ИСЛОМОФОБЛАР НАРИРОҚҚА БОРИБ ТУРИНГЛАР)
ЯПОНИЯДА АЖРАШИШЛАР АВЖИДА!
Ассалому алайкум, палаги тоза ўқирманлар. Саломатмисиз?
Сиз расмда кўриб турган инсон, Япониядаги тутунган онам. Япон миллатига мансуб мусулмон! Шу инсон мени социологияга қизиқтириб қўйган. Бу инсондан жуда кўп нарсаларни ўрганганман. Психология, жамиятшунослик, фикрий гипноз, қаршингдаги одамни фикрини ўқиш, самимийлик, одамийлик кабилар. Бу устозим, Малайсия, Сингапур, Япония университетларини битирган. Замонавий билимлар, диний билимлар ҳаммаси дахшат. Анча бунча, ўзидан ақлли ясаган "Замонавий"ларни ўтирғизиб қўядилар. Энди, шу инсонни шогирди, яъни мен. Биздаги айрим, чала ақлли, чала замонавий, Исломофобчаларни нафақат ўтирғизиб қўяман, балки, миясини бепушт қилиб қўйишим мумкин. Кейин, Доктор Д ҳам, Доктор Ш ҳам, ҳаттоки, Доктор Ж-ю, Доктор П лар ҳам ёрдам беролмай қолади)
Бугун, бир Сатоу деган танишим бирга тушлик қилайлик деди. Бирга ўтирдик. Бечорани дардини мендан бошқа одам эшитмайди. Шунга мени жуда яхши кўради. Японларда ким биландир дардлашиш йўқ. Ҳаттоки, яқинлари билан ҳам қандайдир чегарада туришади. Шу сабабли доимий стрессда юришади. Бирга ўтирдик. Яқинда ажрашганини айтди. 10 йилдан бери шунақа дерди. "Қақақлаган товуқ туғмай қўймайди" дегандек. Охири ажрашибсизда" деб кайфиятини кўтардим))
Шу Сатоусан, 58 га киради. Бу ёшда ажрашишга нима бор десангиз, бор экан. Ҳозир Японияда катта ёшлилар ўртасида ажрашиш авжига чиққан. Ёшларку, ажрашиш бўйича чемпион. 2023 йилда 35% дан ошиқ оилалар ажрашибди. Ўзи ҳукумат оила қурдиролмай ҳалак, буёқда оила қурганлари ҳам ажрашиб ётишибди. Камига, ёшларга ўрнак бўлаётган катта ёшлилар муаммоси ҳам келиб чиққан. Айни пайтда, Японияда 50-60 ёшдан ошган инсонларнинг жуда кўпчилиги ажрашган. Ажрашмаганлари ҳам эр алоҳида, хотин алоҳида яшаш урфга айланган. Тўғри, соғлом оилалар жуда камайиб кетган.
Ўша Сатоусан билан бунинг сабабларини гаплашган бўлдик. Сатоусанни айтишича: "Биздан иккита олдинги авлод, оилага, фарзандга жиддий қарашар эди. Оталар "Коваи моно" ( Қўрқадиган одам) эди. Аёллар эрларини хурмат қилар эди. Ғарб ривожланишни ҳам олиб келди-куя, оилаларимизни пароканда қиладиган маданиятни ҳам олиб келди. Аёлларни ҳуқуқларини керагидан ортиқ ошириб юборишди. Эркак кўчада пул топиб келиб, яна уй ишларини қилиши, яна хотиндан гап эшитиши оддий ҳол бўлиб қолди. Натижада, эркаклар уйланмай қўйди. Қадриятларга жиддий туриб ривожланишимиз керак эди. Энди кеч. Энди буни тўғрилаш амри маҳол. Биласанми, Япония қачон жарга қулаган? ЎША ҒАРБНИ ТАРБИЯСИДА ЎСГАНЛАР, ЎҚИТУВЧИ БЎЛИШНИ БОШЛАГАНДА" деди.
Фикрларини эшитиб ўйланиб қолдим. Худди шунга ўхшаган гапларни расмдаги тутинган онам ҳам айтгандилар. " ЎҚИТУВЧИСИ АЙНИГАН МИЛЛАТ, ТАМОМ БЎЛГАН МИЛЛАТ" деб!
Роса тафаккур қиладиган гаплар а? Ақлли одам бировларни хатоларидан хулоса қилади деганларидек, вақтида кўзимизни очишимиз керак. Японлардек ақлли миллат бугун аҳолини камайиб кетишига қарши чора топа олишмаябди. Келажакда қандай ривожланишга эришмайлик, динимиз, қадриятларимиз, миллийлигимиз, одамгарчилигимиз билан бирга ривожланишимиз лозим-у лобуд!
Айтганча, мен Японияда кўрганимни ёзаябман. Японияга умрида келмаган, қарши фикр берсам бўлди дейдиган, Ўзбекофоб, Исломофоб, мазгифоблар ақлингиз етса, Ўзбек, Инглиз, Рус, Япон, Тожик тилларида янги йилгача бахслашаман) Мен билан ўйнашманглар. Питбул итларда, тимсохларда ва менда тишлаган жойини узиб олмагунча қўймайдиган тиш бор. Анави аррага ўхшаган тиш бўлади-ку, эээ палакат аррада ҳам бор экан) Хуллас, шунақа гапларда, ЁҚТИРМАНИ босгайсиз ва саломат бўлгайсиз)
Bahodir Iskandarov
https://t.me/BahodirIskandarov