🇺🇦🇨🇭
Украина президенти Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумида нутқ сўзладиВолодимир Зеленскийнинг нутқидан асосий иқтибослар:
◾️ Биз Европада АҚШни ўзимизнинг ишончли иттифоқчимиз деб ҳисоблаймиз. Аммо Вашингтондагилар Европа уларга ҳақиқатан ҳам наф келтиришига ишонишмайди. Европа қудратли глобал ўйинчи сифатида шаклланиши керак;
◾️ Европа қудратли бўлишга муносиб, бунинг учун унга Европа Иттифоқи ва НАТО керак. Буни Украинанинг иштирокисиз, шунингдек, Россиянинг Украинага қарши урушини адолатли якунламасдан амалга ошириб бўлмайди;
◾️ Украинада 800 минг аскар бор, бизнинг дўстларимиз французларда эса 200 минг ҳарбий бор. Биз бирга бўлишимиз керак;
◾️ Айрим Европа давлатларининг тақдири аллақачон ТikTok алгоритмларига боғлиқ бўлиб қолган. Европа сунъий интеллектни ривожлантиришда бошқалардан ортда қолмоқда;
◾️ Россия бутун Европага қараганда бир неча баробар кўпроқ ўқ-дори ишлаб чиқармоқда;
◾️ Европа ўзининг “Темир гумбази”га эга бўлиши керак;
◾️ Урушни тўхтатиш бўйича музокаралар столидан Европа Иттифоқи ўрин оладими ёки йўқми, ҳозирча номаълум;
◾️ Курск вилоятида 60 минг россиялик ҳарбий ва 12 минг шимолий кореялик аакар бор, улардан 4 минг нафари аллақачон ҳалок бўлган;
◾️ Трамп билан жуда яхши муносабатларга эгаман;
◾️ Ҳозирда Украина ҳудудида 608 минг россиялик ҳарбий жойлаштирилган;
◾️ Урушни тез эмас, адолатли якунлаш керак;
◾️ Украинада қурол ишлаб чиқариш жиддий ўсди, жанг майдонидаги қуролларнинг 40 фоизи ўз мамлакатимизда ишлаб чиқарилган;
◾️ Путин Украина армиясини 5 баравар қисқартиришни ва Украинанинг NATO'га аъзо бўлмаслигига кафолат талаб қилмоқда. Биз бунга йўл қўймаймиз;
◾️ Уруш дипломатик йўл билан тугашига ишончим комил. Аммо бу дипломатик йўл Украина учун қандай бўлади – савол шунда.
🔥
@burchakostida