O‘zbekkino - Ўзбеккино

@uzbekkinopress Like 0
Is this your channel? Confirm ownership for additional features

Eng yangi O’zbek kinolari.Taqdimot marosimlari.
Ekskluziv intervyu.
Facebookda https://www.facebook.com/uzbekkino.uz/ Bizni kuzatib boring!!!
Admin https://t.me/barnoungboyeva
Channel's geo & Language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified


Channel's geo
Uzbekistan
Channel language
Uzbek
Category
not specified
Added to index
26.10.2018 17:21
advertising
TGStat Bot
Bot to get channel statistics without leaving Telegram
SearcheeBot
Your guide in the world of telegram channels
Telegram Analytics
Subscribe to stay informed about TGStat news.
1 045
members
~448
avg post reach
~10k
daily reach
~24
posts per day
42.9%
ERR %
5.45
citation index
Forwards & channel mentions
231 mentions of channel
37 post mentions
279 forwards
O'zDSMI
5 Dec, 13:46
O'zDSMI
4 Dec, 13:08
O'zDSMI
3 Dec, 12:23
O'zDSMI
3 Dec, 06:04
O'zDSMI
2 Dec, 12:10
O'zDSMI
2 Dec, 09:50
O'zDSMI
2 Dec, 09:42
O'zDSMI
2 Dec, 09:17
O'zDSMI
2 Dec, 08:56
O'zDSMI
1 Dec, 15:41
O'zDSMI
1 Dec, 13:23
O'zDSMI
1 Dec, 02:29
O'zDSMI
30 Nov, 16:49
O'zDSMI
30 Nov, 10:54
O'zDSMI
29 Nov, 23:48
O'zDSMI
29 Nov, 08:48
O'zDSMI
28 Nov, 16:18
O'zDSMI
28 Nov, 14:44
O'zDSMI
28 Nov, 13:05
O'zDSMI
28 Nov, 09:03
O'zDSMI
27 Nov, 09:41
O'zDSMI
27 Nov, 09:22
O'zDSMI
27 Nov, 09:16
O'zDSMI
27 Nov, 08:09
O'zDSMI
26 Nov, 15:45
O'zDSMI
26 Nov, 15:45
O'zDSMI
26 Nov, 15:45
O'zDSMI
26 Nov, 08:36
O'zDSMI
25 Nov, 11:41
O'zDSMI
25 Nov, 09:07
O'zDSMI
25 Nov, 09:07
O'zDSMI
24 Nov, 15:18
O'zDSMI
24 Nov, 07:42
O'zDSMI
24 Nov, 07:42
O'zDSMI
23 Nov, 07:35
O'zDSMI
21 Nov, 08:53
O'zDSMI
21 Nov, 08:14
O'zDSMI
20 Nov, 10:42
uzbek kino
20 Nov, 07:17
uzbek kino
20 Nov, 07:17
uzbek kino
20 Nov, 07:17
O'zDSMI
19 Nov, 15:24
Channels quoted by @uzbekkinopress
Kino san'ati
11 Dec, 19:14
Kino san'ati
11 Dec, 12:18
Saida Mirziyoyeva
10 Dec, 05:57
Zarnews.uz
9 Dec, 20:11
Kino san'ati
9 Dec, 10:58
Sevimli TV ❄
7 Dec, 09:10
4 Dec, 09:13
Kino san'ati
1 Dec, 01:28
BUGUNIMIZ
29 Nov, 10:18
Human.uz | Rasmiy
27 Nov, 08:12
manzur.uz
27 Nov, 07:38
O'zbekkino MK
23 Nov, 22:42
Korrespondent
23 Nov, 22:07
O'zbekkino MK
23 Nov, 18:37
Human.uz | Rasmiy
22 Nov, 20:27
Kιηo 🎥
14 Nov, 14:46
9 Nov, 06:12
9 Nov, 06:11
Film.uz
8 Nov, 08:44
Samarkandnews.uz
4 Nov, 15:16
O'zbekkino MK
4 Nov, 12:28
Kιηo 🎥
4 Nov, 12:24
Human.uz | Rasmiy
4 Nov, 07:42
PROTODAY.UZ
2 Nov, 19:24
Film.uz
2 Nov, 14:23
Film.uz
2 Nov, 14:10
DARAKCHI.UZ
2 Nov, 08:24
PROTODAY.UZ
1 Nov, 14:39
DARAKCHI.UZ
31 Oct, 17:50
Film.uz
31 Oct, 13:37
O'zbekkino MK
29 Oct, 09:17
O'zbekkino MK
29 Oct, 09:15
O'zbekkino MK
29 Oct, 09:15
O'zbekkino MK
29 Oct, 09:15
Human.uz | Rasmiy
28 Oct, 12:37
Recent posts
Deleted
With mentions
Forwards
​​Бугун таниқли кинорежиссёр, сценарист Қамара Камолованинг туғилган куни.

Шу муносабат билан "Ўзбеккино" Миллий агентлиги ва Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси номидан Қамара Камолованинг хонадонларида бўлиб, таниқли кинорежиссёримизни таваллуд айёми билан табрикладик. Қамара Камоловага "Ўзбеккино" Миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқовнинг туғилган кун табриги етказилди.

Таниқли режиссёр Қамара Камолова 1938 йилда туғилган. Ёшлигидан кинога кучли меҳр бўлажак режиссёр 1964 йилда Бутуниттифоқ Давлат кинематография институтининг режиссёрлик факультетини аъло баҳоларда тамомлаган.

Қамара Камолова 1965 йилдан “Ўзбекфильм” киностудиясида мультипликацион фильмлар режиссёри ва бадиий фильмлар постановкачи-режиссёри бўлиб ишлаган. Қатор фильмларга режиссёрлик қилган.

Қамара Камолованинг ижоди муносиб баҳоланиб 1983 йил “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби”, 2008 йилда Ўзбекистон Давлат мукофотига лойиқ қўрилган. Бундан ташқари фильмлари кўплаб миллий ва халқаро мукофотлар билан тақдирланган. 1994 йил – “Атроф оппоқ қорга бурканган” Нант (Франция)да бўлиб ўтган 3 минтақавий ХКФ да ҳакамнинг махсус совринини қўлга киритган.
2005 йилда ишланган “Йўл бўлсин” фильми 2007 йили Олма-Ота шаҳрида бўлиб ўтган "Евроосиё" кинофестивалида "Энг яхши режиссёрлик иши" совринини олган.

Режиссёр Қамара Камолованинг ҳаёти ва ижодига бағишланган махсус “Кино – унинг иши” китоби чоп этилган(2018).
Read more
Forwarded from: Kino san'ati
KinoArtuz каналида "Кино санъати" журнали тақдири ҳақида куюнчаклик билан ёзилган мақола эълон қилинибди.

Мақолада "Қайси партия "Кино санъати" журнали тақдирига хайрихоҳ бўла олади?" деган савол кўндаланг қўйилган.

"Эҳтимол, сиёсий майдондаги шу партия вакиллари таъсири билан "Кино санъати" журнали тақдири ижобий ҳал бўлар. Аччиқни аччиқ кесар дейишганидек, балки шахсан Ўзбекистон Президенти топшириғи билан ташкил этилган журнал ишини "сиёсатчаси"га ҳал этиш керакдир", дейилган мақолада.

Мақола муаллифи "Миллий тикланиш" партиясига умид боғлаган. Шу билан бирга "мутасадди ташкилотлардан "Кино санъати" журнали ҳақида билдирган фикрларимиз нотўғри эканлигини тасдиқловчи хабарларни бор диққатимиз билан кутиб қоламиз", дея жавоб кутишини билдирган.

Ростдан ҳам журналнинг янги ойлик форматга ўтаётгани ҳақида хабар берганмиз.

"Ўзбеккино" Миллий агентлигида ўтган ойлар мобайнида ҳар бир тизим ташкилотлардаги муаммолар ўрганилиб, бу бўйича "йўл харитаси" шакллантирилди.

Журнал масаласига келсак, KinoArtuz журналистининг куюнчаклиги учун миннатдормиз. Аммо хавотирга ўрин йўқ, журнал тақдири учун партиядан умид кутишга ҳам ҳожат йўқ. Чунки айни пайтда журналнинг янги форматдаги сони тайёрланмоқда. Янги форматдаги махсус сон янги йил байрами арафасида тақдим этилади.

Бу билан боғлиқ янгиликларни мунтазам бериб боришга ҳаракат қиламиз.

"Миллий тикланиш"часига айтганда, "КУТИНГ..." ☺️
Read more
Американинг машҳур CNBC телеканали илк бор Ўзбекистон ҳақидаги фильмларни эфирга узатмоқда




Жорий йилнинг 8 декабридан бошлаб АҚШнинг СNBC (“Consumer News and Business Channel”) телеканали Ўзбекистонга бағишланган олтита фильмни эфирга узатишни бошлади.


Мазкур ҳужжатли фильмларда янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, сўнгги йилларда мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда рўй бераётган ўзгаришлар таниқли хорижий журналистлар талқинида намойиш қилинмоқда.


Мазкур фильмларда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги муносабатлардаги ижобий ўзгаришлар ҳам ўз аксини топган. Фильмлар америкалик машҳур журналист ва телебошловчи Райан Чилкот томонидан суратга олинган. У ушбу фильмларни яратиш учун Ўзбекистон ва Афғонистонга бир неча бор ташриф буюрган.


Яна учта фильм Буюк Британиянинг Imotus кинокомпанияси томонидан СNBC телекомпанияси буюртмасига асосан суратга олинган.


Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва “Ўзбеккино” миллий агентлиги билан ҳамкорликда яратилган ушбу фильмлар халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистонда юз бераётган янгиланишлар жараёни, шунингдек, Марказий Осиёда кузатилаётган кенг кўламли сиёсий жараёнлар билан яқиндан таништиришда муҳим аҳамиятга эга, – деди ижодий ҳамкорлардан бири – Belgrave Europe компанияси халқаро алоқалар бўйича мутахассиси Фред Харрисон.


– Бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишиш мақсадида дунёнинг турли ҳудудларидан хорижий журналистлар, кинематографлар келаётгани қувонарли ҳол, – деди “Ўзбеккино” миллий агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов. – Биз ҳар доим бунда ташаббусларни қўллаб-қувватлаймиз ва уларга қўлимиздан келгунича ёрдам берамиз.


Эслатиб ўтамиз, CNBC телеканалида Ўзбекистон ҳақидаги фильмлар Вашингтон вақти билан шанба ва якшанба кунлари (14,15, 21, 22, 28 декабрь) 21:15 да, душанба кунлари (16, 23 декабрь) 23:30 да намойиш қилинади.
Read more
​​Шу овозларни эшитиб катта бўлган авлодмиз....
“Сеними, шошмай тур”.
“Бўри” билан “қуён” ёнма-ён. «O‘zbekkino - Ўзбеккино» @uzbekkinopres
Attached file
​​“Кинематография тарихи” ўқув қўлланмаси нашр этилди

Кино санъати бугунги кунда бутун дунё бўйлаб баравж қулоч ёзиб, илдиз отишга улгурган бўлса-да, айтиш жоизки, анчагина ёш санъат турларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Киноарбоблари уюшмаси аъзоси Аъзам Исҳоқов томонидан яратилган “Кинематография тарихи” номли ўқув қўлланмасида киночилик фаолиятига илк қадамлар ва унинг ривожланиб санъат даражасига кўтарилиши ҳамда бугунги куни ҳақида сўз юритилади. Шунингдек, қўлланмада нафақат жаҳон киноси мутараққийси, балки унинг муносиб узвига айланиб бораётган ўзбек миллий кино санъатининг ҳам тараққиёт босқичлари ўрганилган. Жумладан, Ўзбекистонга кино-фототехниканинг кириб келиши, Туркистон ўлкасида илк кинофильм намойишларининг амалга оширилиши давр­ларидан тортиб, мустақиллик даври миллий кино санъатимизгача бўлган босқичлар алоҳида-алоҳида ўрганилган.

Кино санъатининг пайдо бўлиши ва ўсиб бориши жараёни маълум асос­ларга кўра даврлаштирилиб, ҳар босқичнинг ўзига хос хусусиятлари, ютуқ ва камчиликлари асосли таҳлилларга таянган ҳолда ёритилган.

Ўқув қўлланмада халқаро кинофестиаваллар ҳақида сўз юритилар экан, бундай фестивалларга бўлган эҳтиёж ҳамда уларни ташкиллаштиришдан мақсад кўрсатилган. Ўзбек киносининг савиясини, мавқеини ошириш учун халқаро кинофестивалларда қатнашишнинг аҳамияти катта экани таъкидланган.

Қўлланмада Худойбеган Девонов, Сулаймон Хўжаев, Наби Ғаниев, Комил Ёрматов, Йўлдош Аъзамов, Малик Қаюмов сингари ўзбек миллий кино санъати асосчилари ва уларнинг фаолияти ҳақида қимматли маълумотлар келтирилган.

“Кинематография тарихи”да жаҳон ва ўзбек киночилиги тарихи кўрсатилиши билан бирга, кино санъатига оид аҳамиятли назарий билимлар жамланган.

Ўқув қўлланма кино соҳаси йўналишида таҳсил олаётган талабалар ва кенг жамоатчилик учун мўлжалланган.
Read more
Forwarded from: Kino san'ati
Зулфиқор Мусоқовнинг "Ҳайрат" фильми лойиҳаси тақдимоти.

Каналга уланинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAElCTkHY59ogDL4ifA
"Оила ва жамият" газетасининг 49-сонида "Авлоний" фильми ҳақидаги мақолани ўқинг.
Бадиий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши

Бугун 11 декабрь куни соат 14.00.да “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳузуридаги Бадиий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.

Унда қуйидаги фильмлар муҳокамаси кун тартибига қўйилган:

1. “Қорақалпоқфильм” киностудияси томонидан ишлаб чиқарилган режиссёр М.Абдухолиқовнинг “Тақдир поезди” бадиий фильм кўриги ва муҳокамаси.

2. “Ёшлар ижодий тажриба студияси”ДУК томонидан яратилган режиссёр Ж.Нарзиқуловнинг “Она” номли қисқа метражли бадиий фильми кўриги ва муҳокамаси.

3. “ASTIR ANIMATION”МЧЖ томонидан яратилган режиссёр А.Ҳайдаровнинг “Авто саргузаштлар” (3-тўплам) кўриги ва муҳокамаси.
Read more
"КИНО – УНИНГ ИШИ..."

(Қамара Камолова биографияси, фильмлари)

Таниқли режиссёр Қамара Камолова 1938 йилда туғилган. Ёшлигидан кинога кучли меҳр бўлажак режиссёр 1964 йилда Бутуниттифоқ Давлат кинематография институтининг режиссёрлик факультетини аъло баҳоларда тамомлайди.

Қамара Камолова 1965 йилдан “Ўзбекфильм” киностудиясида мультипликацион фильмлар режиссёри ва бадиий фильмлар постановкачи-режиссёри бўлиб ишлади. Қатор фильмларга режиссёрлик қилди. 1992 йилдан буён “Шод” киностудияси бадиий раҳбари.

Қамара Камолованинг ижоди муносиб баҳоланиб 1983 йил “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби”, 2008 йилда Ўзбекистон Давлат мукофотига лойиқ қўрилган. Бундан ташқари фильмлари кўплаб миллий ва халқаро мукофотлар билан тақдирланган. 1994 йил – “Атроф оппоқ қорга бурканган” Нант (Франция)да бўлиб ўтган 3 минтақавий ХКФ да ҳакамнинг махсус совринини қўлга киритган.
2005 йилда ишланган “Йўл бўлсин” фильми 2007 йили Олма-Ота шаҳрида бўлиб ўтган "Евроосиё" кинофестивалида "Энг яхши режиссёрлик иши" совринини олди.

Режиссёр Қамара Камолованинг ҳаёти ва ижодига бағишланган махсус “Кино – унинг иши” китоби чоп этилган(2018).

Қуйида Қамара Камолованинг фильмлари билан танишишингиз мумкин.

Мультипликацион фильмлар:

1964 йил – “Ғаройиб саргузашт” – постановкачи-режиссёр
1965 йил – “Раҳим билан қўнғиз” – постановкачи-режиссёр
1966 йил – “Булутни ким ясайди” – постановкачи-режиссёр
1967 йил – “Олтиндан қиммат” – постановкачи- режиссёр
1968 йил – “Қизча ва юлдузча” - постановкачи- режиссёр
1969 йил – “Офтоб нури” - постановкачи- режиссёр
1970 йил – “Сакроғич” - постановкачи- режиссёр
1971 йил – “Бахт кулиб боқади” - постановкачи- режиссёр
1972 йил – “Кичкина деманг бизни” - постановкачи- режиссёр
1973 йил – “Велосипедчи қочди” - постановкачи- режиссёр

Ҳужжатли фильмлар:

2010 йил – “Саида зор ўтдими?” – режиссёр / шоира Саида Зуннунова ҳақида/
Бадиий фильмлар:
1974 йил – “Аччиқ данак”
1977 йил – “Ўзганинг бахти”
1982 йил – “Эртага кўрасан”
1985 йил – “Бизнинг неварамиз милицияда ишлайди”
1987 йил – “Бўлмаган нарса ҳақида”
1989 йил – “Ёввойи”
1994 йил – “Атроф оппоқ қорга бурканган”
2005 йил – “Йўл бўлсин”
2009 йил – “Кўпкари” – режиссёр (Франция – Ўзбекистон картинаси)
2012 йил – “Унутма мени” – сценарий муаллифи ва постановкачи-режиссёр.
Read more
​​Бугун таниқли кинорежиссёр, сценарист Қамара Камолованинг туғилган куни.

Шу муносабат билан "Ўзбеккино" Миллий агентлиги ва Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси номидан Қамара Камоловани таваллуд айёми билан муборакбод этамиз.