Психология

@uz_psixolog Like 3

Черновик, желтовик, Рейкьявик...
Channel's geo & Language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Psychology


Contact author
Channel's geo
Uzbekistan
Channel language
Uzbek
Category
Psychology
Added to index
20.07.2017 07:03
advertising
TGAlertsBot
Monitoring of keywords in channels and chats
SearcheeBot
Your guide in the world of telegram channels
TGStat Bot
Bot to get channel statistics without leaving Telegram
432
members
~0
avg post reach
~10
daily reach
N/A
posts per day
N/A
ERR %
6.29
citation index
Forwards & channel mentions
30 mentions of channel
1 post mentions
40 forwards
30 Nov 2019, 14:03
Informatika va AT
12 May 2019, 23:27
27 Mar 2019, 14:05
.evrilish
16 Feb 2019, 17:40
MN Stories
10 Dec 2018, 18:55
Xushnudbek.uz
7 Dec 2018, 18:11
Xushnudbek.uz
7 Dec 2018, 16:10
Delete channel
3 Dec 2018, 18:58
21 Oct 2018, 14:10
Rashid Usmonov live
18 Oct 2018, 10:07
16 Oct 2018, 06:45
Abdulla Oripov
13 Oct 2018, 12:18
12 Oct 2018, 09:09
Uyushmagan
8 Oct 2018, 08:41
11 Sep 2018, 16:52
Rashid Usmonov live
8 Sep 2018, 11:35
28 Aug 2018, 08:22
23 Aug 2018, 16:20
Sherzodiy
22 Aug 2018, 10:21
ABADIYAT...
11 Aug 2018, 10:32
Polimonolog
11 Aug 2018, 10:05
Yon daftar
5 Jul 2018, 11:37
Удалено
21 Jun 2018, 20:56
Удалено
20 May 2018, 17:22
Rashid Usmonov live
20 May 2018, 15:00
Xushnudbek.uz
16 May 2018, 14:45
Rashid Usmonov live
14 May 2018, 22:38
Polimonolog
23 Apr 2018, 17:10
Rashid Usmonov live
8 Apr 2018, 10:22
Rashid Usmonov live
4 Apr 2018, 13:04
Rashid Usmonov live
15 Feb 2018, 14:37
Rashid Usmonov live
4 Jan 2018, 16:44
Polimonolog
4 Jan 2018, 14:55
Kanallarim
1 Jan 2018, 13:18
Rashid Usmonov live
29 Dec 2017, 09:39
Dasturim.uz
23 Nov 2017, 17:51
Dasturim.uz
19 Nov 2017, 14:07
Channels quoted by @uz_psixolog
14 Mar 2019, 13:41
Dr Sugar
19 Jan 2019, 18:16
Шингил
8 Sep 2018, 16:27
Rashid Usmonov live
26 Aug 2018, 10:15
KΛMΛ
4 Jul 2018, 09:08
20 May 2018, 13:22
Шингил
20 May 2018, 13:22
Polimonolog
20 May 2018, 13:22
Rashid Usmonov live
20 May 2018, 13:22
Xushnudbek.uz
20 May 2018, 13:22
20 May 2018, 13:22
davletovuz
20 May 2018, 13:22
Шингил
18 May 2018, 14:12
Rashid Usmonov live
4 Apr 2018, 07:53
Шингил
3 Mar 2018, 09:41
Diyor Imamkhodjaev
5 Jan 2018, 07:13
4 Jan 2018, 14:35
Polimonolog
4 Jan 2018, 14:35
Rashid Usmonov live
4 Jan 2018, 14:35
4 Jan 2018, 14:35
davletovuz
4 Jan 2018, 14:35
Hikoyalar (G&M)
4 Jan 2018, 12:53
Polimonolog
14 Nov 2017, 20:13
24 Oct 2017, 05:50
Polimonolog
24 Oct 2017, 05:50
Rashid Usmonov live
24 Oct 2017, 05:50
24 Oct 2017, 05:50
davletovuz
24 Oct 2017, 05:50
Rashid Usmonov live
10 Sep 2017, 09:15
ZapGap
5 Sep 2017, 08:59
2 Aug 2017, 14:14
Marvarid_dil
2 Aug 2017, 14:14
Polimonolog
2 Aug 2017, 14:14
Rashid Usmonov live
2 Aug 2017, 14:14
2 Aug 2017, 14:14
davletovuz
2 Aug 2017, 14:14
Recent posts
Deleted
With mentions
Forwards
Психология 2 Jul 2019, 11:24
Энг разил ва ярамас инсонда ҳам кўнгил бор. Синиши мумкин. Шунақа хусусияти бор.

Ўша разил ва ярамасда ишонч деган туйғу ҳам бор. Йўқолиши мумкин. Шунақа одати бор.
Психология 26 Jun 2019, 08:22
Нью-Йоркда кўзим тушиб қолди.

“You shall know the truth, and the truth shall make you free”
(The Town Hall, Manhattan, NY)
Психология 21 Jun 2019, 02:47
Биласизми нега айрим одамлар ўзини бошқалардан устун эканини виждон, инсоф, диёнат, тўғрилик билан эмас, балки мол-дунёсининг кўплиги-ю, мулкининг ҳашамати билан исботлашга ҳаракат қилади?

Менимча, бунга сабаб виждон, диёнат ва тўғриликни ўлчаб бўлмаслиги эмас, балки биз уларнинг қийматини деярли буткул йўққа чиқариб, ўлчов мезони бўлишдан "озод" қилганимиз учун.
Психология 5 Jun 2019, 05:11
Ассалому алайкум! Рамазон ҳайити муборак бўлсин. Хонадонингизни фаровонлик, қалбингизни ҳаловат тарк этмасин. Аллоҳим тўғри йўлидан адаштирмасин!
Психология 27 May 2019, 18:26
Масалаҳатинг керагийди, деб мурожаат қилади. Мундоқ гаплашсанг, қилмоқчи бўлган ишини маъқуллатиб, кўнглини хотиржам қилиб олмоқчи бўлади холос
Психология 24 May 2019, 09:28
Тойота компанияси асосчиси Сакичи Тойода ҳар қандай тушунарсиз вазиятда “бешта нега” қоидасини қўллаган ва бу унга тўғри қарор қабул қилишга ёрдам берган экан.

Келинг, бу қоидани бир мисол орқали кўриб чиқамиз.

Фараз қилинг, сиз дабдабали тадбир қилмоқчисиз.
Ўзингиздан “нега дабдабали тадбир қилмоқчиман?” деб сўранг ва саволингизга жавоб беринг. Бу биринчи "нега" бўлади. Масалан, тахминий жавоб: “Чунки барчани хайрон қолдирмоқчиман”.
Энди иккинчи "нега"га ўтинг: “нега ҳаммани хайрон қолдирмоқчиман?” Масалан, тахминий жавоб: “Менга эътибор беришларини истаганим учун”.
Учинчи "нега": “Нега эътибор беришларини истайман?” Жавоб: “Ўзимни қатъиятли этиб кўрсатиш учун”.
Тўртинчи "нега": “Нега ўзимни қатъиятли этиб кўрсатмоқчиман?” Жавоб: “Ўзимга бўлган ишончим йўқлигини кўрсатмаслик учун”.
Бешинчи "нега": “Нега ўзимга бўлган ишончим йўқ?” Жавоб: “Чунки иродам суст, интизомсизман, ўйлаган мақсадларим сари интила олмаяпман.”

Ана энди айтинг, дабдабали тадбирнинг бу вазиятга нима алоқаси бор?

Сакичи Тойоданинг фикрича, бешинчи "нега" га жавоб берилганда бир қарашда кўзга чалинмайдиган сабаблар, асл моҳият юзага чиқади. Таъбир жоиз бўлса, бешинчи жавоб – сизнинг аслингиз, ҳатто ўзингиз тан олишдан ҳадиксирайдиган асл сабабни ёки аслида нимани ҳоҳлаётганингизни билишнинг самарали усули.
Read more
Психология 17 May 2019, 10:02
Мотивация (ҳоҳиш) ва интизом

Бирон мақсадга интилиш ҳақида гапирилганда қулоғимизга “мотивация” ёки ўзбекчада “ҳоҳиш-истак” сўзи тез-тез чалинади. Халқимизда “ҳоҳиш бўлса, имкон топилади” қабилидаги гаплар ҳам бунга мисол. Лекин негадир кўпчилик мотивация-ҳоҳишнинг чекланган ресурс эканини эсдан чиқаради ёки билмайди.

Ҳоҳишни худди автоуловнинг двигателини ишга туширадиган стартёрга ўхшатаман. Албатта, двигателни ҳаракатга келтириб, ишга туширишда стартёрга тенг келадигани йўқ, лекин стартёр кучи бн двигателни узоқ вақт давомида юргазиб бўлмайди. Ҳаётдаям шундай: фақат мотивацияга боғланиб қолган одам қисқа вақтда ҳоҳиши сусайиб бораётганини пайқайди. Қайта тиклаш учун турли мотивацион китоблар ўқишга, суҳбатлар тинглашга мажбур бўлади, лекин уларнинг кучи ҳам вақтинчалик.

Интизом эса бутунлай бошқа олам. Интизом учун сизнинг кайфиятингиз, қайси тарафингиз билан ўрнингиздан турганингиз, кўчадаги об-ҳавонинг қандайлиги умуман роль ўйнамайди. Интизомли бўлсангиз ҳар қандай ҳолатдаям қилишингиз лозим бўлган ишни қилишда давом этаверасиз.

Гоҳида, жамиятимиздаям интизом деган тушунча унут бўлиб, фақат ҳоҳиш қолгандай туюлади, уям ҳамма жойда эмас…
Read more
Психология 6 May 2019, 07:53
Одамлар худди эшикка ўхшайди: сиз кимнидир учратасиз ва чиройли безатилган нақшинкор эшикни кўрасиз. Қизиқишингиз ортиб, у эшикни оҳиста очасиз ва эшик ортида кичкинагина хонани кўрасиз. У киши билан беш дақиқа суҳбатлашасиз ва унинг турли-туман кераксиз буюмларга тўлдирилган хонаси сизга торлик қилаётганини ҳис қила бошлайсиз...

Ва бунинг акси ҳам бўлади – кўринишидан оддийгина бўлган эшик ортида чексиз коинот яширинганини кўрасиз: кометалар, сайёралар, сомон йўли... Лекин бундайлар жуда озчиликни ташкил қилади. Одатда, эшик ортида тор ва узун йўлак, ёки девор бўлади. Қанчалик тақиллатманг, ғиштдан қайтган садодан бошқа нарса эшитмайсиз ва кўрмайсиз...
Read more
Психология 26 Apr 2019, 16:42
Токио ер ости дренаж тизими

Ҳар доимгидай, бир неча кунлик ёмғир пойтахтимизнинг дренаж ва канализация тизими устидан кулгандай бўлди. Японияда яшаётганим туфайли, юртимизда яхшилаш лозим деб ҳисоблаган ҳолатларимга японлардан жавоб қидираман. Бу сафарги постимиз японлар пойтахтидаги дренаж тизими ҳақида.

Маълумингизким, японлар бир умр табиий офатлар билан курашиб келган халқ. Цунами, ер қимирлашлар, вулқон отилиши, хуллас, хаёлингизга қандай табиий офат келса, барчасини Японияда ўз бошингиздан ўтказиб кўришга имкон бор.

Шу туфайли японлар ҳар бир табиий офатдан ҳимояланиш чораларини кўрадилар. Япония аҳолисининг 30 фоизи (нақд 38 миллион, а! Прописка тизимини жорий қилганларида бунча одам келмаган бўларди пойтахтга!) Токио метрополисида яшагани учун бундай тизимлар Токио учун жуда муҳим.

Токио аҳолисини сув тошқинидан ҳимоя қиладиган шундай иншоотлардан бири “Токио ер ости дренаж тизими” деб номланади (расмий номи: “The Metropolitan Area Outer Underground Discharge Channel”).

Бу дунёдаги энг катта ер ости дренаж тизими бўлиб, ёмғир мавсумларида ва цунами туфайли пойтахтга тўпланган сувларни тўплаб, шаҳар ташқарисидаги дарёларга оқизиб юборишга мўлжалланган.

Мисли кўрилмаган инженерлик мўзижази бўлган бу иншоот деярли 15 йил давомида қурилган ва 2006 йилда ишга туширилган. NY Times газетасига кўра, бу иншоотни қуриш учун 2 миллиард АҚШ доллари сарфланган.

Бу иншоот ер юзасидан 50 метр пастда жойлашган бўлиб, цилиндр шаклидаги, баландлиги 65 метр ва диаметри 32 метр бўлган 5 та сув тўплагич, ҳамда баландлиги 25,4 м, узунлиги 177 м ва эни 78 метр бўлган битта гигант сув тўплагич, ва бу сув тўплагичларни бир-бирига улаб турувчи 6,4 км лик туннеллар тармоғидан ташкил топган. Энг катта сув тўплагичнинг шифтини 59 та улкан устун кўтариб туради.

Бу гигант сув тўплагичга қуввати 7810 Мегаватт (13000 от кучи) га тенг бўлган 4 та улкан насослар уланган бўлиб, улар ҳар сонияда 200 тонна сувни ташқарига ҳайдаш қувватига эга (тасаввур қилишингиз учун: бундай насослар 25м * 10м * 2м ўлчамдаги бассейнни 2,5 секуннда бўм-бўш қилиб қўяди!)
Read more
Психология 19 Apr 2019, 11:09
Бўрон тингач, сиз қандай қилиб омон қолганингизни унутасиз. Бўрон қандай бошлангани ва қандай якунланганиниям аниқ эслолмай қоласиз. Аммо бир нарса аниқ: бўронни бошдан кечиргач сиз бутунлай бошқа одамга айланасиз, бўронга дуч келишдан олдинги ҳолатингизга қайтмайсиз. Бўроннинг асл маъноси ҳам шунда.

Харуки Мураками
Психология 15 Apr 2019, 08:03
Фарзандларимизга орзу қилишни ўргатайлик. Зеро, орзу қилишни билган одам унга эришиш йўлини албатта топади.


---------
Дзюдо бўйича 1984 йилги Лос-Анджелес Олимпиадаси олтин медали совриндори, япониялик спортчи Ясухиро Ямашита билан бўлган суҳбат чоғида хаёлимга келган фикр. (Бу фикр олдинроқ ҳам бир неча бор ўз тасдиғини топган эди, энди ёзиб қўйишга қарор қилдим).

Афсуски, ёшлигимда орзу қилиш ва кучли истак билан ҳаракат қилишни билмаганман. Энди ўрганяпман...
Read more
Психология 7 Apr 2019, 18:40
Шу кунларда Японияда маҳаллий депутатлар сайлови авжида. Депутатликка номзодлар махсус овоз кучайтиргич билан жиҳозланган автомобилларда юриб, одамларни уларга овоз беришга, номзоднинг дастури билан танишиб чиқишга ундаб, кўчаларни кезиб юришибди. Шунчалик активлик катта-ки, бир йўлдан қарама-қарши йўналишда бир неча номзод ўтаётганига кўзингиз ҳам тушади.

Одатда жуда секин, лекин тўхтамасдан ҳаракат қиладиган шундай автомобиллардан бири бугун уйим олдида негадир тўхтаб қолди-ю, лекин овозкучайтиргичининг овози тинмади. Қулоқни қоматга келтирадиган даражада баланд овоз. Ўғлим ухлаб ётгани учун озроқ жаҳлим чиқиб, ташқарига чиқдим ва депутатликка номзод ўтирган автомобилга яқинлашиб, ичида ўтирган кишига (менимча, депутатликка номзод шу киши бўлса керак) "жудаям шовқин қиляпсиз уйимни олдида, болам ухлаяпти" дедим. Машинадаги киши менинг япон эмаслигимни кўриб, инглизчалаб "кечирасиз" деди-да, дарров машинани ҳайдашни буюрди.

Орадан бир соатча ўтиб, худди шу номзоднинг машинаси мен яшайдиган кўчадан яна ўтиб, номзод овозкучайтиргичда "тушлик пайтида тинчингизни бузганимиз учун кечирим сўраймиз" деб ўтди. Аёлим менга қараб, "Боя қаттиқ гапирган кўринасиз, кечирим сўраб юришидан" деди. Тўғриси, қаттиқ гапирганим учун ўзим сал ноқулай бўлиб қолдим. Шунақа "зерикарли" гаплар... Японияда...
Read more
Психология 25 Mar 2019, 10:52
Бу курраи заминда енгиллик билан қадам босинг. Ахир, узоқ муддатга келмагансиз.

Рави Шанкар
Психология 18 Mar 2019, 18:12
У аёлини яхши кўрарди.

Бир кун қаттиқ уришиб қолишди:

- Сенинг талоғингни беришга қарор қилдим, - деди.

Лекин, кўзи қиймади, - Ҳозир яшириниб оламан, топа олсанг, ажрашмаймиз, тополмасанг, тамом! - деди.

Аёли:
- Мабодо, тополмасам - чи? - деди.
- Мен эшикни ортида бўламан.

© Твиттердан.
Психология 15 Mar 2019, 07:13
Ширин Жумалар тилаймиз! ☺️
Психология 14 Mar 2019, 13:41
Forwarded from: Санжар Саид
Кўнгли бўшлар ўқимасин, дарди бирлар улашсин

https://telegra.ph/Kichkina-malika-03-14
Кичкина малика
Тирикчилик қурсин, олти ойга деб келиб, баъзан бир йил, баъзан икки йил қолиб кетаман. Бутунлай қолиб, Россия фуқароси бўлиб кетган қишлоқдошларим ҳам оз эмас. Бир сафар қишлоққа борганимда отам янада қариб қолганини кўраман. Бир борганимда аёлимнинг сочига оқ оралаганини кўраман. Бир борганимда олдинги сафар кўрган одамларимни кўрмайман... Энг ёмони, болаларимиз бизни кўрмай, дийдоримизга тўймай катта бўлишаяпти. Кичкиналари борганимизда танимай қолишлари бошқаларга кулгули, менинг эса дилимни кемиради...…
Психология 11 Mar 2019, 06:21
Машинамиз Равон. Йўлларимиз равон эмас
Психология 6 Mar 2019, 08:50
#Нукта

Ғафур Ғуломни сўзамол ва кучли юмор соҳиби бўлган дейишади. Кунларнинг бирида ёзувчи Саид Аҳмад ва ёш шоира Саида Зуннуноваларнинг (тўйлари бўлмасидан аввал) паркда айланиб юришганини кўриб айтган экан:
"Саид билан Саида
бир-бирининг пайида" 😅
Психология 5 Mar 2019, 11:28
Xимия ва сеҳр-жоду...

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда кальций глюконат таблеткаларини ёқиб, ҳайратдан ёқа ушлаб ўтирган, камига коментларда бу ишларнинг ортида қора кучлар турганини қайд этаётган, айримлари ҳатто суннатга амал қилинса бундай нарсалар бўлмаслигини тинмай такрорлаётган видеоларга кўзим тушди.

Кўринишидан кап-катта одамларнинг бундай ҳаракатлари одамни ўйлантириб қўяркан. Ахир шунчалик ҳам бўладими? Наҳот табиий билимлардан шунчалар узоқлашган бўлсак? Бу ҳеч қанақа сеҳр-жоду эмаслигини, оддийгина мактаб курсида ўтиладиган химиявий реакция эканини тушунмасак?

Айтмоқчи, гапимиз фақатгина ҳис-туйғуларга асосланмаган эканини билдириш учун сизга бу реакциянинг номини ёзиб қолдирамиз: «Фиръавн илони» (русчада қидириш осонроқ бўлгани учун русча номини ҳам қолдирамиз: «Фараонова змея»). «Болажонлар учун қизиқарли химия» рукни остида бу реакцияни қандай амалга ошириш ўргатилган линкни ҳам қолдирамиз: http://allforchildren.ru/gtv/video38.php

Билимсиз эканмиз, бизни ҳеч ким ҳурмат қилмайди.

_______________
Каналимизга уланинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEQplpiDvFOibbg5vQ
Read more
Психология 28 Feb 2019, 06:50
Кеча кечаси чамаси соат 11 ларда телефоним жиринглади. Қарасам отам. Кўнгилда хавотир билан телефонни кўтардим. Қисқача ҳол-аҳвол сўрашишдан кейин отам хотиржам овозда "Машинангни қулфламапсан. Патруль машинаси уйинг олдида туриб менга хабар берди. Пастга тушиб, машинадан хабар олиб қўй" дедилар (машинам отамнинг номларида). Шошилиб тушдим. Машинам олдида ППХ автомобили турипти.
- Ока, машинани қулфламапсиз. Ҳозир "очқичлар" кўпайган. Бир текшириб олинг, илтимос. Ҳужжатлар ва бошқа буюмлар жойидамикан...
- Хўп, дедиму, машина ичига бир қур кўз югуртирдим - ҳамма нарса жойида. ППХ ходимига астойдил раҳмат айтдим.
Вазиятдан кўнгли тўлган нозир машинасига ўтириб кетди. Вазиятдан кўнгли тоғдек кўтарилган мен эса, уйга қайтдим.

Нолишни қойиллатамиз, шундай ҳолатларни, (хўжакўрсинга эмас, виждонан ишлаш) эътироф этмасак адолатдан бўлмас.

Посбонларимиз соғ бўлишсин!

Канална уланинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEQplpiDvFOibbg5vQ
Read more