Бугунги кунимиз шиорлар оламига айланиб қолди. Илмни зое қилиб қўйдик, илм мақосид илмига, авлавият фиқҳига, мувозанат фиқҳига, ақоллият фиқҳига, воқелик фиқҳига айланиб қолди. Бу атамаларнинг тилда ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Биз ўрганаётган фиқҳ нима унда? Шариат ҳукмларида шундоқ ҳам мувозанат, ақоллият, авлавият бўлмаса, унда у нима бўлади? Фиқҳ бўлмай қолади-ку?
Авлавият нима ўзи? Агар фақиҳ авло бўлмаган нарсага фатво берса, демак, у фақиҳ эмас экан… Агар у фатво беришда икки тарафни ўлчаб кўрмаса, фақиҳ бўлмайди. Воқелик фиқҳи ҳам шундай: фақиҳ фатвода воқеликка риоя қилмаса, бу фиқҳ бўлмайди. Фиқҳимиз ўзида бу маъноларнинг ҳаммасини намоён қилади. Фатвони олим одам берса бўлди…
Биз мана шундай атамаларнинг остида қолиб кетдик. Буларнинг орқасида бироз хатар бор. Худди «мақосид» атамасининг остида қолиб кетганимиздек, мана бундай атамаларнинг ҳам остида қолиб кетдик. «Мақосид илми» эмиш. Биз мақосид илмини билмаймиз. Биз мақосидларни биламиз. Биз авлавиятни биламиз, лекин авлавият фиқҳини билмаймиз. Мувозанатни биламиз, фақиҳ фатво чиқарганда ҳамма жиҳатни чамалаб, тортиб кўришини биламиз, яъни воқеликка риоя қилинган фиқҳни биламиз, холос.
Проф. Др. Салоҳ Абул Ҳожнинг
«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобидан
👉@Ulamolar_yogdusi
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇
Telegram |
Facebook |
Instagram |
Youtube |
TikTok