🌱 Islomiy | Tv 🌙


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


🍃بِسْـــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــــيم 🍃

🍃Ilmingiz koʻpaygani sari islomga oshiqasiz,
Islomga oshiqgan sari oʻzgarasiz.🍃
Kanaldan malumot olinganda manba koʻrsatilishi shart emas rozimiz.‼
@Tolibi_iIm

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


🧡Bepul turk tili darslari 0 dan🇹🇷🇹🇷🇹🇷
🧡Bepul turk tili darslari 0 dan🇹🇷🇹🇷🇹🇷


Namozni shoshib o‘qiyotganingda shuni esingga sol,
qo‘lga kiritishni istayotganlaring va yo‘qotishdan qo‘rqayotganlaringning barchasi sen huzurida turgan Zotning qo‘lidadir.


©Ali Tantoviy Rohimahulloh

@TVISLOMIY 🌴




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌟🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ!🌺🌟

✨Саййид-ул айём (кунлар саййиди),
✨Ҳажжул масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!

💐🌺 АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

💐🌺 Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.

💐🌺 Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.

💐🌺 Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.

✨🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!🌼✨

🌼ЖУМА МУБОРАК!🌼

@TVISLOMIY 🌴
Islomiy Testlar


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ОДАМЛАРНИНГ ЭНГ ЁМОНИ КИМ

©Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@TVISLOMIY 🌴


- Қизинг ҳалиям эрим билан ўйнашиб юрибди! Мана, исбот! – Ҳилола телефонидаги Зоирнинг Севарага ёпишиб турган суратини катта қилди-да, Эркин амакининг бурни тагига олиб келди. – Йиғиштириб олсанг, ол, қизингни!
Отанинг суратга кўз қири тушди, холос. Шунинг ўзиёқ бир ғазаби минг бўлишига етарли бўлди. Сал нарида ётган яримта пишган ғиштни олди-ю, тиз чўккан ҳолда турган қизига ўқдай отилди...
АСАРНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ
👇👇👇


Ibn Abdul-barr rahimahulloh aytadilar:

"G'iybatni tinglab o‘tiruvchi gʻiybatchilarning biridir"

📚(Bahjatul-majalis)

@TVISLOMIY 🌴


•Тасаввуфнинг барча машойихлари иттифоқ қилиб айтишган, тунда (ибодат учун) уйғонмаган кишининг қалби ўликдир.

©Шайх Алий Ҳайдар рохимахуллох .

@TVISLOMIY 🌴


•Агар ўлимингдан сўнг инсонлар сени нақадар тез унутишларини билганингда эди, Аллоҳдан бошқа ҳеч кимнинг розилиги учун яшамас эдинг.

©Алий Тантовий роҳимаҳуллоҳ

@TVISLOMIY 🌴


📜Muhammad ibn Imron Rahimahulloh aytdilar: "Odobga rioya qilishdan qiyinroq narsa yo'q".

Undan: «Odob nima?» deb so‘rashdi.

Ul zot: «Omma oldida qilishdan uyaladigan narsani yashirincha ham qilmaslik», dedilar.

📚Manba: "Axbor al-Quda 1/183”

@TVISLOMIY 🌴


•Ким кўзини номаҳрамларга аланглатаверса, Аллоҳдан тўсиб қўйилади. Шундан кейин намоз ўқиса, уни ҳаловати ҳис қилмай қўяди. Қуръон тиловат қилса, маъносини англамайди... Мижози ва аъзолари изтиробда бўлади.

©Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий

@TVISLOMIY 🌴


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔹 Ali ibn Abu Tolib va Fotima Zahro roziyallohu anhuma 🔹

Ali ibn Abu Tolib roziyallohu anhu – Rasululloh sallallohu alayhi vasallamning kuyovi va eng jasoratli sahobalaridan biri. Ilm va sabrda ham yuqori namuna bo‘lgan.

Fotima Zahro roziyallohu anho esa Rasulullohning sevimli qizi bo‘lib, pokligi va tavozesi bilan ajralib turadi.

Ularning oilasi – oddiylik, sabr va Allohga muhabbat bilan boyitilgan haqiqiy islom timsolidir.

📚 Saodatli oila kitobini o‘qib, bu muqaddas oilaning hayoti haqida ko‘proq bilib oling!

Batafsil:👇
👉 batafsil.com/s/E2sye
Buyurtma: 👇
👉 batafsil.com/s/E2sye


Odamlarning ko‘plari bomdod namoziga turmaydilar, illo Alloh taolo tanlab olgan bandalar turishadi. Tanlanganlar ichida yana xoslari borki, ular yarim tunda Alloh taoloning dargohida turib tahajjudlar o‘qiydilar.
Siz birinchi toifadanmisiz yoki ikkinchidanmi?

Agar har ikki toifadan ham bo‘lmasangiz, unda o‘ylab ko‘ring, o‘zingizni tergang; nima uchun Alloh taolo sizni ham o‘sha bandalaridek ixtiyor qilmayapti?

Yaxshiliklardan mahrumlik gunohlar sababidan bo‘ladi. Tavba esa ne’matlar yana qaytishiga sababdir.

©Shayx Ma’saroviy hafizahulloh

@TVISLOMIY 🌴


Agar sen taqvodorlar bilan musobaqalasha olmasang, unda gunohkorlar bilan tavbada musobaqalash!

©Ibn Rajab

@TVISLOMIY 🌴


«Ўзи билан овора бўлиб, Аллоҳни унутган банда энг зиёнкор бандадир, энди бундан ҳам зиёнкорроқ киши — ўзини ҳам унутиб одамлар билан машғул бўлган кишидир».

©Ибн Ал-Қаййим раҳимаҳуллоҳ

@TVISLOMIY 🌴

15k 2 116 110

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Дунё ва шайтон сендан ташқаридаги душманларингдир.
Нафс эса, икки қовурғанг орасидаги душманингдир!»


📚«Бадои ал-фавоид», 3/266.

@TVISLOMIY 🌴


Eng qiyin narsa uchtadir:
- Yo’qchilikda saxiy bo’lish
- Xilvatda taqvo qilish
- Haq gapni qabul qilishi yoki jazolashi ham mumkin bo’lgan odam huzurida haq so’zni so’zlash
.

©Imom Shofeiy rohimahulloh

‏أعز الأشياء ثلاثة: الجود من قلة، والورع في خلوة، وكلمة الحق عند من يرجى ويخاف.

جامع العلوم والحكم، ٤٢٤

@TVISLOMIY 🌴


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Сен ризқингдан қочиб шамолни миниб қочсанг, ризқинг сенга етиб олиш учун чақмоқни миниб келади.

©Алий розияллоҳу анҳу

@TVISLOMIY 🌴


Rasululloh ﷺ dedilar:
“...Qalbida xantal urugʻi misqolicha kibri bor biror kishi jannatga kirmaydi”

📚Imom Muslim rivoyati
(Abdulloh ibn Masʼud roziyallohu anhudan)

@TVISLOMIY 🌴


ШАҲВОНИЙ ХАЁЛЛАРНИНГ МУОЛАЖАСИ

Шайхим, Доктор Абдулҳай Орифий Роҳимаҳуллоҳ бир куни шундай деган эдилар: “Гуноҳларга журъат ва иштиёқ пайдо бўлганда, дарҳол уларни муолажа этишга ҳаракат қилинг. Қачон қалбда “ҳаромга бир қараб олайин, бир назар ташлаб маза қилайин”, деган хоҳиш пайдо бўлса, тасаввур қилинг, отангиз сизни кўриб турибди. Шунда ҳам бу ҳаракатингизни давом эттирармидингиз? Ёки шайхингиз кўз олдида ҳам юзсизларча ҳаромга тикилаверармидингиз?
Фарзандларингиз олдида ҳамми? Аниқки, агар улардан бирортаси менинг бу ҳаракатимни кўриб турган бўлса, назаримни пастга оламан ва қалбда қанчалик кучли хоҳиш бўлмасин, бу ишни қилмайман. Сиз ҳам унақа пайтда кўзингизни тиясиз, деб умид қиламан.
Кейин шундай тасаввур қилингки, одамларнинг кўриш-кўрмаслигидан менинг дунё ва охиратимда бирор фойда йўқ, лекин менинг бу ҳолатимни Аҳкамул ҳокимийн бўлган Аллоҳ таоло кўриб турибди, У Зот менга бу ишим учун, истаса, жазо ҳам беради.
Шу нарсаларни ўйласа, иншааллоҳ, Аллоҳ таоло бандани бу гуноҳдан муҳофаза қилади.


📚“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

@TVISLOMIY 🌴

20 last posts shown.