Ўзбекистон тумани ҳокимлиги


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Ўзбекистон тумани ҳокимлиги расмий канали
Веб-сайт: www.yaypan.uz
Эл. почта: uzb_axborot@inbox.uz
Фейсбук: www.facebook.com/Ўзбекистон-тумани-ҳокимлиги-102653171083891
Инстаграм: www.instagram.com/uzbekiston_tumani_hokimligi/

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


2024 йил ноябрь ойи пенсия тўловлари учун маблағлар молиялаштирилди.

Банк пластик картаси орқали олувчиларнинг пластик карталарига маблағлар тўлиқ юкланди ҳамда нақд пул шаклда олаётганларга АТ Халқ банкининг сайёр кассалари орқали тўловлар амалга оширилмоқда.

@uzbaxborotxizmati


Ис гази: ҳеч ким хавфдан холи эмас


ДИҚҚАТ, ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИНГ!

Табиатнинг ҳар фасли ўзига хос гўзал ва бетакрор. Тилларанг жилоси билан кўзни қамаштирувчи кузнинг таровати ўзгача. Бу фаслда табиат ажиб тусга бурканади, кўнгилларга ҳузурбахш туйғулар бахш этади.

Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан кузнинг ўзига хос таровати, манзаралари акс этган энг яхши видео ва расмлар танлови эълон қилинади. Унда вилоятимизнинг турли ҳудудларидаги бу фаслнинг фусункорлиги очиб берилган бўлиши керак.

Танловга ижодий ишлар 20 ноябрь кунигача қабул қилинади.


Танлов иштирокчилари видеоролик ва фотолавҳаларни @kuz_tarovati_tanlov га жўнатишлари мумкин.

Танлов низоми билан танишиш


Рақамли технологиялар соҳаси билимдонлари муносиб рағбатлантирилди

Ўтган октябр ойининг иккинчи ярмида Ўзбекистон туманидаги Рақамли технологиялар ўқув марказида "IT Days: IT-кунлари" тадбирлари ташкилланган эди. Унда туман ёшлари "IT-билимдон", “Zakovat Quiz” интеллектуал ўйини, шахмат-шашка ҳамда киберспорт каби мусобақаларда фаол иштирок этди.

IT-кунлари интилувчан ёшларнинг ўз билимларини амалда синаб, янги тажрибалар орттиришига, амалий кўникмаларини янада мустаҳкамлашига хизмат қилди.

Куни-кеча ана шу мусобақалар ғолибларини тақдирлашга бағишланган якуний тадбир бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимининг ўринбосарлари Муслимбек Аҳмедов ва Жахонгир Акрамов, билимдон ёшлар ва уларнинг яқинлари иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар томонидан ёшларга келгусида ҳам замонавий билимларни пухта эгаллаб, ўз соҳаларининг етук мутахассислари бўлиб етишларига эзгу тилаклар билдирилди.

Ўтказилган мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорлари туман ҳокимлиги ва Рақамли технологиялар ўқув марказининг эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шу куни марказда октябр ойида таҳсил олган битирувчиларга ҳам сертификатлар топширилди.

@uzbaxborotxizmati




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
“Yilning eng namunali mahalla yoshlar yetakchisi” – 2024 tanlovi

🟢 Kuni kecha Oʻzbekiston tuman Barkamol avlod binosida mazkur tanlovning tuman bosqichi bo’lib o‘tdi. Tanlovda 10 ta yo‘nalishda 10 nafar yoshlar yetakchilari viloyat bosqichiga yo‘llanmani qo‘lga kiritdi.

Tanlovni o‘tkazishdan asosiy maqsad – mahallalardagi yoshlar yetakchilari ongi, qalbida  “Vatanga va xalqqa sadoqat bilan xizmat qilish – oliy burchimiz!” g‘oyasini mustahkamlash, o‘zining shaxsiy fazilatlari bilan yoshlarga namuna bo‘layotgan yetakchilarni rag‘batlantirish, yuksak bilimli va professional kasbiy mahoratga ega bo‘lgan iste’dodli yosh kadrlarni aniqlash hamda rahbarlik lavozimlariga tayinlash, kadrlar zaxirasini shakllantirish kabilardan iborat.


Ўзбекистон туманида тунги хизматга жалб этилган ходимлар билан йўриқнома ўтказилди

Туманда олиб борилаётган профилактик тадбирлар олдидан туман ИИБ раҳбарияти томонидан ходимлар, масъул ташкилотлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида йўриқнома ўтказилди.

Тадбирда, ички ишлар органлари ходимларининг асосий мақсади юртимиздаги тинчлик ва осойишталикни сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш эканлигини алоҳида таъкидланди. Бу борада эътибор қаратиш зарур бўлган энг устувор вазифалар белгилаб олинди.

Тунги хизматни ҳушёр ва намунали  олиб бориш, фуқаролар билан хушмуомалада бўлишлик, хизмат интизоми ва қонунчиликка амал қилган ҳолда айниқса аҳоли гавжум жойлар ва криминоген вазияти оғир бўлган маҳаллаларга эътибор қаратиш юзасидан зарур  кўрсатма ва тавсиялар берилди.

@uzbaxborotxizmati


Ўзбекистон туманилик 11 нафар хотин-қизлар “Йил аёли” миллий танловининг вилоят босқичига йўлланма олди

Юртимизда жамият ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат ва фаоллик кўрсатаётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, илғор тажрибаларини оммалаштириш мақсадида “Йил аёли” миллий кўрик-танловининг Ўзбекистон туман босқичи бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокимининг ўринбосари – туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Зулфияхон Саримсоқова иштирок этиб, мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ўрни, роли ва нуфузини оширишга кенг кўламли ишлар ҳақида тўхталди.

Танлов иштирокчилари, туманнинг турли жабҳаларида фаолият олиб бораётган иқтидорли ва фаол аёллар миллий танлов низомига кўра 3 та: таништирув, савол ва жавоб ҳамда “Замонавий ўзбек аёли” мавзусидаги видеоролик намойиши шартлари асосида беллашди.

Ҳакамлар ҳайъати аъзолари ҳамда экспертларнинг хулоса ва эътирофига кўра ўз соҳасида намунали иш олиб бораётган аёллар “Йилнинг энг ватанпарвар аёли”, “Йилнинг энг фаол олима аёли”, “Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли”, “Йилнинг энг яхши ижодкор аёли” сингари 11 та номинация бўйича ғолиб деб топилди ва улар танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

@uzbaxborotxizmati




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Фарғона вилояти Миллий гвардия бошқармаси огоҳлантиради!

Жамоат жойларида совуқ қурол олиб юриш қонунан тақиқланади.



11 last posts shown.