UYCHI PRESSA


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


— Уйчи туманидаги энг биринчи телеграм каналидасиз! Сафимизга қўшилинг ҳурматли тумандошим!
— Энг сўнги дунё янгиликлари, туманимизга оид янгиликлар, танқидий постлар билан ёритиб борамиз!
— Муҳокама: @uychipressa
Реклама ва мурожaат: @uzooqdaman

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⛅️ Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин.

✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Бугунги кунингиз мазмунли ўтсин!

@UYCHI_PRESSA

Батафсил 👇👇👇
https://t.me/+Lyr5ud0Q5nkzZWZi


Пресс-тур

УЙЧИ ЛОЛАҚИЗҒАЛДОҚЛАРИ

Бугун Уйчи туманининг энг чекка ҳудуди ҳисобланган Янгиҳаёт маҳалласидаги қир-адирликлар ён бағри ана шундай гўзалликка бурканган.

Мазкур ҳудуд Қирғизистон Республикаси билан чегарадош ҳисобланади. Бу ерда асосан боғдорчилик ривожланган. Учинчи йилдирки, апрель ойида қир-адирликлар ён бағрида лолақизғалдоқлар очилиб, суратлардагидек гўзал манзара касб этади. Ёғингарчиликлардан сўнг бу йил лолақизғалдоқлар бодроқдек кўпайиб, кишига ўзгача завқ бағишламоқда. Уч гектардан ортиқроқ майдондаги бу хушманзарани кўриш учун нафақат вилоятимиздан, балки қўшни вилоятлардан ҳам кўплаб фуқаролар жамоавий бўлиб келишмоқда.

Вилоятимиздаги ОАВ, етакчи медиа ва блогерлар вакиллари иштирокида мазкур ҳудудга пресс-тур уюштирилди. Анваржон Икромов бошчилигидаги ижодий жамоа кўплаб видеолавҳа ва контентлар тайёрлашди.

Каналимизни кузатиб боринг, тез орада бу лавҳалардан баҳраманд бўласиз.

Уйчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

📍Локация бу ерда 👈

@UYCHI_PRESSA

Батафсил 👇👇👇
https://t.me/+Lyr5ud0Q5nkzZWZi


"Уйчи туманини ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш" мақсадида Гулистон МФЙ ҳудудида ҳам бир нечта  лойиҳалар амалга оширилмоқда. Маҳалла ҳудудида сув қадоқлаш цехи фаолияти ташкил  этилиши ҳам истиқболли лойиҳалардан. Мазкур корхонада амалга оширилаётган ишлар билан танишилиб, муаммолар ўрганилди, зарур чоралар кўрилди.

@UYCHI_PRESSA

Батафсил 👇👇👇
https://t.me/+Lyr5ud0Q5nkzZWZi


Уйчи тумани "Уйчи Гулистон" ММТП ҳудудидаги фермер хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалигига дахлдор ташкилотлар раҳбарлари билан муҳокама йиғилиши ўтказилди. Унда ғалла парваришини кучайтириш, чигит экишни сифатли якунлаш, пиллачилик бўйича вазифалар белгиланиб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

@UYCHI_PRESSA

Батафсил 👇👇👇
https://t.me/+Lyr5ud0Q5nkzZWZi


Уйчи тумани ёшлари ўртасида ДХХ кубоги мусобақаларига қуръа ташланди

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ёшлар ишлари агентлиги, Спорт вазирлиги ҳамкорлигида ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, улар орасидан иқтидорларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар йили футбол ва мини футбол бўйича ДХХ раиси кубоги мусобақалари ўтказиб келинмоқда.

Бугун Уйчи туманида мазкур анъанавий мусобақанинг бу йилги мавсумига старт берилди. Унда 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўғил болалар футбол ва мини футбол, қизлар эса мини футбол бўйича беллашадилар.

Очилиш маросимида туман ҳокими Ш.Мусаев, ҳамкор ташкилотлар, спорт мактаби, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари иштирок этдилар.

Сўзга чиққанлар спорт соҳасидаги ислоҳотлар, ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида тўхталиб, иштирокчиларга омад тилашди.

Қуръа ташланиб, ўзаро рақиблар ҳамда ўйин саналари аниқланди.

@UYCHI_PRESSA

Батафсил 👇👇👇
https://t.me/+Lyr5ud0Q5nkzZWZi



6 last posts shown.