Ўзбекистонда қиморбозлик эпидемияси авж олмоқдаЯқиндагина Бухорода 16 ёшли ўсмир СИМ-карта расмийлаштириш учун бошқаларнинг маълумотларидан
фойдаланиб, деярли 100 миллион сўмлик онлайн-кредит олган ва пулнинг ҳаммасини онлайн казинога тикиб юборган.
Иккинчи ҳолат: октябр ойида Тошкентда Мажбурий ижро бюроси (МИБ) ходими 1 миллиард сўмни
ўзлаштириб, онлайн-казинода бой берган.
Нималар бўляпти ўзи? Ўзбекистонда бундай ҳолатлар тобора кўпайиб бормоқда — одамлар кредит олиб (ёки шунчаки пул ўғирлаб), уларни онлайн бой бериб қўймоқда. Тўлов хизматларининг давлат томонидан блокланиши иш бермаяпти — букмекерлик иловаларига пул ўтказмалари ҳали ҳам ишлаб турибди.
Ҳеч бўлмаганда скринлардаги мисолга қаранг. CrossPay орқали ҳали ҳам 1хbet ҳисобига тўловлар амалга оширилмоқда. Ҳозирнинг ўзидаёқ ўзининг (ёки бошқаларнинг!) жамғармаларини онлайн-казинога ўтказиб юбориш мумкин.
Қиморбозликдан фақат давлат томонидан кенг кўламли реабилитация дастурини жорий этиш қутқариши мумкин: молиявий саводхонлик бўйича курслар ва мактаблар очиш, ўйинчилар ва уларнинг қариндошлари учун ишонч телефонларини ишга тушириш, аноним қиморбозлар гуруҳларини очиш.
👉
@r_kusherbayev