#Тадбиркорликка ёки трейдинга кириб келаётган энг хавфли одам,
ўта қийналиб қолиб, қарзларга кириб, тез бой бўлмоқчи одам.
Хаммаёқни расвосини чиқаради.
Пулга эхтиёж уни кўр қилиб қўяди ва тахлил қилинмаган, яхши ўйланмаган лойхаларга ўзини уришни бошлайди.
Айниқса трейдингда.
Тез бой бўлиш васвасаси уни тез халок қилади.
Кўпчилик шахсийга ёзади:
- Пулим йўқ, қарзга кириб кетганман, қаримдошларимдан хам қарзларим бор, ёрдам беринг, текинга беринг шу курсларни деб.
Гап қизғонишда эмас.
Лекин айнан текинга беришим билан,
у васвасада крипто бозорига ўзини уради.
Яни билим олмайди, тажриба қилмайди.
Қиморвоз каби ўзини бозорга отади.
Хеч қандай билимсиз Хитойга мол олиб келгани борган одам нима бўлади?
Банкрот бўлади.
Аввал савдогарлар билан 2-3 мартта бориш керак, талабларни ўрганиш керак, камхаражатликни билиши керак.
Трейдингда банкрот бўлдим деганлар, хаммаси қуморвозлар.
Трейдингда даромад бор.
Аммо осмондан пул ёғилмайди.
Пешона тери билан топасиз.
Билим, тажриба, уйқусиз тунлар.
Лекин ўшанда хам бир ойда бой бўлиб қолмайсиз.
Ками 3 йил кетади, тўғри тахлилларга чиққунингизгача.
Шу сабаб текинга бермиман курсларни.
Биринчидан эркак киши мақсадга боришни ўрганиши керак.
Яни пул ишлаб топиб, ноутбук олиб, курсга йиғиб.
Яни изланиш, дуо ва мехнат.
Иккинчидан тиламчилик сифати шаклланиб қолиб, бир умр хаммадан ниманидир ялиниб яшайди.
Аёл киши бўлса майли, заифа, эркакка ярашмайди.
Учинчидан мужохид одам, ғурурли, курашувчан, рухий қувватли бўлиб шаклланиши керак.
Мен ёшлигимда бирон қиммат китобни орзу қилсам, ота онамдан сўрамасдим.
Шу расм чизиб, ишлаб, ойлаб пул еғардим ва кейин ўша китобни олиш катта завқ бўларди менга.
Ва китобни қайта қайта ўқиб, конспектлар ёзиб, ичидаги билимларни суғуриб олардим.
Лекин хеч қачон китоб сотувчига бориб, ман қийналганман, заифман, текинга бер китобни демаганман.
Қайтанга инсон бир мақсад қўйиб унга интилишини ўзи қизиқ жараёнку.
Ибодатлари гўзаллашади.
Дуо ва зикрлар кўпаяди.
Бўлиб хам, бой бўлиш фарз эмас.
Иқтисодий эркин бўлиш, нафл иш.
Яни истанг, харакат қилинг, интилинг.
Шартлари:
1. Ибодат қолиб кетмаслиги.
2. Харом бўлмаслиги.
3. Шу кўчада қул бўлиб қолмаслигингиз.
Ўзи тез бой қўлиш васвасасидаги одамни чалғитиш керак.
Хавфли одам.
Қаримдошларини ишонтириб, пул еғиб, чалабизнесга тикиб, йўқ қилиб юборади.
Туркияда шунақа қочоқлар кўп.
Фақат мухожир келмайди Туркияга.
Ўзбекистонда катта катта "кака"лар қилиб қочиб келади қарз олган инсонларидан.
Тез бой бўлмаганидан.
Аллох хохлагани хидоят топади.
Бошқалар шу ерда хам биродарларни ухлатиб яшашади.
Хулоса:
1. Эркак кучли бўлиши керак.
2. Роббисидан бошқасига ялинмаслиги керак.
3. Ўзини одамларга заиф танитмаслиги керак.
4. Мақсадга 2-3 йилда эришилишини тушиниши керак.
5. Кўп кучли тадбиркорлар, бозорда совуқ чой сотишдан бошлашган пешона тери билан.
Ноткоин ва шунга ўхшаб телефонни босиб ўтирадиган проектларга фикрим:
1. Умрни хавога сарфлаш.
2. Агар босаётганингизда Аллохни зикр қилсангиз, балким узрлидир.
3. Яхши пул топиш учун, ақл ишлатиладиган ерлардан қидиринг даромадни. Ақлсиз ишда пули хам оз бўлади.
Шунчаки компания сизни қул қилиб рохатланади.
@TreyderBlogi