#қаро_кўзим
341-қисм
Муаллиф: Наргиза Усанбоева
- Келганингда ойинг сўради-ку. Ўзим гувоҳман.
- Дада, ҳазиллашманг. Менга ҳеч ким фотиҳа ҳақида айтмади. Ойимни ҳар доимги келин излашлари бор тўғри...
- Бу гал жиддий Али. Зилола, унинг онаси билан кетди, бозорга. Фотиҳа куни ҳам белгиланган.
Алининг кўзлари чиқиб кетгудек бўлди.
💞 💞 💞
Нигора ва терговчи Зарипов хонада ўтирибди. Нигора стол устида нашрга тайёрланаётган китобни ўқияпти. Зарипов компюьтерга қараб ўтирибди.
Нигора: “Тийра” сўзи тун деганимиди, қоронғи деганимиди? Каллам ишламай қолди.
Зарипов умуман бу соҳадан узоқ бўлгани учун довдираб қолди, нима дейишини билмади.
- Билмадим, опа.
- Вой, нега билмайсиз? Мен-ку, ҳозир миямда минг хил фикр айланяпти.
- Ҳалиги...
Нигора: Олдин қайси нашриётда ишлагансиз?
Зарипов баттар довдиради.
- Шу... нашриётларда ишлаганман-да. Кўп жойларда ишлаганман.
Нигора: Тийра сўзи адабиётда кўп ишлатилади-ку. Анув китобни узатинг, кўрворай.
Зарипов столда китоб кўплиги учун довдиради.
- Қайси китоб?
Нигора баттар ажабланди.
- Ие, қайси китоб бўларди? Нашриётда ишлаганмисиз, ўзи? “Изоҳли луғат”ни узатасиз-да.
Зарипов кўзларини олиб қочиб китобни узатди. Нигора унга синчков қараб, бош чайқади.
- Бу гапингизни эшитган одам сизнинг нашриётда ишлаганингизга шубҳа қилади.
Зарипов қўрқиб кетди.
💞 💞 💞
Али уйдан чиқди. Асабий. Машинасига ўтираркан, бошини ушлади. Уҳ тортди:
- Жинни бўлиб қоламан. Нималар бўляпти? Ойим нималар қилиб юрибди? У-ф-ф! Зилола билан фотиҳам бўляптимиш. Бу ёқда Лазокат ҳомиладор. Вой-дод! Ўзи Гулининг олдига боролмай юрибман. Бу ишларни эшитса, нима бўлади! Энди нима қиламан? Энг биринчи ойим билан гаплашишим керак. Зилолага уйлана олмайман. Болам борлигини айтайми? Ҳа, айтишим керак. Унда ойим уйлан дейди. Гулига нима дейман?
Али рулга бошини қўйиб, кўзларини юмди.
- Эртага келиб ойим билан жиддий гаплашиб олишим керак.
💞 💞 💞
Камрон қўлида пакет билан шифохонага, Малика ётган палатага кирди. Малика на салом берди, на сўрашди. Ёнидаги аёл салом берди:
- Ассалому алайкум.
- Ва алайкум ассалом. Яхшимисиз? Соғайиб қолдингизми?
- Яхши раҳмат.
Камрон пакетни тумба устига қўяркан, деди:
- Сен яхшими?
- Ажойибман! Милиция келди. Устингиздан ёзиб бердим. Ўша Лазокатдан кечсангиз, менам даъвомдан кечаман, - деди Малика безрайиб.
Камроннинг қошлари чимирилди. Қулоқларига ишонмади.
- Нималар деяпсан?
- Ҳа, ёқмадими?
- Ўйлаб гапиряпсанми? Жинни-пинни бўлмадингми?
- Йўқ.
Камрон ғазаб билан қаради.
- Милиция аризамни олиб кетди. Унгаям айтди, - деди Малика.
- Нимани айтдинг?
- Эрим ўйнашидан кечса, менам даъвомдан кечаман. Бўлмаса, қамалади, дедим. Ўша Лазокатдан кечасизми?
Давоми бор
Ёндирмачоқ бу – меҳр! Албатта, босинг!
@usanboyeva