Туркистон кутубхонаси | Туркестанская библиотека | Turkestan library | تورکستان كتبخانەسی


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Education


➖ Туркистон тарихи бўйича илмий-оммабоп, библиографик саҳифа.

•https://youtube.com/channel/UCs-6nzm9BgxeqRIi_Uj4pQQ
•https://twitter.com/turkiston_K
__________________
Мурожаат учун: @library_TK
Саҳифа юритувига кўнгиллилар олинмоқда.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Education
Statistics
Posts filter


2025 йил Ўзбекистонда гуманитар фанлар бўйича камида иккита яхши халқаро илмий йиғин бўлиб ўтади.

ESCAS'нинг минтақавий йиғинларининг навбатдагиси Тошкент (асосан) ва Самарқандда бўлиб ўтади (июнь ойида). Ушбу халқаро ҳамжамиятнинг юбилей 40 йиллиги арафасида ўтказилмоқда. Марказий Евроосиё мавзусидаги тадқиқотчиларни анъанавий ва янгича ёндашувлар бўйича фикр алмашишга чақирмоқда.

Август ойида Тошкент давлат шарқшунослик университети яна бир жиддий илмий йиғинга мезбонлик қилар экан. ASPS (The Association for the Study of Persianate Societies)нинг ҳар икки йилда бир маротабадан ўтказиб келадиган навбатдаги учрашуви бўлади.

ASPS - Эрон ва Форс (маданий) дунёси тадқиқотлари билан шуғулланувчи олимлар учун нодавлат, профессионал ҳамжамият бўлиб, илмий йиғинлар ва бу соҳадаги тадқиқотчилар учун турли кўринишдаги грант дастурларини тақдим қилиб келади. Ҳамжамият томонидан бир peer review журнал ҳам чиқарилади. Икки йилда бир ўтказиладиган конференцияларининг ўткан сафаргиси Ереванда (Арманистон) бўлган эди. Кўринишича, Форс (маданий) дунёси тадқиқотлари бўйича катта дастур бўлган.

Тошкентдагиси ўзига хос юбилей йиғин ҳам экан. Ҳамжамиятнинг навбатдаги ўнинчи учрашуви, шунингдек, Маршалл Хожсон томонидан фанга "persianate" концепцияси қўйилган «The Venture of Islam» китобига 50 йил ҳам.

Тошкент бу йил ҳам гуманитар фанларда катта, қизиқарли илмий учрашувларга мезбонлик қилмоқда.

@turkiston_kutubxonasi


Сталин даври қатағон қурбонлари ва уларнинг оқланиши

Азим Маликовнинг мақоласи шу ҳақида. Пост-совет Ўзбекистони, Каримов ва Мирзиёев даврларида қатағон қурбонларининг хотирланиши, реабилитация қилиниши кўрилган.

Мақолада урғуланган жойларидан - реабилитация ишларининг ҳудудийлик тамойили асосида кетиши. Ўзбекистон ичида, ўзбеклардан ташқари бошқа миллат вакилларининг ҳам давлат расмий нарративларида тилга олиниши, ишларининг кўрилиши. Айни пайтда, Ўзбекистон ташқаридаги ўзбеклар (ЎЗССР ташқарисда яшаган; колхозлаштириш, қулоқлаштириш, "катта қирғин" йиллари қурбонлари, сургун қилинганлар ва дунёнинг турли бурчакларига муҳожирликка кетган ўзбеклар)га ўрин берилмаслиги.

Эътибор берилган яна бир томони (балки энг муҳими ҳам) Сталин қатағонлари (умуман совет даври бўйича ҳам) қурбонларининг ишлари кўрилишида, дискуссияларда фақат бир ёндашув, расмий ҳокимият кўзқарашларининг бошқа фикр, тортишмаларга ўрин бермаслигидир.

Зотан, маълум бир қисқа даврларни айтмаса, қатағон ишлари бўйича расмий архив манбаларига эришиш чекланган. Совет хавфсизлик органлари архивлари ҳам тор доирагагина очиқдир. Сўнгги йилларда амалга оширилаётган оқлов судларига материаллар ҳам "Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи" томонидан тайёрланади (музейнинг ўзи ВМ/ҳокимият қошидаги тузилма).

Мақолада тўхталинмаган, мустақил Ўзбекистонда икки президент даври қатағон қурбонлари хотирасига ёндашувда кўзга ташланадиган жиҳат - совет даври Ўзбекистон бюрократлари, раҳбарияти (қатағон қурбони бўлсин, бўлмасин)га нисбатан Ш.Мирзиёв даври давлат расмий қарашларида, тарихчилик ва медиада очиқлик келганлиги.

Мавзу бўйича кўпроқ фикрлар мақолада.

@turkiston_kutubxonasi








Янги нашр: Бухорода ҳукмдорларни дафн этиш анъанаси ва зиёрат туризми

Тошкент давлат педагогика университети доценти, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Шавкат Бобожонов томонидан янги икки китоб нашр қилинди: «Бухорода ҳукмдорларни дафн этиш анъанаси» ва «Бухоро воҳасида зиёрат туризмининг шаклланиши ва ривожланиш хусусиятлари».

Тарихий манбалар ва архив ҳужжатлари асосида ишланган китобларда хон-у амирларни дафн этиш билан боғлиқ маросимлар, ҳукмдорларнинг даҳмалари ва уларнинг меъморий тузилиши бўйича маълумот ва Бухорода зиёрат туризмининг тарихий босқичлари, маданий қиёфаси ва истиқболларининг маданий-атропологик жиҳатлари берилган.

Қизиқиш билдирган китобхонлар учун янги нашрлар сотувда мавжуд.

Манзил: Тошкент ш., Абдулла Қодирий кўчаси 11-уй (Халқаро ислом академиясининг кириш қисмидаги китоб дўкони).

Республиканинг барча ҳудудларига почта орқали ҳам етказиб берилмоқда. Боғланиш:

📞+99891-400-07-82
📞+99894-977-07-82

Бухоро тарихи бўйича янги икки нашр.

👉Туркистон кутубхонаси👈


Совет Иттифоқида миллатлар, Ўзбекистонда глобал тарих масаласи

1924 йилги миллий-ҳудудий чегараланиш советларнинг макр-ҳийлали сиёсати эдими? Маҳаллий элиталар Турк/Туркистон бирлиги истаган, аммо марказ "бўлиб ташла, бошқар" бўйича иш тутганмиди?

"Миллий тарих" (миллиятчи тарих)нинг энг катта камчилиги у ерда йўналиш "биз" ва уни шакллантирувчи, атрофдаги "бошқалар" асосида қурилиши. Икки ранг - оқ ва қора асосида.


Советларда миллатлар сиёсати юқорида айтилган саволлардек эмас. Саволни модерн миллий кимликларнинг ўзидан бошласак, унинг ўзи сўнгги икки юз йил ичида Европада ўртага чиққан, асосида ижтимоий ва иқтисодий динамикалари жойлашган бир жараёндир. ХХ юзйилликнинг бошлари Россия имеприяси ҳудудида "миллий" кимлик эндигина тортишилаётган, кўпчилик учун эса, бир хонадан/дин/мазҳаб/уруғ-қабила кимликлар билан белгилаш асосий эди.

1918-21 йиллар советларда бундан сўнгра давлат шаклининг қандай бўлиши ва миллатлар сиёсати ҳақидаги тортишмалар ҳақида муҳим қарорлар қабул қилинди. Большевиклар дунёнинг ҳар учида бўлаётгани каби собиқ империя ҳудудида ҳам миллий кимликлар (миллий элиталар ҳам) ривожланиши кўрдилар, ва марксизм асоси бўлган "синфий" эмас, "миллий" кимликлар асосий ўринда бўлди.

Жараённинг ўсиши тезлашиб, шуурда "миллийлашиш" тўхтатиб бўлмас экан, уни янада тезлаштириш, маълум қолиплар билан ўстириш керак эди. Зотан, узоқ режада назарий жиҳатдан иқтисодий тизим капитализмдан узоқлашгани сайин, бошқа ҳар кандай кимликлар интернационалист кимликка айланар ва маданий ўлароқ-да бутунлашар эди.

Шундай қилиб, Карелиядан Узоқ Шарққача, Сибирдан Ўрта Осиёгача миллий кимликлар учун ватан яратиш сиёсатнинг бошида келди. Аммо, бу сиёсат "бўлиб ташла, бошқар"; юқоридан туриб сунъий, қўлда чизғич билан қилинган эмас эди. Империя давридан бери тўпланиб келаётган билимлар, этнограф ва тилчиларнинг ишлари, ундан ҳам муҳимроғи маҳаллий кадрлар, миллий элиталарнинг аралашуви, тортишуви билан кечган.

Тўғри. Туркий тилли ҳудудларнинг бирлиги, бир субъект бўлиши ҳақидаги фикрлар ҳам янграр эди. Лекин, аллақачон кучли илдиз отиб бўлган миллий кимлик шуури, миллий элиталар томонидан бу унчалик ҳам қўллаб-қувватланмади. Мисол учун, 1918-19 йиллар Москвада бошқирд ва татарларнинг бир республика бўлиши режаси қўйилган пайтда, бошқирд Закий Валидий Тўғон бунга кескин қаршилик кўрсатган, ва охирида икки айри республика қурилган. Ўрта Осиёга Британиянинг Ҳиндистондан зарба эҳтимолидан қўрққан Москва учун бу ҳудудда ягона республика фикри олдинги ўринда эди.

1920 йилларда эса, Ўрта Осиёда ўзбек ва қозоқ, сўнградан туркман ва қирғиз элиталари аллақачон тарихий ҳудуд, чегара тортишмалари ичида эди. Маҳаллий реформист миллиятчилар (жадидлар) орасида ўзбек кимлиги тарафдорлари анчагина кучли, қозоқ ва туркман кимлиги вакиллари нисбатан заиф эди. Бундай шароитда эҳтимолий ягона республикада ўзбекларнинг доминант мавқеда бўлишини кўриб, буни рад этдилар.

Кунимиз советологиясида Иттифоқдаги миллатлар сиёсатидан келиб чиқиб, юқорида қўйилган саволлар эмас, бу давлатни дунё тарихи ичида қаерга қўйилиши ҳақида бошқа тортишмалар кетмоқда. Совет давлати паст даражадаги аграр давлатнинг бир реконструкцияси эдими? Дунё халқлари кеча бошлаган модерн замоннинг энг чўққисидаги мажбурий/интенсив модерлашма проекти эдими? Ғарбга қарши алтернатив маданият/цивилизация танловимиди? Анъанавий қадриятларнинг янгидан ишлаб чиқилгани бир neo-traditional тизим эдими?

@turkiston_kutubxonasi


Янги нашр: Муҳаммад Алихон девони

ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи томонидан «Тамаддун» нашриётида Қўқон хони Муҳаммад Алихоннинг девони илмий-изоҳли матн ва қўлёзмалар факсимилиси билан нашр этилди.

Ушбу нашрнинг тайёрланиши, сўзбоши ва луғат-изоҳлар қисми филология фанлари номзоди, доцент Отабек Жўрабоев томонидан тайёрланган. Нашрга профессор Жаббор Эшонқулов масъул муҳаррирлик қилган.

Шунингдек, ушбу нашрга Давлат адабиёт музейида сақланувчи 157 ("Ашъори Фузулий ва Хон"), 401 (баёз) ва 16 ("Девони Фузулий"), Санкт-Петербургдаги Шарқ қўлёзмалари фондида сақланувчи Д400 рақамли қўлёзмаларнинг факсимилиси ҳам илова қилинган.

Муҳаммад Алихон ижодига оид ушбу девон нашри китобхонлар учун сотувда ҳам мавжуд. Нархи 100.000 (юз минг) сўм.

Китоб хариди учун:

Манзил: Тошкент ш., Навоий кўчаси 69-уй (Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи).

Тел: +99893-537-75-30

Кутубхонангиз учун қийматли китоб.

👉Туркистон кутубхонаси👈


Ўзбек тили байрами

21 октабр - ЎЗБЕК тили куни Ўзбекистондан ташқарида, Ўзбекистондан ташқаридаги ўзбекларнинг энг катта нуфуси яшовчи Афғонистонда ҳам нишонланади.

Толибон ҳокимияти остида ўзбек тилидаги ўқув юртлари, дастурлар қисқариб бораётган бўлса ҳам, ўзбеклар Афғонистонда бўлсин ёки ташқарида, бу тилнинг ривожи учун ҳаракат қилмоқдалар.

Видео лавҳалар ҳам шу ҳақида. Унда Германияда яшовчи Масъуд Ўзбек (1), Жузжон вилоятидан Шойиста Ҳайдарий (2), Фарёб вилоятидан Муҳаммадшариф Шарифий (3)ларнинг сўзларини ва Манчестер шаҳрида ўзбек тили кунига ўтказилган тадбирни кўришингиз мумкин.

ЎЗБЕК тили байрами қутлуғ бўлсин!

👉Туркистон кутубхонаси👈


ўзбекистон тарихи [11 жилдлик].zip
216.5Mb
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ва бошқа илмий муассасалар ҳамкорлигида "Ўзбекистон тарихи ва манбалари" туркумида чиқарилган кўпжилдлик жамланма (Тошкент - 2022/23).

I жилд. Энг қадимги даврдан бугунги кунгача Ўзбекистон тарихи

II жилд. Ўзбекистон тарихи ва манбалари (Ўзбекистон энг қадимги даврларда: Палеолит давридан милодий V асргача)

III жилд. Ўзбекистон тарихи ва манбалари (V-XI асрлар)

IV жилд. Ўзбекистон тарихи ва манбалари (XI-XV асрлар)

V жилд. Ўзбекистон тарихи ва манбалари (XVI-XIX асрлар)

VI жилд. Ўзбекистон тарихи ва манбалари (1860-1917 йиллар)

VII жилд. Ўзбекистон тарихи ва манбалари (Ўзбекистон дипломатияси тарихи)

VIII жилд. Ўзбекистон тарихи ва манбалари (Ўзбекистон ҳарбий санъати тарихи)

IX жилд. Ўзбекистон тарихи ва манбалари (Самарқанд тарихи)

X жилд. Ўзбекистон тарихи ва манбалари (Бухоро тарихи)

XI жилд. Ўзбекистон тарихи ва манбалари (Хоразм тарихи)

**

Ўзбекистон ССР тарихи. [IV томлик] // бош муҳаррир И.Мўминов. Тошкент - 1970/71.

***

👉Туркистон кутубхонаси👈



6k 1 45 1 20

104 йил олдин Боку шаҳри Ғарб империализми ва колониализмига қаршилик, социализм ва инқилобий ҳаракатларнинг бир онлик марказига айланади. III Интернационалнинг 2 конгресида олинган қарор билан 1-8 сентабрь кунлари Шарқ халқларининг биринчи съезди ташкиллаштирилди.


Чин, Ҳиндистондан Туркистон ва Яқин Шарқ, Англия ва Америкага қадар коммунист партия вакиллари, инқилобдан илҳомланганлар тўпланган қурултойда кўп мавзулар кўтарилади. Туркистондан қатнашган делегатлар ҳам ўлка ҳаётига оид муҳим сўзлар билан келишган эди: ўз-ўзини бошқариш, ер-сув масаласи, коммунистик ғояларни мустаҳкамлаш, Шарқнинг озодлиги ва ҳокз. Съезд ишида қатнашган 23 ёшли Чўлпоннинг ушбу шеъри иштирокчиларнинг умумий руҳиятини ифода этади:

Йўлимизда чўллар, сувлар, денгизлар,
Бош-учини таниб бўлмаслик излар.

Шу изларни босиб, денгизлар кечиб
Буюк амал билан борамиз бизлар.

Юракдаги сақлаб борган амаллар
Йўллардаги денгизлардан улуғроқ.
Эзилганлар тилак тилар бу йўли
Бурунгидан тўлароқ.

Маҳкам қилиб боғланилган камарлар,
– Тезроқ!
– Қанот!
Қушлар янглиғ учайлик.

Кенг чўллардан, денгизлардан кечайлик,
Шарқнинг эски чигалини ечайлик!


Съезд давомида туркистонлик вакиллардан бир нечтаси сўзга чиқади. 3 мажлисда (4 сентабрь) Тошпўлатбек Норбўтабековга ҳам сўз берилиб, у Россияда большевик инқилоби ва унинг натижалари, Туркистондаги ишлар, Шарқнинг Ғарб империализмига қарши кураши ҳақида сўзлайди. Туркистондаги большевик ҳокимиятининг ўрнатлиши ҳақида айтганлари дадил, марказга ўз ишларини қайта кўриб чиқиш оҳангида эди. Нутқидан парча:

- "... Ўртоқлар, Туркистон ишчи советининг икки жабҳада курашишга мажбур бўлганини айтаман: булардан биринчиси муллаларга қарши ва у ерда европалиларнинг тор миллиятчи фикрларига. На ўртоқ Зиновьев, на ўртоқ Ленин, на ўртоқ Троцки Туркистоннинг асл вазиятини билмайдилар, шу уч йил ичида бўлиб ўтганларнинг фарқида эмаслар. Шу билар бирга раҳбарларимизга кўзларини очириш учун буни очиқ юрак билан айтиш ва вазиятнинг асл суратини "чизмоқ" лозим. Шундай қилиб, Туркистонга келадилар ва вазиятни қайтадан кўздан кечирадилар".

@turkiston_kutubxonasi


IICAS'нинг навбатдаги хабарномаси маданий тарих бўйича тўлиқ-тўлиқ мақолалар билан чиқибди.

Проф. Бахтиёр Бабаджанов ва археолог-реставратор Елизавета Некрасоваларнинг Чорминор марказига қўйилган мақоласида сўнгги ўрта асрлар Бухоросидаги туркманларнинг фаоллигига тўхтатилишади. Миллий тарих чегаралари ташқарисида, "homogeneous" кўришли тарихчиликни чекловчи бир мақола.

Александр Джумаев 20-50 йиллар, "янги ва эски дунё" чегарасида, ўзбек миллатининг, миллий этикетларининг шаклланиш жараёнида мусиқа ва унинг миллийлаштирилиш жараёнлари ҳақида ёзибди.

Шубҳасиз бу соннинг энг ўқишли мақоласи Борис Чуховичнинг «From “Mother” to “Madonna”: the Social History of a Photograph by Max Penson» мақоласи. Бир сурат орқасидаги совет ижтимоий ҳаёти, марказ ва периферия нарративлари ҳақида.

Умуман қолган мақолалар ҳам қизиқ, ўқувчиларда янги уфқлар очувчи. Мана бу ердан ўқишингиз мумкин: https://cloud.mail.ru/public/Rz5L/v3XipjR5F/Bulletin%2037.pdf

@turkiston_kutubxonasi


Сунъий интелект. Тил. Тарих

Чоршанба куни (21 август) Истанбул университетида усмонли туркчаси матнларини кунимиз туркчаси билан бирга 30 тилга таржима қилиб берувчи transleyt.com платформасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Платформа Туркиядаги aicoor.com ширкати ва Истанбул, Ҳажаттепа, Ўкан университетлари мутахассислари ўртоқлигида ишлаб чиқилган. Бир неча йил давом этган проект 35 минг асар ва қарийб 5 миллион саҳифалик усмонлича манбалар устида сунъий интелектнинг ўқитилиши орқали ишлаб чиқилганлиги айтилди. Платформада ҳужжатли, овозли ва фото матнларнинг XIII асрдан кунимиз туркчаси орасидаги исталган услубда, ва бошқа тилларда таржима, транскрипционини тайёрлаш хизмати мавжуд.

Яна. Усмонли туркчасидаги шеърларни транскрипциони, унинг ёнида шарҳи ҳам ишланибди! Қулланувчилар ҳозирги тилдаги матнни XIII аср усмонличасига қадар таржима қилишлари мумкин экан. Платформада таржималарнинг аниқлиги матнларнинг осон қийинлигига кўра 70-90 фоиз даражасида ишламоқда экан.

Тақдимотда проект юрутувчилари платформа иши фақат араб алфавитидаги туркча матнлар билан эмас, арманий, гуржи ва бошқа алфавитлардагилар билан ҳам ишлаётганини айтишди. Уйғур ва чиғатойча матнлар таржимасини ҳам ишлаш ҳақида савол берилганди, проектнинг кейинги молиявий шароитига кўра ҳаракатланади дейишди.

Сунъий интелектнинг гуманитар фанлардаги тадқиқотларда қўллаш фақат ҳаваскор ўрганувчилар учун эмас, қўлёзма матнлар билан ишловчи академик тадқиқотчиларга ҳам кўп жиҳатдан ёрдамчи бўлади. , Қизиқувчилар платформа билан танишиб, қайд бўлган ҳолда функциялари билан танишишлари мумкин.

@turkiston_kutubxonasi


Сўзвон.pdf
562.8Kb
Сўзвон. "Ёзи ва Зебо" достонидан қўшиқ намуналари // ёзиб олувчи ва нашрга тайёрловчи доктор Файзуллоҳ Аймоқ (سوزوان. یازی و زیبا داستانیدن قوشیف نمونه لری. یازیب آلوچی و نشرگه تیارلاوچی داکتار فیض الله ایماق)

Нашр: Тошкент - 2003.

Китоб ўзбек халқ достонларидан бири бўлмиш "Ёзи ва Зебо"нинг Афғонистондаги ўзбеклар оғзидан ёзиб олинган вариантлари асосида тайёрланган.

Достоннинг Ўзбекистондаги версиялари асосида тайёрланган нашри.

👉Туркистон кутубхонаси👈


Марказий Осиёдаги энг фаол нодавлат тадқиқот плафтормаларидан бири «Эсимде» (Қирғиз Республикаси) ўзининг анъанавий равишда ўтказиб келаётган конференцияларининг бу галгиси ҳақида маълумот беряпти. Конференция шу йилнинг октябр ойида ўтказилади.

Конференция мавзуси доимгидек долзарб — «Пост-коммунистик Марказий Осиё: фикр юритиш майдони». Ҳамжамият конференция учун қуйидаги панелларни таклиф қиляпти:

- минтақада деколониал жараёнларнинг ривожига ҳисса ўлароқ Марказий Осиё тадқиқотчи ва фаолларининг ҳамкорлиги: коммунистик ва пост-коммунистик эрада Марказий Осиёда унутилган воқеа/жараёнлар хотирасини қайта урғулаш ва сақлашга йўналган лойиҳалар, тадқиқотлар;

- рақамли хотира: ёндашув ва методлар. Йўлкўрсаткичлар, медиа ва маълумот базалари;

- минтақадаги иқлим ўзгаришларига деколониал нуқтаи назардан қараш.

Конференция қизиқиш билдирган барча учун очиқ. У ерда ўз маърузаси билан қатнашиш истагидагилар эса талаб этилган маълумотларни ҳамжамиятга йўллаши сўралмоқда (25 августгача). Ўзимиз ҳақимизда, МО'нинг деколониал йўли ҳақида гаплашиб олиш учун яхши жой.

Масалан, ўткан йилги конференция ҳам ҳақиқатан жуда яхши бўлган эди, танишиб кўринг: https://esimde.org/archives/3426. Бу йилгиси ҳам қизғин ўтади. Сизда ҳам керакли, долзарб нимадир бўлса, қатнашишингиз керак.

@turkiston_kutubxonasi


Инқилоб жангчилари.pdf
59.7Mb
Инқилоб жангчилари // масъул муҳаррир М.Маҳмудов.

Нашр: Тошкент - 1990.

Тўпламда Туркистонда совет ҳокимиятининг ўрнатилиши ва бошқарувининг илк йилларида иштирок этган кадрлар тўғрисида мақолалар йиғилган. Улардан:

- Файзулла Хўжаев;
- Пётр Кобозев;
- Турор Рисқулов;
- Исаак Зеленский;
- Султонбек Хўжанов;
- Рустам Исломов;
- Иномжон Хидиралиев;
- Мансур Мирзааҳмедов;
- Усмонхон Эшонхўжаев;
- Ҳаққул Ҳусанбоев;
- Раҳимжон Раҳимбобоев;
- Дмитрий Урюпин;
- Нажиб Ҳусаинов;
- Карим Ҳакимов.

***

👉Туркистон кутубхонаси👈

7k 2 130 3 18

Иккинчи_жаҳон_урушида_иштирок_этган_бухоролик_жангчилар.pdf
1.5Mb
Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган бухоролик жангчилар (Бухоро матбуоти саҳифалари)

Муаллиф: Миршод Сиддиқов.
Нашр: Бухоро - 2019.

Китобда Иккинчи жаҳон урушида қатнашган бухоролик жангчиларнинг Бухоро матбуотида берилган мактуб, суҳбатлари тўпланган.

👉Туркистон кутубхонаси👈

5k 0 71 4 12

Forward from: bukhari.uz
#Eʼlon #Yangiliklar #ONLAYN_SEMINAR

📢 DIQQAT, E’LON!

✅ Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi va Islom hamkorlik tashkilotining Islom tarixi, san’ati va madaniyatini tadqiq qilish markazi (IRCICA) hamkorligida «MARKAZIY OSIYO – ISLOM MADANIYATI VA SANʼATI OʻCHOGʻI» turkumi doirasida oʻtkaziladigan xalqaro onlayn ILMIY SEMINARga taklif etamiz.

👤 Seminarda Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi direktori, tarix fanlari doktori (DSc), katta ilmiy xodim Shovosil Ziyodov «BUXORO AMIRLIGI KUTUBXONALARI TARIXIDAN» mavzusida ma’ruza qiladi.

🫥 Onlayn seminar 2024-yil 26-iyun kuni Toshkent vaqti bilan soat 16.00 da boshlanadi.

⌨️ ZOOM dasturi bo‘yicha ulanish identifikatori.

👉 https://us06web.zoom.us/j/4469793351?pwd=EuwvBB9p9dol7LZu0BFdR8JiZH8bQC.1&omn=82728786203

Seminar identifikatori: 446 979 3351
Parol: 12345

Batafsil: 👉 bukhari.uz/?p=36014&lang=oz

Yaqinlaringizga ulashing!
🌐
bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🌐 Taplink


Туркистон ҳуррияти йўлида.pdf
8.3Mb
Туркистон ҳуррияти йўлида (туркистонлик муҳожирлар томонидан 1929-1939 йилларда нашр этилган «Ёш Туркистон» журналидаги мақолалар тўплами)

Муаллиф: Муслимбек Алижонов.
Нашр: Тошкент - 2024.

Китобда 1929-39 йиллар Берлин ва Парижда чоп этилган «Ёш Туркистон» журналидан мақолалар жой олган.

**

"Ёш Туркистон" журнали. 1929 йил 1 сон.

***

👉Туркистон кутубхонаси👈

7.1k 1 162 10 16
20 last posts shown.