Тўрақўрғон туман ҳокимлиги |расмий канали


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Тўрақўрғон туман ҳокимлигининг расмий канали
Сайт:
http://turakurgan.uz
Telegram:
t.me//turakurganaxborotxizmati
Facebook: https://www.facebook.com/turaqorgonaxborotxizmati/
Instagram
Мурожаат учун: @Axborotxizmatigamurojaat_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Тўрақўрғон тумани прокурори А.Юсупов тумандаги спорт муассасалари  фаолияти билан танишди

Туманда 2024 йилги спорт олимпиадаларида 17 та тур бўйича, 13 та Жаҳон чемпиони, 2 та Осиё чемпиони, 18 та Ўзбекистон чемпионати ва кубоклари совриндорлари етишиб чиқди.

Албатта, бу натижалар билан фахрланса арзийди. Аммо, ундан-да баланд марраларни эгаллаш имкониятлари бор.

Туман прокурори спортчиларга халқаро миқёсда юқори натижаларга эришишлари учун янада яхшироқ шароитлар яратиш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, мутахассислар томонидан спорт мактабининг бундан-да ривожланиши учун таклифлар ишлаб чиқилиши топширилди.

Бундай чора-тадбирлар ёшларнинг спортга бўлган қизиқишини ошириш ва уларнинг жисмоний ҳамда руҳий ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.


🇷🇺Россияга ҳеч қандай тўловларсиз, қонуний ишга бормоқчимисиз унда Миграция агентлиги Сизга ёрдам беради!

“РУСАЛ Комплектация”
корхонаси Иркутск, Екатеринбург, Кемерова, Братск ва Красноярск вилоятида жойлашган Алюминни қайта ишлаш заводларига фуқароларни ишга таклиф этади.

Танлов 2025 йил 13 март (пайшанба) куни соат 10:30 да бошланади

◾️иш тури:
- электр пайвандловчи;
- гидравлик дисклар ишлаб чиқариш ишчиси;
- чилангар ва оддий ишчи

💵 Ойлик маоши 70-95 минг Россия рубли

◾️Талаблар:
- РФга кириш таъқиқ бўлмаган;
- рус тилида эркин мулоқот қила олиш;
- муқаддам судланмаган;
- жисмонан соғлом

◾️Корхона ҳисобидан:
1. Авиа чипта
2. Патент ҳаражатлари
3. Ётоқхона ва озиқ-овқат
4. Махсус ишчи кийим

Ишлаш истагида бўлган фуқаролар биометрик ва хорижга чиқиш паспортлари билан келишлари сўралади

☎️ +998692279727
+998692279464

📍Манзил: Наманган ш., Нодира 3-уй (Мўлжал: "Сардоба бозори" атрофи, собиқ "Зангори экран" корхонаси ёнида)

Мigratsiyasi agentligi


Тўрақўрғон тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Ж.Хусайнов томонидан "Ермасжид" маҳалласида содир этилган енгил тан жароҳати етказиш жинояти муҳокама қилинди.


Унга маҳалла ҳудудида яшовчи фаоллар, оқсоқоллар, ёшлар таклиф этилиб, содир этилган жиноят тафсилотлари эшиттирилди. Иштирокчилар мазкур ҳолатни келтириб чиқарувчи омиллар ва унинг олдини олиш мумкинлиги тўғрисида гапириб ўтдилар.

Муҳокама якунида иштирокчиларга фуқароларнинг бир-бирлари билан дўстона муносабатда бўлиши, ўз мулкларини ўзлари асраши кераклиги, жиноят содир этилиши учун шароит яратиб бермаслик, арзимаган сабаблар туфайли жанжаллашмаслик, транспорт воситаларини бошқаришда ҳушёр бўлиш тўғрисида тушунтириш берилди.


Тўрақўрғон тумани прокурори А.Юсупов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги "2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1 сонли қарори ижроси бўйича "Бирлашган" маҳалласида ўрганишлар ўтказилди.

Маҳалла еттилиги билан суҳбат жараёнида мавжуд муаммолар, таклифлар тингланди. Тасдиқланган йўл харитага асосан "хавфсиз кўча" ва "хавфсиз йўлак" яратиш бўйича маҳалла ҳудудида видеокузатув воситалари, кўча чироқлари ҳамда ташвиш тугмалари ўрнатилиб, аҳоли гавжум жойларни қўриқлаш пултларига улаш ишлари амалга оширилди.

Масъулларга туманда хавфсиз муҳитни яратиш, қонунбузарликларнинг асл омилларини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш орқали жиноятчиликни барвақт олдини олиш юзасидан қатъий кўрсатма берилди.


Валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа,  Тўрақўрғон ва Янги Наманган тумани бўлимлари ҳамда ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаролар Ш.Н. ва С.Х. фуқаро Э.М.га 4 000 АҚШ долларини 51,6 млн сўмга сотган вақтида, фуқаро М.Б. фуқаро Ф.Т.га 4 200 АҚШ долларини 54,4 млн сўмга сотган вақтида, фуқаро Қ.М. фуқаро И.С.га 3 800 АҚШ долларини 49,4 млн сўмга сотган вақтида, фуқаро М.У. фуқаро И.С.га 3 000 АҚШ долларини 42,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz


Эл ҳурматини қозонган инсон

Ҳабибулло Ҳожиматовга бир сўз билан ана шу таърифни бериш ўринли. 52 йилдирки, халқ хўжалигининг турли соҳаларида самарали меҳнат қилиб келмоқда. У туманни 10 йилдан ортиқ бошқарган, ҳозирда эса Пахта селекцияси, уруғчилиги етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти Наманган илмий тажриба станцияси директори.


Ҳ. Ҳожиматов вилоятга мос юқори унумдор ғўза навларини яратиш, пахтачиликда юқори самарали агротехнологияларни амалиётга тадбиқ этиш борасида самарали меҳнат қилиб келаётган мутахассис. Раҳбарлигидаги тажриба станциясида пахтани ёппасига плёнка остида етиштириш ва томчилатиб суғориш устида илмий ишлар олиб борилмоқда. Пахта ва ғаллачиликда супер элита уруғлари етиштирилмоқда.

Туман ҳокими Ш. Қосимов, “Нуроний” жамғармаси раиси О. Хўжаев ва бошқалар бугун таваллуд кунини нишонлаётган бу табаррук инсонни йўқлаб боришди. Шахсий ва меҳнат фаолиятларига самимий тилаклар айтилди.


#Истеъмолчилар_диққатига!

Жорий йилнинг 12 март куни "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Наманган ҳудудий филиалининг йиллик электр қурилмалари ва тармоқларини жорий таъмирлаш режасига асосан ҳамда истеъмолчиларга электр энергиясини режим бўйича етказиб берилишини таъминлаш ва электр қурилмалари тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларининг олдини олиш мақсадида,  

– Тўрақўрғон туманидаги 110/10 кВли "Намуна" подстанциясида режали жорий таъмирлаш ишлари олиб борилади, бунинг натижасида шу куни соат 09:00 дан кеч соат 18:00 га қадар айрим ҳудудларда яъни,

-Яндама, Шо=идон, Кумидон, Кужрон, Озод, Ободон, Лангарбобо, Катта Қўрғонча, Қодиробод, Қўшқайрағоч, Яккатом, Ахси, Файзиобод МФЙ ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.

Юқоридаги келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Тўрақўрғон тумани электр таъминоти.



8 last posts shown.