Президент танқидига учраган ректорлар, энергияни исроф қилмасликка чақирган вазир, Андижонда ўз қизини зўрлаб келган ота ва ўтган соатларнинг асосий хабарлари
🏢Президент ректорларни танқид қилди: «Афсуски, кўпчилик ректорларнинг оёғи ердан узилган. Ётоқхонага бориш йўқ, талабалар турган квартираларга бориш умуман йўқ. Бирорта ректор маънавият бўйича намуна бўла олмайди».
⚡️Андижонда ота ўз қизини 9-синфлигидан буён калтаклаб, зўрлаб келган. Воқеадан хабардор қўшнилар, қариндошлар, ички ишлар органлари ходимлари ва маҳалла мутасаддилари бу ҳолатга бефарқ бўлган. Қиз профилактика инспекторига мурожаат қилганида, ички ишлар ходими зўрлаш ҳолатини телефон ёки камерага тасвирга тушириш кераклигини, акс ҳолда жиноий иш очолмаслигини айтган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда.
❗️Фарғонада эса 19 ёшли қиз ва яна бир аёлнинг бир ой давомида ушлаб турилиб, зўрлангани рад этилмоқда. Вилоят прокуратураси матбуот хизматининг маълум қилишича, фуқаро С.Р. (2001 й.т.) 2020 йилнинг 20 сентябрь куни фуқаро Т.С. Қува туманидаги кўп қаватли уйларга олиб бориб, вояга етмаган Д.Ж. ва С.К. билан бирга уни ва В.М. исмли аёлни бир ой давомида асоссиз ушлаб тургани, зўрлик ишлатиб номусига теккани ҳақида хабар берган. Экспертиза хулосаси, тушунтириш хатлари ва иш юзасидан тўпланган бошқа ҳужжатлар тасдиғини топмаган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатиш рад қилинган.
💥Самарқандда қурилиши битмаган хонадонда 20 та газ баллон портлаб кетган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
🚨Бугун тахминан соат 09.15 ларда Чилонзор тумани Байналминал кўчасида микроавтобус ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган 57 ёшли аёлни уриб юборган. Пиёда ҳодиса жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
🚧Пойтахт ҳокимлиги хабар беришича, Юнусободдаги «Универсам» кўпригининг бир томони — 7-сонли Шаҳар клиник шифохонасидан Юнусобод метроси йўналишидаги қисми автотранспорт воситалари учун тўлиқ ёпилади.
💡Энергетика вазири Алишер Султонов ҳафта охирида кутилаётган совуқ об-ҳавода аҳолини газ ва энергия билан таъминлаш борасида:
«Ушбу ҳафтанинг охирига келиб, Ўзбекистонда совуқ об-ҳавонинг янги тўлқини нолдан паст ҳароратгача тушиши кутилмоқда. Биз вазиятдан яхши хабардормиз, муммоларни енгиллаштириш, уй-жойлар ва иш жойларининг барқарор энергия ва газ билан таъминлашга эришиш учун барча чора-тадбирларни амалга оширяпмиз». Вазир аҳолидан энерготежамкор техникалардан фойдаланишни, энергияни исроф қилмасликни сўради.