❗️Хориждаги юртдошларимиз диққатига! Ўзбекистонликларнинг чет давлатлар ҳарбийлашган тузилмаларига ёлланиши жавобгарликка сабаб бўлади
Ўзбекистон Республикаси
Жиноят кодексининг 154-моддаси биринчи қисмига кўра
ёлланиш, яъни низолашаётган давлатнинг фуқароси ёки ҳарбий хизматчиси ҳисобланмаган ёхуд назорат қилиниб турган низолашаётган давлат ҳудудида доимий яшамайдиган ёки ҳеч қандай давлат томонидан қуролли кучлар таркибида расмий топшириқни бажариш ваколати берилмаган шахснинг моддий манфаатдорлик ёки бошқа бирон шахсий манфаатни кўзлаб, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг
тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд
ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиши
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Шунингдек,
Жиноят кодексининг 154-1-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириши
3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан, ёлланиши эса
5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишига сабаб бўлади.
Шунга кўра, чет мамлакатларда бўлиб турган ҳамюртларимиздан ҳарбийлашган тузилмаларга ёлланмасликка, ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликка чақирамиз ва бундай ҳаракатлар жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида яна бир бор огоҳлантирамиз.
Uzbek.life расмий саҳифаси