Ўғилой Болтабоева


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Ўзбекистон республикаси маҳаллалар уюшмаси медиа маркази раҳбари Ўзбекистон 24 канали журналисти расмий саҳифаси
Дунёга оид ижтимоий сиёсий янгиликлар
@teacherali

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Фарзандларингизга эътиборли бўлинг!

Бухорода 12 ёшли қиз ҳомиладор бўлиб қолди

Қиз 4 ойлик ҳомила билан Бухоро шаҳар перинатал марказига ётқизилган. Болалар омбудсмани ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилаётганини маълум қилди.


🇰🇿🇺🇿Қозоғистон ва Ўзбекистонни $544 миллионлик янги темир йўл боғлайди

“Қозоғистон темир йўли” миллий темир йўл компаниясига кўра, Дарбаза – Мактаарал янги темир йўл линияси қурилиши мавжуд Сариоғоч – Тошкент участкаси орқали юкларни янги тармоққа йўналтириш имконини беради.

Бугунги кунга келиб, темир йўлчилар рельс-шпал панжарасининг деярли ярмини — 203 км дан 100 километрини йиғиб бўлишган; 9,5 млн кубометрдан (15%) 1,4 млн кубометр ер ишлари бажарилган.

Лойиҳани амалга оширишда 46 та йўл-қурилиш техникаси ва 70 дан ортиқ ишчи иштирок этмоқда.


#тезкор
⚡️ Абдуқодир Ҳусанов "Ман Сити"да?!

Романо: «Ман Сити» Абдуқодир Ҳусановни январдаги трансфер мақсадлари рўйхатига киритди


АПЛ чемпиони асосий ҳимоячиларининг доимий жароҳатлари сабаб қишдаёқ ўзбекистонлик ҳимоячини сотиб олиши мумкин.


Қашқадарёда операция учун беморидан 3,5 млн сўм олган шифокор 17 млн сўм жаримага тортилди

Шифокор беморнинг ўт қопидаги тошни жарроҳлик йўли билан олиб ташлагани эвазига ундан пул талаб қилган.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳожи келди ҳақида баъзи бидъат'лар


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Очлик инсон умрини узайтиради, рак касаллигини камайтиради.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌙 Энг яқинларим, Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🕌 Яна бир Жумага соғ-саломат етказганига Аллоҳга шукрлар бўлсин
!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ДОЛЗАРБ
Новостройка уй сотиб олишда ушбу хужжатлари бўлмаса олманг!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Болаларим ногирон" деган эркакнинг болалари соғ лекин эркак фарзандларидан хабар олмас экан. Қолаверса эркак аёлини мунтазам равишда уриб келган экан. Қамоққа олингани шов-шув бўлган эркакнинг аёли интервью берди.

Бизда кузатиб боринг!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️Ўзбекистон амалдорлари йилни катта хато билан бошлашди.

Kun.uz тайёрлаган видео.


Ҳокимлар “отпуска”га чиқди

Барча туман, шаҳар ҳокимлари 1-январдан таътилга чиққани айтилмоқда.
Мутасаддилар учун таътил 12 январгача давом этади.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️Ҳуқуқбузарларга қатъий чоралар қўлланади

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ушбу видеодаги ҳолат Экология вазирлигининг экологик назорат инспекцияси томонидан ўрганилмоқда.

Тез орада видеодаги ҳуқуқбузарларнинг шахсларига ойдинлик киритилиб, атроф-муҳитни ислослантирганлик ҳолати бўйича қатъий жазо чоралари қўлланади.

☝️Автомобил бошқаруви ва шахсларнинг инсон ҳаётини хавф остида қолдирувчи ҳаракатларига Ички ишлар органлари ва прокуратура идоралари ҳуқуқий бахо беришлари керак.

Экология вазирлиги


Сардор Умурзаковнинг ваколати кенгайди

Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолиятини ташкил қилиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилади

Кенгаш сиёсий иқтисодий ҳамда мамлакатнинг ички ташқи сиёсатига оид таклифларни мунтазам Президентга киритади

Мувофиқлаштирувчи кенгаш ички ва ташқи сиёсат жараёнлари бўйича стратегик тадқиқотларни ташкил қилиш ҳамда уларни ўтказишнинг барча жараёнларини мувофиқлаштириш масалаларига масъул бўлган маслаҳат органи ҳисобланади

Кенгаш фаолиятини умумий мувофиқлаштириш ҳамда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш Президентнинг Махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси томонидан амалга оширилади

Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилмасида қуйидаги йўналишларга масъул бўлган ишчи гуруҳлар ташкил қилинади

- хавфсизлик ва ижтимоий барқарорлик

- давлат ва жамият қурилиши;

- ижтимоий-иқтисодий ривожланиш;

- ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорлик;

- ҳудудларни стратегик режалаштириш ва ривожлантириш;

- экологик кун тартиби шу жумладан иқлим ўзгариши, сув тақчиллиги масалалари


❗️Россияда ноқонуний юрган мигрантлар 30 апрелгача кетишлари керак

РФ президенти Владимир Путиннинг фармонига кўра, Россияда ноқонуний бўлиб турган чет эл фуқаролари 30 апрелга қадар Россияни тарк этиши ёки ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиши керак.

Талаб қонуний қолишни истаган хорижликларга нисбатан қўлланилмайди.


🇺🇸 "Cathay Pacific" авиакомпаниясининг самолёти Гонконгдан 2025 йилда жўнаб кетди ва Лос-Анжелесга 2024 йилда етиб келди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Собиқ биринчи хоним Янги йилни Aбу-Дабида қарши олди

Ислом Каримовнинг беваси Татяна Каримова Янги 2025-йилни неваралари Марям Тилляева ва Имон Каримова билан нишонлади.


Янги йилнинг биринчи суткасида Ўзбекистонда 1641 нафар чақалоқ дунёга келди

Чақалоқларнинг 845 нафари қиз бола, 796 нафари ўғил бола.


ДИҚҚАТ

Метан нархи 5500 сўмга кўтарилади. Свет ичимлик суви пропан нархи хам ошади

2025 йил 1 апрелдан электр энергияси нархи 24 фоиз, газ 36 фоиз, пропан 25 фоиз, метан 39 фоизга оширилиши белгиланган. Жумладан, электр ва газ нархлари ўсишининг ўзи инфляция даражасини 1,8 фоизгача кўтариб юбориши кутилмоқда.

Ўзбекистонда 2025 йилда электр энергияси нархлари 24 фоиз, табиий газ 36 фоиз, суюлтирилган газ 25 фоиз, метан 39 фоизга ўсиши белгиланган. Бу ҳақда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов 31 октябрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилган журналистлар билан мулоқотда маълум қилди, дея хабар берди “Дарё” мухбири.


#Тезкор

Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан 09:17 да 3,3 магнитудали зилзила содир бўлди.

Эписентр:Навоий вилояти, Томди тумани.


❗️Божхона ходимлари 1,7 млрд сўмлик 7 млн дона пиротехника тўхтатиб қолишган

Божхона қўмитаси раисининг матбуот котиби бу мавсумда 1,7 млрд сўмлик 7 млн дона сальют ва петардалар тўхтатиб қолинганини маълум қилди.

Кеча осмонларга учган сальютлар эса тўхтатиб қолинмагани эканми дейман?)

20 last posts shown.