Forward from: Iqtisod4i
Кечаги подкастдан
«Инсон умри — ҳақиқатдан ҳам бебаҳо неъмат ва қадр. Иқтисодчилар инсон умрига қиймат қўйиши ҳам эриш эшитилиши табиий. Лекин бу воқеликдан келиб чиқилган нарса. Нима учун иқтисодчилар инсон умрига пул, доллар қийматини қўйишган, деган савол бўлса, бу нарса бошқа чуқур муаммоларни ҳал қилиш учун ишлаб чиқилган ҳисоблар саналади».
«Масалан, қандайдир табиий офат бўлди. Ўша табиий офат оқибатида ҳалок бўлганларга давлат қанча компенсация тўлаши керак? Ёки уруш натижасида ҳалок бўлганларга давлат қанча компенсация бериши керак деган савол мавжуд. Ёки қандайдир теракт қурбонларига давлат қанча компенсация бериши керак? Ёки қандайдир техноген авария оқибатида ўлган одамлар учун қанча компенсация тўланиши керак? Шу нарсаларда инсон умри бебаҳо деган фалсафа билан келсак, давлат бўладими, хусусий идора бўладими, масъулларнинг жавоби „ҳеч қандай компенсация бериш керак эмас, чунки умр бебаҳо-ку“, деган нотўғри ғоя ёки нотўғри хулосага олиб келиши мумкин».
Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2024/11/28/vsl/
Видео: https://youtu.be/nW-bmzTD944