдирда, кўриб чиқиш тартиб-қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқини таъминлаш.

Демак, Ўзбекистон ҳам Орксус конвенциясини қабул қилса юқоридаги мажбуриятларни олади ва ўз-ўзидан мавжуд экологик муаммоларни ҳал қилишда жамоатчилик фикри сўзсиз инобатга олинади.

Аммо, Марказий Осиё мамлакатларидан фақат Ўзбекистон бу конвенция аъзоси эмас. Ҳатто Туркманистон хам бу битимни имзолаган.

2023 йил июнь ойида Ўзбекистоннинг ҳам Орксус конвенциясига қўшилиш масаласи муҳокама қилинган, аммо айни пайтда афсус экологик муаммолар ичида "яшаётган" Ўзбекистон конвенциясининг расмий аъзоси эмас.


Айтишларича, МТРКнинг собиқ раиси Алишер Ходжаев Ўзбекистон Кинематография агентлиги раҳбари ўринбосари этиб тайинланган.

Хабар расман тасдиқланмаган.


Кун фотоси

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Жарқўрғон туманидаги 27-оилавий поликлиника патронаж ҳамшираларига скутерлар ва патронаж сумкалари топширибди.


Ўзбекистонликлар 3 кун кетма кет дам олиши кутилмоқда

Рамазон хайити муносабати билан Президент фармонига кўра: 10, 11, 12 апрел дам олиш кунлари 13 апрел иш куни хисобланади.

Шунда 12 апрел (аслида иш куни) 13 апрел санаси билан алмаштирилмоқда.

💬 @UZBEKTELEGRAMCHANNEL


#Диққат

⚡️Тошкентнинг айрим ҳудудларида иссиқ сув бир кунга тўхтатилади

ТошИЭМ иссиқлик станциясига (М-5,8) уланган жойларда иссиқ сув таъминоти тўхтатилади.

Амир Темур, Мустақиллик шоҳ кўчалари;
• Навоий, Бобур, Глинка, Қумариқ, Яҳё Ғуломов, Буюк Турон, Истиқбол, Зарафшон, Махтумқули, Ислом Каримов, Бухоро, Истиқлол, Содиқ Азимов, Саид Барака, Матбуотчилар, Сайилгоҳ, Шастри, Элбек, Кичик ҳалқа йўли, Шаҳрисабз, Тарас Шевченко, Нукус, Ойбек, Кичик Бешёғоч, Абдулла Қаҳҳор, Ҳайдар Алиев, Олтин водий, Фидокор, Авлиёота, Моштабиб, Миробод кўчалари;
• М-1,2,4,5,7 Қушбеги, Бошлиқ даҳалари, Учувчилар шаҳарчаси.

@UZBEKTELEGRAMCHANNEL


Олий таълим, Қурилиш вазирликлари, Ëшлар ишлари агентлиги, Андижон ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликларида коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлиги қониқарсиз, дейилади Коррупцияга қарши курашиш агентлиги рейтингида.


❗️❗️❗️❗️

"UzAuto Motors" 29 март 10:00 да 18 минг дона "Labo" автомобиллари учун онлайн шартномалар очилишини маълум қилди.

Компания уқтиришича, нархлар ўзгармайди.

"Лабо" оламан, деган яқинларга юбориб, хабардор қилиб қўйинглар.

💬 @UZBEKTELEGRAMCHANNEL


АҚШда Орол денгизини тиклаш учун ҳайрия ташкиллаштирилди

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси Орол денгизини қайта тиклаш учун хайрия тадбирини ўтказди. Бу ҳақда элчи Фурқат Сиддиқов маълум қилди.

💬 @UZBEKTELEGRAMCHANNEL


❗️Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан 30 кунгача бўлиши мумкин

Қозоғистон Сенати Ўзбекистон фуқароларини Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан бўлиш муддатини 5 кундан 30 кунгача ошириш тўғрисидаги битимни ратификация
қилди.

Шундай қилиб, ҳар икки давлат (Ўзбекистон ва Қозоғистон) ўз фуқароларининг бир бирининг ҳудудида вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан бўлиш муддатини 5 кундан 30 кунгача оширишди.

💬 @UZBEKTELEGRAMCHANNEL


#Диққат

⚡️Кучли шамол оқибатида энергетика тизимида юз берган авариялар:

➖Тошкент вилоятининг Пискент, Қуйи Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидаги 12 минг 550 та истеъмолчи, шунингдек, кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан узилган.

➖Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 19-квартал, Хирмонтепа маҳалласида диаметри 50 мм бўлган паст босимли газ қувури катта дарахт шамол оқибатида илдизидан қўпорилиб тушгани боис 16 та кўп қаватли уйнинг 768 та хонадони табиий газдан вақтинча узилган.

Айни пайтда ушбу носозликлар
бартараф этилмоқда.

👉 @UZBEKTELEGRAMCHANNEL


Тошкент вилоятида 9-синф ўқувчиси иштирокидаги жанжалда 18 ёшли йигит вафот этди

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида 9-синф ўқувчиси ўзидан икки ёш катта болани ўлдириб қўйди. Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

@Sirdaryo — Тезкор ва ишончли хабарлар✓
👉 https://t.me/++4OrMQaw3En8yN2Ri
https://t.me/+4OrMQaw3En8yN2Ri


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
          
Рўза тутаман деб саҳарликка уйғонганларга Аллоҳнинг саломи, жаннат бўлсин!

Рамазоннинг 18-куни барчага муборак бўлсин!

Аллоҳ барчаларимизга чиройли сабр берсин🤲

Саҳарликка уйғонган яқинларингизга улашинг.

💬 @UZBEKTELEGRAMCHANNEL

20 last posts shown.