Forward from: Психология
Бугун россиялик спортчи Ҳабиб Нурмагомедов UFC категориясида ўзининг навбатдаги жангида ғалаба қозонди. Назаримда, бу спорт тури (агар буни спорт тури дейиш мумкин бўлса) калласи бировни уришдан бошқасига ишламайдиганлар учун. Тўғри, бундаям тактика, стратегия бордир.
Лекин спортнинг асосий вазифаси соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш эканини ҳисобга олсак, UFC кўпроқ кўчадаги муштлашишнинг (қадимги Римдаги гладиаторларнинг ҳаёт-мамот жанги дейишга тилим бормади) маданий кўриниши дейилса муболаға бўлмас.
Шахсан ўзим фарзандим жисмонан бақувват бўлиши учун футбол/теннис/баскетбол, ақлан ўсиши учун шахмат, ўзини ҳимоя қила олиши учун айкидо/карате билан шуғулланишини афзал кўрардим.
Ҳаёт эса, ҳар кимга танлаш ҳуқуқи берилгани билан гўзал.