Forward from: Психология
Бугун эрталаб ўртоғимнинг укасининг уйи ёниб кетди деган хабар келди. Ўзи соғ бўлса, уй топилар деган ўй ўтди.
Ярим соатдан кейин жаноза Кўкчада экан дейишди. Ғалати бўлди. Орада телеграмдан 7 киши ҳалок бўлгани ҳақида айтишди.
Масжидга қандай етиб борганимни эслолмайман. Бир кунда қанақадир 15-20 минутда бутун бошли оила йўқ бўлди.
Отанинг илтимосига биноан ҳар бир марҳумга алоҳида жаноза ўқилди. 8 жаноза жами (яна бир мўйсафиднинг жанозасиям келган экан).
Дафн қилинди. 7 та яп-янги қабр пайдо бўлди бир вақтнинг ўзида. Ўртоғимнинг олдига бордим. Йиғлайвериб юз-кўзи шишиб кетган. Қучоқлаб таъзия билдирдим "Сабр берсин! Жойлари жаннатда бўлсин!"
Бошқа нима ҳам дея олардим?! Табрик бўлсаки баландпарвоз гаплар билан сўзимни бежасам.
Бир кунда бир хонадондан битта оила тобути чиқди. Нақадар омонатмиз бу дунёда...
П.С. Уй янги ремонтдан чиққан. Тунука том ва бетон девордан бошқа нарса қолмаган. Ташқарида турган 3 та автомашина ҳам ёнган. Лекин жаноза пайти булар бировнинг хаёлига келмагандир.