Posts filter


Yetkazishga chegirma 50%

Yangi yil paketini yuborish Yandex Go bilan oson! Chegirma Yetkazish tarifida birinchi buyurtmaga amal qiladi, 15 000 soʻmgacha

Sinab koʻrish

#reklama
yandex.go.link


Назорат қилувчи органларнинг тадбиркорлик субъектларида давлат назоратига оид фаолияти рейтинги

Manba: Бизнес-омбудсман

@uzavtomotorsoficial


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Ана_холос

⚡️Мана нимага картошка қимматлаб кетди

Қозоғистондан Ўзбекистонга келаётган 43 та вагонда картошка чегарада текширувда 10 кун қолиб кетиб музлаб чириб кетибди 😨

Қарийб 2800 тонна картошка Қозоғистон пости томонидан узоқ ушлаб турилиши натижасида чириб кетибди

Шунча картошка увол бўлибди, 2 миллион 800 минг килограмм, хайвонга хам бериб бўлмайди дейишмоқда

@uzavtomotorsoficial


Скидка 50% в Еде

Выбрать блюда для праздничного застолья — легко с Едой! Скидка на первый заказ

Попробовать

#reklama
yandex.go.link


#Тезкор #Расман
⚡️❗️Тошкент шаҳрида давлат идоралари ходимлари ҳар жума куни миллий либосда кийинадилар. Худди шу нарса хусусий мулкдорлар учун ҳам тавсия этилди.

Тошкент шаҳар ҳокими қарорига кўра, эндиликда давлат ташкилотлари ходимларига ҳар жума куни миллий либосда кийиниш тавсия этилади.

Ҳужжатда бу борада «корхоналар ва маҳаллалар билан ҳамкорлик қилиш» ҳақида ҳам сўз боради. Шу ва бошқа чора-тадбирлар учун маблағ ажратилди.

@uzavtomotorsoficial


😷 🇺🇿 Тошкентликлар "Бизга тоза ҳаво керак" челленжини бошлади

Фуқаролар ҳукуматдан экологик ҳолатни яхшилаш бўйича чоралар кўришни талаб қилмоқда.

Аввалроқ, Тошкентда йил бошидан бери ҳаво ифлосланиши бўйича антирекорд қайд этилди ва пойтахт дунё мегаполислари орасида энг ифлос шаҳар деб топилган эди.

@uzavtomotorsoficial


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Диққат

"А" тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун қабул қилинадиган амалий имтиҳон тартиби

@uzavtomotorsoficial


Chevrolet avtomobillari uchun eksklyuziv takliflar!

Endi Chevrolet avtomobillarini Biznesni Rivojlantirish Bankidan (BRB) maxsus shartlarda eksklyuziv aksiyalar doirasida xarid qilish imkoniyati mavjud!

Chevrolet Onix*, Tracker*, Captiva va Traverse avtomobil modellarini qisqa muddatga va past foiz stavkasi bilan xarid qilishni istagan mijozlar uchun maxsus taklif:

Boshlang‘ich to‘lov** -15% dan boshlab 50 % gacha;
Foiz stavkasi** – 5,99% dan boshlab 20,50 % gacha;
Muddati** - 24 oydan boshlab 48 oygacha.

Shuningdek, Chevrolet Onix*, Tracker*, Captiva, Malibu va Traverse avtomobil modellarini uzoq muddatga, qulay foiz stavkalari bilan xarid qilishni rejalashtirayotgan mijozlar uchun:

Boshlang‘ich to‘lov** -15% dan boshlab 50 % gacha;
Foiz stavkasi** - 19,99% dan boshlab 23,99 % gacha;
Muddati** - 36 oydan boshlab 60 oygacha.

Shoshiling! Ajoyib imkoniyatdan foydalaning va Chevrolet avtomobillarini qulay shartlarda xarid qiling.

Batafsil ma’lumot olish uchun Biznesni Rivojlantirish banki saytiga tashrif buyuring.

*Chegirmasiz narxlarda amalga oshiriladi.

**Kredit foiz stavkasi, mijoz boshlang‘ich to‘lovi va muddati o‘zgarishi mumkin.


“Ташаббусли бюджет”нинг 1-мавсуми 1 февралдан бошланади

“Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025 йилги 1-мавсуми 1 февралдан бошланиб, 20 мартга қадар давом этади.

Бунда:

⁃ Лойиҳа киритиш босқичи — 1–20 февраль;
⁃ Саралаш босқичи — 21 февраль–7 март;
⁃ Тарғибот бисқичи — 8–10 март;
⁃ Овоз бериш босқичи — 11–20 март кунлари ўтказилади.

Жорий йилдаги 1-мавсум ғолиблари 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.

@uzavtomotorsoficial


#OB_HAVO

⚡️Respublika hududiga sovuq havo massasi kirib keladi, qor va yomg'ir yog'adi

➖29-31 yanvarda vaqti-vaqti bilan qor yogʻadi. Kechasi va ertalab tuman tushishi mumkin. Havo harorat kechasi 0-2° sovuq, kunduzi 0-2° iliq boʻladi.

@uzavtomotorsoficial


#Тезкор
⚡️Ваниҳоят янги партия JAC JS6 кроссоверининг сотуви расман бошланди.


• JAC компанияси томонидан таклиф этилаётган JS6 моделдаги автомобил 100 км масофага 8 литр бензин сарф қилади ва 1.5 турбо двигател билан жихозланган.

💰Энг қизиғи бошланғич тўлов тўлаб автомобилни ўз номингизга расмийлаштирсангиз бўлади.

@uzavtomotorsoficial


#Диққат

‼️Энди Правасидан махрум этилган хайдовчилар яна автомобил бошқарса ҚАМАЛАДИ

«Права»си олиб қўйилганларнинг автомобиль бошқарганлиги учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда

Жиноят кодексига янги – 261-2 моддаси киритилиб, унга кўра транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши шу ҳуқуқбузарлиги учун маъмурий жазо қўлланганидан кейин содир этилган бўлса, БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланмоқда.

Правасиз юрганларни огоҳлантириб қўйинг

@uzavtomotorsoficial


#Диққат

2025 йил 1 июньдан бошлаб ҳайдовчилик гувоҳномаси, Техпаспор, суғурта ва ишончномаларни олиб юриш шарт эмас яъни ёнингизда ID картангиз бўлмаса ҳам!

@uzavtomotorsoficial


#Тезкор

Ўзбекистонда 1 апрелдан газ нархи ҳам ошади

2025 йил 1 апрелдан бошлаб барча истеъмолчилар учун 1 кубометр газ нархи 1800 сўмгача, АГТШКлар учун 2500 сўмгача, иссиқлик электр станциялари учун 1800 сўмгача оширилади.

Ноябрдан февралгача давом этувчи иситиш мавсумида аҳолига етказиб бериладиган табиий газнинг бир кубометри нархи газ истеъмоли:
• 500 куб метргача бўлганда 650 сўмдан 1000 сўмгача ошади;
• 500 дан 2500 куб метргача бўлганда 1800 сўм;
• 2500 дан 5000 куб метргача 2100 сўм;
• 5 000 дан 10 000 куб метргача 2500 сўм;
• 10 минг куб метрдан юқори истеъмол учун эса 3 000 сўмдан бўлади.

2025 йил 1апрелдан март-октябрь ойларидаги истеъмол учун тарифлар:
• 100 куб метргача газ истеъмол қилинганда 650 сўмдан 1000 сўмгача ошади;
• 101 кубометрдан 2500 кубометргача 1800 сўм;
• 2500 дан 5000 минг кубометргача 2100 сўм;
5000 дан 10000 куб метргача 2500 сўм;
10 минг куб метрдан юқори бўлганда 3000 сўм этиб белгиланади.

Аҳоли учун суюлтирилган газ тарифи 1 кг учун 2000 сўмгача оширилади.

@uzavtomotorsoficial


Блокка тушган пластик картани банкка бормасдан битта ТЕЛЕФОН билан фаоллаштириш йўли:

● Халқ банки – 1106;
● Ўзмиллийбанк - 1344;
● ТБC Банк – 1150;
● Асакабанк – 1152;
● ЎзСҚБ – 1180;
● Инфинбанк – 1214;
● Агробанк – 1216;
● Ипотека-банк – 1233;
● Тенге Банк – 1245;
● ҚҚБ – 1254;
● Ҳамкорбанк — 1256;
● Трастбанк – 1287;
● Анорбанк – 1290;
● Зираат Банк – 1293;
● Ипак йўли банки – 1296.

Керакли маълумот экан, яқинларга ҳам юбориб қўйинг...

@uzavtomotorsoficial


#Диққат

❗️18-мартдан йўлда қоида бузилса балл хисобланади 1йилда 12 балл йиғган хайдовчи 3 йилга правасидан махрум бўлади

@uzavtomotorsoficial


Бугун Ҳусанов дебют қилиши мумкин

Бугун, 25 январь куни Англия Премьер лигаси 23-тур ўйинларига старт берилади. Ушбу турда футбол мухлисларини битта марказий ўйин кутиб турибди. “Манчестер Сити” ўз майдонида “Челси”ни қабул қилади.

“Манчестер Сити” ва “Челси” ўйини учун “Opta” нашри қуйидагича тахминий таркибларни эълон қилган.

“Манчестер Сити”: Ортега Морено, Льюис, Ҳусанов, Аканжи, Гвардиол, Де Брбйне, Ковачич, Гюндоган, Грилиш, Фоден, Холанд.

@uzavtomotorsoficial


Автомобилни такроран маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда

Жиноят кодексига тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали транспорт воситасини такроран маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда. Бундан ташқари, Жиноят кодексида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг транспорт воситасини бошқарганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда транспортда безорилик, яъни айрим ҳайдовчилар томонидан бошқариш маданиятига риоя қилмай, транспорт воситасини кескин бошқариш ва бошқа ҳаракатларда ифодаланган “агрессив бошқариш”, "дрифт", "шахмат" шаклида ҳаракатланиш, йўлларда тўсиқларни пайдо қилиш каби қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Бундан ташқари, қонун билан жарима баллари ҳисобланган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жазо қўллаш каби жавобгарлик белгиланмоқда. Йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазо қўлланилганда ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилишнинг энг кам миқдори олти ойдан кам бўлмаслиги назарда тутилмоқда.

@uzavtomotorsoficial


#Диққат

❗️Йўл ҳаракати қоидабузарлиги бўйича янги нормалар киритиляпти

"Агрессив бошқариш"," дрифт", "шахмат" шаклида ҳаракатланиш, йўлларда тўсиқларни пайдо қилиш каби қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. 

@uzavtomotorsoficial


2024 йилда 9 минг 364 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.

Оқибатда 2 минг 203 нафар инсон ҳалок бўлган ва 8 минг 901 нафар киши тан жароҳати олган.

@uzavtomotorsoficial

20 last posts shown.