"Ўсмат ота" масжиди


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Шиоримиз:
1.Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш.
3.Исломий маърифат таратиш.
4.Cалафи солиҳ–улуғ мужтаҳидларга эргашиш.
5.Кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Ўлим энг катта мусибат эмас. Бу ҳаёт қонуни.
Энг катта мусибат — ўзинг тирик бўла туриб, қалбингда Аллоҳдан бўлган қўрқувнинг ўлишидир.

Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ

👉
@usmat_ota


Рамазонда қариндош-уруғ ва қўшниларингиз ҳолидан хабардор бўлиб туринг. Қанчадан қанча хонадонларнинг (сўрашдан ҳаё қилгани учун) иффати сабабли эшиклари
ёпиқ турибди.

@usmat_ota


📚 @usmat_ota


"Ўсмат ота" жомеъ масжиди РАМАЗОН шукуҳи таровиҳдан лавҳа
@usmat_ota


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


🗓 🕌  #Намоз_вақтлари
🗓 Милодий  2025  йил 3-март куни тақвими⌚️
🌙  Ҳижрий 1446 йил 3-Рамазон  куни



⬇️ Ў С М А Т ⬇️

🏙  ТОНГ - 05:29 🕰
🌅  ҚУЁШ - 06:53 🕰
🏞  ПЕШИН -12:41🕰
🌇  АСР - 16:40 🕰
🌆  ШОМ - 18:30 🕰
🌃  ХУФТОН - 19:53🕰

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Ўсмат ота жомеъ масжидида шу куни ўқиладиган намоз вақтлари!

⏰  БОМДОД - 06:20 فَجْر

⏰  ПЕШИН - 13:00 ظُهْر

⏰  АСР - 16:50+¹⁰ عَصْر

⏰  ШОМ - 18:30 مَغْرِب

⏰  ХУФТОН - 19:53+¹⁰ عِشَاء
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
👉
@usmat_ota


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:‎
‎«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жамоат намози ёлғизнинг намозидан йигирма етти даража афзалдир», дедилар».‎
Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.‎


📚 @usmat_ota


Forward from: Muslim.uz
🌙2025 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ

📢 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2025 / ҳижрий 1446 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди, унга кўра:

Закот нисоби
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бу йилги Рамазон ойи учун закот нисобини ≈ 85 грамм 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб 61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм деб белгилади.

💬Шунга кўра, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари камида 61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм қийматидаги пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.

Фитр садақаси миқдори
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:
2 кг буғдой унидан – 10 000 (ўн минг) сўм;
4 кг арпадан16 000 (ўн олти минг) сўм;
2 кг майиздан 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
4 кг хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.

💬 Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фитр садақаси ниятида берса кифоя қилади.

Фидя миқдори
Бир кунлик фидя миқдори фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади.

💬Шундай экан, ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фидя ниятида берса кифоя қилади.

✍️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#zakot #fitr #fidya #2025
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#Улуғлар_насиҳати

Истамай мутолаа қилаётган талаба - қанотсиз қуш.

Саъдий Шерозий
@usmat_ota


САҲАРЛИК ВА ИФТОРЛИК ҲАҚИДАГИ САВОЛ- ЖАВОБЛАР

😀Савол: Саҳарлик қилиш қандай амал?
😀 Жавоб: Саҳарлик қилиш мустаҳаб амалдир. Саҳарлик қила олмаган киши субҳи содикдан то қуёш ботгунча хеч нарса еб-ичмасдан рўза тутса, рўзаси дуруст бўлаверади. Рамазон рўзаси бўлса ҳам, нафл рўза бўлса ҳам.

😀Савол: Билмай субҳи содиқдан кейин таомланса, рўза дуруст бўлаверадими?
😀 Жавоб: Йўқ, дуруст бўлмайди. Рўза субҳи содиқдан қуёш ботгунча Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш ниятида еб-ичиш ва жимоъ қилишни тарк қилишдир. Киши ҳали субҳи содиқ кирмади, деган ўйда саҳарлик қилсаю, субҳи содиқ кириб бўлган бўлса ёки қуёш ботиб бўлди, деган хаёлда ифторлик қилиб юборсаю, қуёш ҳали ботмаган бўлса, унинг зиммасига ўша кун рўзасининг қазоси лозим бўлади, каффорат эмас.

😀Савол: Саҳарликнинг охирги вақти қачон?
😀 Жавоб: Субҳи содиқ кириши билан саҳарлик вақти тугаб, рўза вақти бошланади. Иккисининг ўртасини ажратиб турадиган учинчи бир вақт йўқ. Саҳарлик ўз вақтида бўлгани афзал. Лекин субҳи содиқ кирган-кирмагани борасида иккиланадиган даражада кечиктириш макруҳ.

😀Савол: Халқ орасида юрадиган «оқ ип билан қора ип ажрамагунча», «кесак отса кўринмагунча саҳарликқ қилса бўлади» деган гаплар тўғрими?
😀 Жавоб: Ояти каримада саҳарлик борасида келган оқ ип билан қора ип» жумласида одамлар ўйлаганидек хакикий оқ ва қора иплар эмас, балки «кун билан тун» назарда тутилган. Бир саҳобий бу ҳақда сўраганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оятдаги оқ ва кора ипдан мурод ҳақиқий оқ ва қора ип эмас, балки кун билан тун эканини айтганлар. Кесак отса кўриниш-кўринмаслиги туннинг ёруг ёки қоронғилигига боғлиқ. Лекин ҳозирги кундагидек барча жойда электр чироқлар, соатлар мавжуд замонда субҳи содиқ кирган-кирмаганини бу каби йўллар билан аниқлаш тўғри натижа бермайди.

😀Савол: Ифторликнинг суннат бўлган дуолари қайси?
😀 Жавоб: Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифторлик қилиш вақтида «Аллоҳумма, лака сумнаа ва ъалаа ризқика афторнаа, фатақоббал миннаа, иннака антас самийъул алийм»
(Аллоҳим, Сен учун рўза тутдик, берган ризқингдан ифторлик қилдик, бизлардан қабул айла. Албатта, Сен эшитувчи ва билувчи Зотсан), дер эдилар».
Дорақутний ривоят қилган.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифторлик вақтида «Заҳабаз-зомау, вабталлатил урууқу ва сабатал ажру, иншааллоҳ» (Чанқок кетди, томирлар намланди, иншааллоҳ, савоб ҳосил бўлди), дер эдилар»
Байҳақий ривоят қилган.

😀Савол: Нималар билан ифторлик қилиш суннат?
😀 Жавоб: Пишган хурмо, хурмонинг қоқиси ёки ҳеч бўлмаса оддий сув билан ифторлик қилиш суннатдир. Хурмо бўлатуриб бошқа нарсалар билан оғиз очиш суннатга хилофдир.
Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз оғиз очса, хурмо билан очсин. Агар топа олмаса, сув билан, чунки у покловчидир», дедилар. Табароний ривоят қилган.

😀Савол: Масжидда ифторлик қилса бўладими?
😀 Жавоб: Масжид ибодат ва зикр қилинадиган жойдир. Умумий ҳолатда масжидда еб-ичиш, ухлаш макруҳдир. Рамазон ойларида шом намозини масжидда жамоат билан ўқийман деб келганлар масжид ичида ифторликни қилишса бўлади. Лекин икки нарсанинг риояси қилинса, яхши бўлади:
а) Киришдан аввал имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳнинг «Масжидга бироз муддат эътикоф ниятида кириш ҳам эътикоф ўрнига ўтади», деган сўзларига биноан «Масжиддан чиққунимча нафл эътикофни ният қилдим», деб ният қилиши, зеро эътикофдаги киши учун масжидда еб-ичишга барча уламолар ижозат беришган (Масжид ичида еб-ичмоқчи бўлганлар аввал нафл эътикофни ният қилсалар, ибодат жойида макруҳ иш қилишдан сақланган бўладилар. Қолаверса, нафл эътикофнинг савобига эга бўладилар);
б) Масжидни покиза сақлаш.
Шунингдек, аллома Зафар Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ Мулла Алий Қорининг «Миркотул мафотиҳ» китобидаги «Масжидда еб-ичиш макруҳ, лекин ифторлик бундан мустаснодир», деган сўзларини масжидда ифторлик қилиш мумкинлигига далил қилиб келтирган.

«Мўминнинг қалқони» китобидан.

Каналга обуна бўлиш учун ушбу линкни босинг! 👉@usmat_ota


📚 @usmat_ota


🗓 🕌  #Намоз_вақтлари
🗓 Милодий  2025  йил 2-март куни тақвими⌚️
🌙  Ҳижрий 1446 йил 2-Рамазон  куни



⬇️ Ў С М А Т ⬇️

🏙  ТОНГ - 05:31 🕰
🌅  ҚУЁШ - 06:55 🕰
🏞  ПЕШИН -12:41🕰
🌇  АСР - 16:39 🕰
🌆  ШОМ - 18:29 🕰
🌃  ХУФТОН - 19:52🕰

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Ўсмат ота жомеъ масжидида шу куни ўқиладиган намоз вақтлари!

⏰  БОМДОД - 06:20 فَجْر

⏰  ПЕШИН - 13:00 ظُهْر

⏰  АСР - 16:50+¹⁰ عَصْر

⏰  ШОМ - 18:29 مَغْرِب

⏰  ХУФТОН - 19:52+¹⁰ عِشَاء
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
👉
@usmat_ota


📚 @usmat_ota


Бахмал тумани "Ўсмат ота" масжидидаги таровеҳ намози, хатми қуръон дан фото лавҳалар.

28.02.2025 йил

👉 @usmat_ota👈


📢 1 700 ДАН ЗИЁД МАСЖИДДА 27 КУНЛИК ХАТМИ ҚУРЪОН ЎҚИЛАДИ

🕌 Жорий йил Рамазон ойида юртимиздаги 2100 дан ортиқ масжидда таровеҳ намози, шундан 1 700 дан зиёдида 27 кун давомида Қуръони карим хатм қилинади. Бунинг учун мазкур масжидларга 3,5 мингга яқин хушовоз қорилар жалб этилади. 

🌙 Таровеҳ намозининг фазилати ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: "Ким Рамазон ойида иймон билан савоб умидида (таровеҳда) қоим бўлса, аввалги гуноҳлари кечирилади" (Имом Бухорий).

🤲 Демак, ушбу муборак ойни ғанимат билиб, Ҳақ таоло розилиги учун кундузлари рўзадор бўлиб, оқшомлари таровеҳ намозларидаги хатми Қуръонларда бардавом бўлсак, гуноҳларимиз кечирилиб, улкан ажру савобларга эга бўламиз, инша Аллоҳ.

🗣Эслатиб ўтамиз, юртимиз масжидларида таровеҳ намози шу йил 28 февраль, жума куни хуфтон намозидан кейин бошланади.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ўсмат ота масжидида бўладиган хатми қур'онга МАРҲАБО

@usmat_ota


РАМАЗОН ТАҚВИМИ
@usmat_ota


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

🌙 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан. Ибн Сунний ривояти.

#ЖУМА
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook


📚 @usmat_ota


Forward from: "Ўсмат ота" масжиди
ЖУМАГА ЭРТА БОРИШ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Жума куни жунубликнинг ғуслини қилса, сўнгра биринчи соатда борса, худди туя қурбонлик қилгандек бўлади. Ким иккинчи соатда борса, худди қорамол қурбонлик қилгандек бўлади. Ким учинчи соатда борса, худди шохли қўчқор қурбонлик қилгандек бўлади. Ким тўртинчи соатда борса, худди товуқ қурбонлик қилгандек бўлади. Ким бешинчи соатда борса, худди тухум қурбонлик қилгандек бўлади. Қачонки, имом (хутбага) чиқса, фаришталар зикр тинглашга ҳозир бўлурлар», дедилар».

Бешовлари ривоят қилган.
@usmat_ota


Forward from: "Ўсмат ота" масжиди
Бугун жума

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбарлари устида туриб:
«Ёки қавмлар жумаларни тарк қилишдан тўхтарлар. Ёки Аллоҳ уларнинг қалбларига муҳр босур ва сўнгра ғофиллардан бўлурлар», дедилар».
Муслим, Насаий ва Аҳмад ривоят қилган.
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг ушбу ҳадисларида Жума намози ўқимаганларнинг қалбларига муҳр босилиб, ғофиллардан бўлиб қолишлари турган гап эканлигини таъкидламоқдалар.
Демак, барчамиз Жума намозини ўз ўрнида адо этишга ҳаракат қилмоғимиз лозим.

Абу Жаъд аз-Зомрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким писанд қилмай уч жумани тарк этса, Аллоҳ унинг қалбига муҳр босгай», дедилар».
Сунан эгалари ва ал-Ҳоким ривоят қилган.

@usmat_ota

20 last posts shown.