#ҳикоя
СЎЛМАГАН ГУЛ
Кичик дилхиралик катта кўнгилсиёҳликка айланиб, тортишдилар, бир-бирларига кўнгил оғритадиган сўзлар сўзлаб, вазиятни ислоҳ қилиш мумкин бўлмайдиган даражага келтирдилар. Сўнг бир-бирларига ажрашиш ҳақида гап-сўз ҳам ташлаб қўйишди.
— Ажрашиш даъвосини сен очгин!- деди эркак.
— Ҳаммасини сиз бошладингизми, ўзингиз очаверинг ажрашиш даъвосини ҳам!- дея жеркиди аёл.
Бири “Ўн беш кундан кейин ажрашамиз” дея давом этди сўзларида, иккинчиси “боланинг имтиҳонлари бор. Имтиҳонларига таъсир қилмасин. Бир ойдан кейин ажрашамиз” дея туриб олди.
Ҳатто шу ажрашиш борасида ҳам бир-бирларини тушуна олмадилар.
Турмуш қурган кунлари экиб, ўстирган бирга парвариш қилган гуллари бор эди. Икковлари ҳам бу гулни яхши кўришарди. Тортишаётганларида кўзлари шу гулга қадалди. Турмуш қурганларидан бери илк бор бу гулга маҳзун тикилаётгандилар. Турмушларидек у ҳам қийматини йўқотган эди.
— Ўз ҳолига қўямиз. Гулимиз қачон сўлса ўша куни ажрашамиз!- деди аёл. Эркак ҳам худди шу гапларни кутаётгандек “майли” деди…
Орадан бир кун, уч кун, беш кун, бир ҳафта ўтди ҳам гул негадир сўлай демади. Қандай қилиб суғорилмайдиган, парвариш қилинмайдиган гул сўлмаслиги мумкин?
Бир кеча болалари сув ичиш учун уйғонганди, отаси қўлида сув идиши билан гул атрофида куймаланаётганини кўриб:
— Кечикдингиз, дадажон! Сиздан олдин онам уйғониб гулни суғордилар. Сизлар бир-бирингизни шунчалик яхши кўрар экансизлар, бу гул асло сўлмайди!
©️Суат ЎЗГЕ
Таржимон: Умида Адизова
@Ummuzaynabummuijodi