Вице-президент Жавдат Йилмазни қисқа савол жавобга тутган “Уздипломат.уз”, “Қалампир” ва бошқа журналистлар Россиядаги терактдан сўнг Марказий Осиёлик муҳожирларнинг Туркияга киришга турли тақиқлар қўйилаётгани ва бу Ўзбекистонликларга ҳам турли қийинчиликлар юзага келтираётгани ҳақида гапириб, кучайтирилган хавфсизлик чоралари қачон енгиллашишига қизиқди.
“Ҳа, бу ҳақидаги барча гапларни бугун Ўзбекистоннинг тегишли масъуллари, дўстларимиз билан гаплашиб олдик. Ҳар бир мамлакат ўз хавфсизлигига эътибор қаратиши керак. Аммо бу тадбирларни қиларканмиз, ватандошлармиз, қардошларимиз муаммоларга дуч келмаслиги лозим. Бу мавзуда тегишли масъуллар бир-бирларига жуда яқин суҳбатлашиб, бу мазвуларни ўзаро гаплашиб, саволлар ва шикоятларга жуда қисқа вақтда жавоб топади”, - деб айтиб ўтди.