Forward from: Психология
Ишхонамдаги аёлларнинг гапи қулоғимга чалиниб қолди. Анча йиллар олдин сотиб олган, яхши кунларда ишлатамиз деб ният қилиб қўйган қиммат идиш-товоқ тўплами синиб қолибди. Чет элники. Анча ачиниб ва куюниб гапиргани сезиляпти.
Ўйлаб қолдим… Нега биз доим энг яхши нарсаларни қандайдир “яхши кунлар” учун сақлаб қўямиз? Нега айрим пайтда болалар стол устидан бирон нарса олмоқчи бўлса, “меҳмонлар кетсин, кейин” деймиз? Нега яқинларимизга яхши тилакларни фақат туғилган кунда ёки Ҳайит кунида ёки яна аллақайси байрамда айтамиз? Ҳозирги шу онингиз-чи, ўша кутилган вақтлардан нимаси кам? Кутилган вақтга етиб боришингизга ишончингиз комилми?
Ҳозир, шу онда сизга бахт ва кулгу келтириши мумкин бўлган нарсаларни ортга сурманг. Эртанги кун келмаслиги мумкин... Ахир аслида ҳар бир кун худди туғилган кунингиздай, қайта такрорланмайди.
Шунинг учун бугун шошилайлик… Қўлимиздаги телефонни қўйиб туриб, боламиз билан 15 дақиқа кўпроқ ўйнашга, дарс қилишга… Яқинларимиз билан яна бир оғиз гаплашишга… Сиздан норози бўлиб қоладиганлар бўлса, кечирим сўрашга…