Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш бўйича Республика кенгаши йиғилишида, Бош прокурор томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.11.2020 йилдаги ПФ-6118-сонли Фармони ижроси юзасидан берилган топшириқ ва таклифларига асосан, 22.09.2021 йилда Учтепа туман прокуратураси, МИБ Учтепа туман бўлими ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда, тумандаги “Кичик саноат зонаси” ҳудудида ишламайдиган алимент тўловчи қарздорларни ишга жойлаштириш юзасидан меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.