Forward from: Асанов формати
Тошкентда ва Самарқандда “Авлоний” фильмининг катта премьераси бўлиб ўтди. Одатда тақриз премьерадан олдин ёки премьера куни берилади: кино мухлислари тақриз билан танишиб, кинотеатрга тушиш-тушмасликни ҳал қилиши учун. Лекин “Авлоний” фильмининг миссияси бошқача. У фақат касса тўплаши эмас, одамларга маърифат ҳам улашиши керак. Шунинг учун у ҳақда премьерадан кейин ҳам гаплашаверамиз.
Фильмни кўриш керакми? Кўриш керак албатта. Бу фильм мукаммал дегани эмас. Камчиликлари бор. Фильмнинг баён услуби ҳам динамик эмас – блокбастер ишқибозларини зериктириши мумкин. Лекин барибир уни имкон қадар кўришни тавсия қиламан. Бунинг сабаблари бор.
- Тарихий мавзуда ўзбекча фильмлар унча кўп эмас. Охирги йилларда олинаётганлари ҳали мукаммал бўлмаса ҳам, келажакда сифат ўсишига умид бермоқда;
- Фильм ўзбек тарихининг энг муҳим палласига бағишланган. Ким нима деса десин, XIX аср охири – XX аср бошида бугунимиз шаклланишида ҳал қилувчи аҳамият касб этган воқеалар рўй берган. Бу даврни яхши билиш бугунги кунимизни тушунишни ва келажакни режалаштиришни осонлаштиради;
- Фильм машҳур маърифатпарварнинг ҳаётига бағишланган. Тарихчиликда кўпроқ сиёсатчилар ва саркардаларга эътибор қаратилади, зиёлилар эса уларнинг соясида қолиб кетади. Аслида зиёлилар прогрессни белгилаб берган тоифадир. Улар жамиятга янги ғоя, янги фикр олиб кирган, инсониятнинг интеллектуал салоҳиятини оширган ва тараққиётга сабаб бўлган. Гуманитарийларнинг аҳамиятини паст баҳолайдиганлар адашади. Гуманитар соҳа вакиллари яратадиган интеллектуал маҳсулот – ғоя ва матн – инсоният тараққиётида техник кашфиётлардан кам роль ўйнамайди. Инсон ҳиссиётлари, тафаккурисиз техник тараққиёт ҳам, ижтимоий эволюция ҳам бўлмас эди. Шундай экан, жамиятга шоирлар, файласуфлар, тарихчилар, филологлар, бошқа гуманитар соҳалар вакилларининг аҳамиятини тушунтириш лозим. “Авлоний” фильми шунга хизмат қилади.
👉 @AsanovEldar