✅ 2025 йилда бюджетдан 4 триллион сўм маблағ ажратилиб, 553 та мактаб ва мактабгача таълим муассасалари реконструкция қилинади ва янгилари барпо этилади.
✅ Халқаро молия ташкилотлари маблағлари ҳисобидан 252 та боғча қурилиб, фойдаланишга топширилади.
✅ Ёшларни олий таълим билан қамраб олиш ҳозирги 38 фоиздан 2030 йилда 50 фоизга етказилади.
✅ Келгуси 5 йилда соғлиқни сақлаш тизимининг барча тиббиёт муассасалари тўлиқ рақамлаштирилади.
✅ 2030 йилга қадар фармацевтика соҳасида дори воситаларига бўлган эҳтиёжнинг 70 фоизини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳисобига қопланади.
✅ 2030 йилга қадар спорт билан шуғулланадиган ёшлар қамрови 10 миллионга, спортга жалб қилинган аҳоли улуши 36 фоизга етказилади.
〰️〰️〰️〰️〰️
📌Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис олдида тақдим этган Ҳаракат дастуридан
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт