Trening-kitob


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Шахсни ривожлантириш, юксалтириш борасидаги энг сара машқлар ва усуллар ҳақида батафсил маълумотлар!
Ўзига ишонган инсон бўлиш сирлари китоби ҳақида батафсил маълумотлар.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Агар сиз қийинчиликларга дуч келаётган бўлсангиз, ниманидир ўзгартириш учун кўп куч сарфлаётган бўлсангиз, билингки бу ҳолат онг остингизда сиз хоҳлаётган ўзгаришни хоҳламайдиган дастур, чекловчи қараш борлигини англатади.

Буни яхши тушунганларни қуйидаги машғулотларимизга таклиф қилиб қоламиз:

https://t.me/+dYp80B7eB-05MWMy


Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бировни кечирмасангиз фойда олмайсиз, аммо зарар кўришингиз аниқ.
Бировни кечирсангиз зарар кўрмайсиз, аммо фойда олишингиз аниқ.


Онг ости блоклари устида ишлашга мўлжалланган машғулотларимизнинг сиз азизларга қанчалик фойдали эканлигини, жуда самарали ва тез натижа берувчи усулларни ўрганишимизни тушунтира олмаган ва машғулотларга қатнашишга қайта-қайта ундай олмаган бўлсам ҳам ўзимни кечираман -)

Бу хатоимни тўғрилаш учун сизни бу машғулотларимзга қатнашишга чин дилдан таклиф қилиб қоламан. Қатнашиш шартларини қуйидаги манзилдан билиб олишингиз мумкин:

https://t.me/+dYp80B7eB-05MWMy


Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Ўз устимда ишлаб ўзим хоҳлаётган натижа ололмаётган бўлсам ҳам ўзимни кечираман.
Ўзим хоҳлагандек инсон бўла олмаётган бўлсам ҳам ўзимни кечираман.
Ўзим тузган режаларга амал қила олмаётган бўлсам ҳам ўзимни кечираман.
Ўзимга ишониб, ўзимни яхши кўриб, чин дилдан ва чуқур самимият ила кечираман.

Ўзимга суяна олишим, ўзимга ишона олишим учун ҳам ҳам ўзимни кечираман.
Ўзимга энг яқин ва чин дўст бўлишим учун ҳам ўзимни кечираман.
Ўзим билан ўзим самимий ва очиқчасига гаплаша оладиган бўлишим учун ҳам ўзимни кечираман.
Ўзимни яхши кўриб, чин дилдан ва чуқур самимият ила кечираман.

Келажакда хато қилишдан қўрқмаслик учун ҳам ўзимни кечираман.
Яхшиликларга янада кўпроқ куч ва ғайрат билан ҳаракат қилишим учун ҳам ўзимни кечираман.
Ўзимни буткул ва боримча қабул қилиш учун ҳам ўзимни кечираман.
Ўзимни яхши кўриб, чин дилдан ва чуқур самимият ила кечираман.

Ўзимни қанча керак бўлса шунча кечиравераман, кечиравераман.
Ўзимга қанча керак бўлса шунча имконият беравераман, беравераман.
Ўзимга қанча керак бўлса шунча ишонавераман ва яна ишонавераман.
Келажакда йўл қўйишим мумкин бўлган барча хато ва камчиликларим учун ўзимдан чин дилдан кечирим сўрайман ва ўзимни чин дилдан, чуқур самимят ила, яхши кўрган ҳолда олдиндан кечираман.

Ахир ўзим учун энг яқин ўзимман-ку!? Агар мен ўзимни кечирмасам, бошқаларнинг кечиришининг нима аҳамияти бор!?

Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таолога бунга қодир қилгани, буни англатгани учун чексиз ҳамду санолар бўлсин! Алҳамдулиллаҳ!


Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Диққат-эътибор - бу сиздаги энг кучли, универсал ва қимматли ресурслардан биридир. Буни яхшилаб англаб олиш керак.

Диққат-эътибор - бу универсал ресурсдир.
Диққат-эътиборингизни пулга, олтинга айлантирсангиз бўлади.
Диққат-эътиборингизни энергияга айлантирсангиз бўлади.
Диққат-эътиборингизни кучга, билимга, имкониятга айлантирсангиз бўлади.
Диққат-эътиборингизни исталган нарсага айлантиришингиз мумкин...

Ҳозирда сиз диққат-эътиборингизни нималарга айлантиряпсиз?
Пулсизликками, ўзига бўлган ишончсизликками, касалликками, бахтсизликками, муносабатларингизни бузишгами, муваффақиятсизликками ...?

Диққат-эътибор - бу сиздаги энг кучли, универсал ва қимматли ресурслардан биридир. Буни яхшилаб англаб олишингиз керак.

698 0 9 92 17

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Кўпчилик овоз онг ости блоклари устида ишлаш мавзусига берилгани учун шу мавзуда машғулотлар ўтказишга қарор қилдик.

Шу кунгача ўрганган ва амалда қўллаб, мижозларимиз билан ишлаб келаётган усулларимизни таҳлил қилганимизда онг ости блоклари билан ишлаш борасида анчагина усул ва техникалар жамланганининг гувоҳи бўлдик.

Қизиғи бу усулларни жамланган ҳолатдагисини ҳеч бир манбадан топиб бўлмайди. Устига устак бу усулларнинг кўпчилиги онг ости блоклари билан ишлашда жуда зўр самара беришига қарамасдан уларни онг ости блоклари билан ишлаш усули сифатида кўрсатилмаган. Шунинг учун ҳам уларни онг ости блоклари билан ишлаш усули сифатида қидириб топиб бўлмайди

Яна ҳам муҳими онг ости блоклари билан ишлашда ўзига хос сирлари борлиги маълум бўлди. Бу сирлар кўп йиллик тажриба натижасида аён бўлган. Бу сирлар ҳақида одатда ҳеч бир манбада гапирилмайди. Аммо буларни билмаса онг ости блоклари билан ишлаш усулларининг самараси бўлмаслиги тажрибамизда кўп бора кўрилди. Яъни, бу сирларни билмаса онг ости блоклари билан ишлаш усулларини билишнинг ўзи етарли бўлмас экан. Бизнингча онг ости блоклари билан ишлашдаги кўпгина муваффақиятсизликларнинг сабаби ҳам айнан мана шу оддий, аммо ўта муҳим бўлган сирларини билмасликда.

Гапни чўзмасдан мақсадга ўтамиз. Келинг Сиз азилар билан онг ости блоклари устида ишлашнинг турли усулларини ва уларни қўллашдаги муҳим сирларни ўрганамиз ва ҳозирги кунда сиз учун муҳим бўлиб турган муаммоларингизни ечишда биргаликда қўллаймиз.

Онг ости блоклари устида ишлашга бағшланган ушбу машғулотларимизни бундай форматда биринчи бор ўтаётганимиз учун менинг ўзим ҳам иштирокчилар билан кўпроқ киришиб ишламоқчиман. Бундан кўзланган мақсад иштирокчиларимиз томонидан билимларни ўзлаштиришда, қўллашда дуч келинадиган муаммоларни чуқурроқ ўрганиш ва уларни бартараф этиб келажакда бўладиган машғулотларда менинг иштироким камроқ бўлишига эришиш.

Шунинг учун ҳам, агар менинг иштироким кўпроқ бўлган машғулотларда қатнашишни истасангиз ҳозирги имкониятдан фойдаланиб қолинг.

Пуллик машғулотларимизда қатнашиш истаги бўлганлар қуйидаги каналимизга ўтишлари мумкин:

https://t.me/+dYp80B7eB-05MWMy

Қатнашиш тарифлари ва бошқа маълумотларни шу каналимизда бериб борамиз.


Қайси мавзуда ишлаш сизга қизиқ
Poll
  •   Даромадни ошириш
  •   Онг ости блоклари устида ишлаш
  •   Журъатсизлик, қўрқоқлик ва бошқа камчиликлар устида ишлаш
193 votes


Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Шахсий ривожланиш борасидаги биз билган жуда самарали, тез натижа берувчи усул ва техникалар асосида қуйидаги мавзуларда машғулотлар ўтказмоқчимиз:

1. Даромодни 2-3 баробарга ошириш
2. Онг ости блоклари устида ишлаш
3. Сиздаги журъатсизлик, қўрқоқлик ва бошқа шахсий камчиликларингизга сабаб бўлаётган қарашлар устида ишлаш.

Қайси мавзу устида ишлаб ўзингизни кучайтириш сизга қизиқ?


Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Ўзингиз ҳақингиздаги, эртангиз ҳақидаги ёмон ўй-фикрларнинг борлиги уларнинг ҳақ эканлигини англатмайди.


Келинг, қолган иккита мисолни ҳам кўриб чиқайлик.

Патрикнинг янги мақсади - ҳозирда ўзимда бор бўлган кўникмалардан фойдаланиб, кўпроқ пул ишлаш. Ребекканинг янги мақсади - носоғлом овқатга бўлган хоҳишнинг соғлом овқатланишга тўсқинлик қилишига йўл қўймаслик.

Тўсиқлар шунчаки йўқ бўлиб қолади

Тўсиқларни ҳисобга олган ҳолда мақсадларни қайта ифода этиб олиш тўсиқларни қандай бартараф этишини кўряпсизми? Олдинда енгиб бўлмайдиган тўсиқ турган мақсадга эришишдан кўра, қандай қилиб эришишни билмасангизда аммо тўсиқ йўқ бўлган мақсадга эришиш йўлини топиш анча осон. Нима дедингиз!?

Ўзингизнинг бир нечта мақсадингизга нисбатан ушбу ҳийлани қўллаб кўринг. Бир нечта мақсадингизни танлаб олинг. Кейин эса уларга эришиш учун қандай тўсиқлар қўйганингизга қаранг. Уларга эришиш ҳақида ўйлаганингизда сизда қандай фикрлар пайдо бўляпти? Тўсиқларни енгиб ўтиш ва мақсадларингизга эришиш имкониятингизни қанчалик баҳолаяпсиз?

Энди эса мақсадларингиз ичига тўсиқларни киритган ҳолда уларни қайта ифода этиб олинг. Хўш, мақсадларга эришиш ҳақида ҳозир қандай фикрдасиз? Онгингизда маълум бир психологик ўзгаришни, силжишни сездингизми?

Буни фойдали деб билган бўлсангиз яқинларингизга ҳам улашинг.

Ушбу мақола қуйидаги манбаадан эркин таржима асосида тайёрланди:
https://www.mortylefkoe.com/eliminate-obstacles/


Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Ҳаётдаги тўсиқларни бартараф этишнинг содда, аммо самарали усули


Жанни исмли бир мижозимиз, таътилга чиқишни хоҳларди. У ва эри Роберт бу таътилни йиллар давомида орзу қилиб келиб келишар эди. Аммо ҳар сафар ўзлари чиндан ҳам боргиси келган жойни ўйлашганида "Биз ростдан ҳам бир яхши жойга боргимиз келади-ю, аммо буни қила олмаймиз, чунки пулимиз етарли эмас." деган тўсиққа дуч келишарди.

Патрик, яна бир мижозимиз, аёлига ва болаларига турли нарсалар олиб бериш учун кўпроқ пул топмоқни хоҳлар эди, аммо унинг олдида ҳам "Оилам учун кўп нарсалар қилгим келади, аммо даромадимни ошириш учун менда зарур малакалар йўқ." деган тўсиқ бор эди.

Ребекка, менинг дугонам, мени ҳар кўрганда соғлом овқатланишни хоҳлашини айтарди. Аммо у ҳеч қачон бу мақсадини амалга ошира олмаган. У менга "Мен соғлом овқатланишни хоҳлайман, аммо буни қила олмайман, чунки айрим таомлардан ўзимни тийиб тура олмайман, айниқса ширинликлардан, гарчи уларнинг фойдали эмаслигини билсам ҳам." дерди.

Эътибор берган бўлсангиз ҳар бир ҳолатда мақсадга эришиш йўлида "аммо мен буни қила олмайман, чунки..." деган фикр турибди.

Сизни аслида нима тўхтатиб турибди?

Шубҳасиз, ушбу учала ҳолатда ҳам инсонларнинг онгида чекловчи қарашлари бор бўлиб, агар улар бартараф этилса бу инсонлар ўз мақсадлари йўлида дуч келиб турган ушбу тўсиқларни енгиб ўтиши мумкин. Aммо мен уларга бир неча дақиқа ичида оддий бир ҳийла ўргатдим ва бу ҳийла ёрдамида улар руҳий тушкунлик ва тўсиб қўйилганлик ҳиссидан халос бўлишди.

Қачонки мақсадингиз йўлида тўсиқ бўлганида, бу тўсиқ сизни мақсадингизга эришиш у ёқда турсин, ҳаттоки унга интилишингизга ҳам йўл қўймаётгандек туюлади. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, сиз: "Мен бу тўсиқлар туфайли мақсадимга эриша олмаяпман" деяётган бўласиз.

Жаннига келсак, у ўзи хоҳлаган таътилга чиқа олмади, чунки унинг пули етарли эмас эди. Патрик маълум бир кўникмалари йўқлиги сабабли оиласига нарсалар сотиб олишга етадиган пул топа олмади. Ва Ребекка фойдали бўлмаган таомларни истеъмол қилишдан ўзини тийиб тура олмаганлиги туфайли соғлом овқатланишга амал қила олмади.

Бу одамлар ўзларининг тўсиқларини мақсадларига эришишларига халақит қилувчи нарса деб билишаётгани сизга ҳам кўриняптими? Уларнинг ҳар бирининг мақсади аниқ эди, лекин нимадир уларни мақсади сари ҳаракат қилишига халақит қилаётганди. Уларнинг ҳар бирида "аммо мен қила олмайман, чунки ..." деган фикри бор эди.


Қандай қилиб бу каби тўсиқларга таслим бўлмаслик мумкин

Мана сизга, ушбу уч кишига ва яна кўплаб одамларга ёрдам берган ва йўлингиздаги тўсиқлардан қатъи назар, сизга ҳам кўплаб мақсадларингизга еришишингизга ёрдам берадиган ўша ҳийла.

Мақсадингизга эришиш йўлидаги тўсиқларни мақсаднинг бир қисми сифатида киритинг. Буни қилганингизда нима содир бўлади? "Aммо мен қила олмайман, чунки ..." йўқолади. Мақсадингиз йўлидаги тўсиқ энди шунчаки йўқ. Мақсад, эҳтимол, бироз мураккаброқ, аммо психологик жиҳатдан энди сиз ва мақсадингиз ўртасида ҳеч нарса йўқ.

Келинг, ушбу тамойилни юқоридаги учта ҳолатга татбиқ қилайлик

Мана, Жаннининг қайта кўриб чиқилган мақсади: мен, эрим ва менда бор бўлган пуллардан кўра кўпроқ пул талаб қиладиган таътилга чиқмоқчиман. Бу унинг янгича ифодаланган мақсади. У бу мақсадига қандай эришишни билмаслиги мумкин, аммо энди унинг ечим топишига ҳеч нарса халақит қилмаяпти. Олдинги ҳолатида эса пул етишмаслиги таътилга чиқиш мақсадига ечим топишида муҳим тўсиқ бўлиб турганди.

Фарқ жуда нозик, аммо психологик жиҳатдан у жуда катта бўлиши мумкин. Тушундингизми?


Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Кўпроқ ва тезроқ ўсишни истасангиз қўрққан нарсаларингизни кўпроқ ва чуқурроқ ўрганинг.

910 0 2 22 21

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Тўғри норози бўлиш, норозиликни керакли вақтда ва тўғри изҳор қилиш орқали ҳам зўр ўсишга эришиш мумкин. Айтишади-ку қаловини билсанг қар ҳам ёнади деб.

Одамлардан, вазиятлардан ва юз берган ҳодисалардан норози бўлишда фойдадан кўра зарар кўпроқ. Ахир ташқари бу сизнинг ичингиздагини кўрсатиб турувчи бир кўзгу, холос. Шунинг учун ҳам норозилик ташқарига қаратилган бўлмаслиги керак.

Норозилик ўша ташқарида сизга ёқмайдиган ҳолатни содир қилаётган ичингиздаги қарашларга, хулққа, одатларга қаратилиши керак.

Бу ердаги энг муҳим ва жуда нозик жиҳати айнан нимадан норози эканликни тўғри топиш керак. Бу қанчалик тўғри топилса ўсиш ҳам шунчалик тез содир бўлади. Шунингдек норозиликни изҳор этиш нолиш учун эмас, балки ўзини ислоҳ қилиш ниятида бўлиши шарт бўлади.


Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Савол беришдан олдин ўзингиз шу саволга 10 та жавоб топинг. Кейин эса ўша жавобларни савол бермоқчи бўлган кишингиз билан муҳокама қилинг.


Буни қилиб борсангиз кўп нарсани билишингиз ва қила олишингизни англаб, билиб борасиз. Натижада жуда кучли шахсга айланмайсиз, балки ана шундай шахс эканингиз билиб қоласиз -)

Жуда кучли устознинг яқинда харид қилганимиз дарсларидан олинган қимматбаҳо маслаҳатлардан.


МИЖОЗЛАРИМИЗГА ЭНГ КЎП ФОЙДА КЕЛТИРГАН ТРЕНИНГЛАРИМИЗ:


1. "Алҳамдулиллаҳ" - ҳозирда иштирок этиш нархи 500 000 сўм.

2. "Пулларни силтаб тортиш техникаси" - Тренингга қатнашиш 2 та тариф бўйича олиб борилади:

«ОДДИЙ» тарифи - 400 000 сўм.
«КУЧЛИ НИЯТ» тарифи - 900 000 сўм.


Охирги пайтларда каналимизга жуда кўп янги инсонлар ташриф буюришяпти. Ҳозирда сотувда бўлган тренингларимиз ҳақидаги маълумотларни топиш осон бўлиш учун уларни бир жойга жамладик.

Шунингдек ўз шахсини янада кучайтиришни, даромадини 2-3 баробарга оширишни истаб турган инсонларга бир эслатма ҳам бўлади деб ўйладик.

Тренингларимиздан бирини ёки бир нечтасини олмоқчи бўлганлар қуйидаги ботга мурожаат қилинг:

@muloqot_uchun_bot

P.S.: Иккала тренингни ҳам бирданига оладиганларга 15% лик чегирма қилиб берилади.


Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Чидаш керак эмас ўзгариш керак.

979 0 3 10 23

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Бирор бир мақсад қўйганимда энг биринчи бўлиб қаршилик қиладиган, менга ишонмайдиган ўзимни бошқа истамайман.

Бунинг ўрнига мақсадимга эришишда мени ҳар доим қўллаб турувчи, менга ҳар доим ишонадиган ўзимни истайман.


Мен ўзимни севаман,
Менга ўзим ёқади.

Бу худбинликми ёки керакли ва фойдали ҳолатми? Ёки ўзини зўрма-зўраки алдаш орқали ижобий фикрлашга уринишми?

Мендаги тана, ақл ва руҳни ўзим ясаб олган бўлмасам. Буларнинг барини Аллоҳ берган бўлса. Аллоҳ энг яхшисини бериши айни ҳақиқат бўлса. Буларни яхши кўрсам, севсам, рози бўлсам, ич-ичимдан хурсанд бўлсам бунинг нимаси ёмон?

Мен ўзим ясаб олган нарсаларни эмас, балки Аллоҳ берган нарсаларни севишимни, улар менга ёқишини айтаяпман, холос.

Гапнинг индаллоси:

Мен ўзимни севаман,
Менга ўзим ёқади! Алҳамдулиллаҳ!!!
😍


Визуализация қилиб ёки тортишиш қонунини ишлатиб ёки шукроналик бажариб бирор нарсага эришганингиз ёдингиздами? Нима деб ўйлайсиз нега бундай натижаларни такрор-такрор қила олмаяпсиз? Нега булар доимий эмас, балки фақат бир марта ёки гоҳ-гоҳида иш беради?

Бунинг сабабларидан бири сиз буларни қонуният деб эмас, балки мўъжиза деб қабул қилгансиз. Мўъжизалар эса бир марта ёки гоҳ-гоҳида рўй бериб туради. Тушуняпсизми!?

Демак, бу усуллар доимо иш бериши учун нима қилиш керак экан?


Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Менда ўзимнинг борлиги қандоқ ҳам яхши!

🙃

20 last posts shown.