"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Фарғона тумани «Тўрахон ҳожи» масжиди. Саволингиз бўлса
939754552 Имом ҳатиб Муҳаммадросул Жамолов,
902770213 993750213 ноиби имом Ҳотамжон Эсоналиев.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter




АЛЛОҲНИНГ ИНТИҚОМИДАН ҚЎРҚ!

Табиб дўстларимдан бири айтиб берган эди: «Олдимга бир аёлни келтиришди. Унинг кўкрагида саратон (рак) касали ёйилган бўлиб ўта оғир аҳволда эди. Ёнида эса аёли бетоблигидан жуда ҳам аламли изтироб чекаётган эри турарди. Мен уни четга тортиб:
– Э аттанг, гуноҳкор бўлибсиз, – дедим.
– Нега гуноҳкор бўламан?
– Нега олдинроқ олиб келмадингиз, нега? Бу саратонни ўта хавфли тури. Агар бошланаётганида келганингизда уни олиб ташлаш, кимё терапия ва бошқа услубларда даволаса бўлар эди. Афсус энди кеч.
– Биз фалончи доктор олдига бордик. У текшириб кўрди-да, бу инфекция, шамоллаш буни ўзим даволайман, деди. Саратон деб айтмади. Шифохонасида икки йил ҳар хил антибиотиклар ва оғриқ қолдирувчи қиммат дорилар бериб даволади. Аёлим оғирлашгач бу ерга келтирдим.
– Агар икки йил аввал олиб келганингизда даволаш иложи бор эди. Энди кеч, афсус.
Эр ҳақиқатдан хабардор бўлгач, ўзини ерга отиб, бошини чангаллаб, худди мажнун инсон каби ҳаракатлар қила бошлади.
Сўнгра эса кўл кўтариб:
– Эй Роббим, мавжудлигинг ҳаққи илтижо қиламан, бу золимдан интиқом олиб бергин, – деди.
Аллоҳга қасамки, унинг бу дуосидан баданим титраб кетди. Олти ойдан сўнг аёли вафот қилди. Аёл вафотидан беш ой ўтгач, олдимга ўта ёмон аҳволдаги бир кимса кириб:
– Мен фалончи докторман. Кўкрагимдан саратон бўлганман, – деди. Бу кимса ўша аёлни алдаб пулини олган, ўлимига сабабчи бўлган доктор эди.
Аллоҳга қасамки, ўзининг айтишича кўкрак саратони айни аёлнинг эри дуо қилган вақтдан сўнг бошланган экан. Не бўлса ҳам ҳаддингдан ошма. Бировлар ҳаққидан ҳазар қил, ўзгани молидан ўта эҳтиёт бўл. Аёлинг ёки фарзандларингга бўлса ҳам зулм этма, зўравонлик қилма. Атрофдагиларингга зулм қилишдан мутлақ тийил. Ишлар оқибати мана шундай бўлади. Аллоҳ азза ва жалла баъзида зулм этувчи гуноҳкорларни бошқаларга мадад ўлароқ жазолайди. Шунингдек, баъзи эзгу амал соҳибларини бошқаларга рағбат ўлароқ мукофотлайди. Аммо мукаммал мукофот ёки жазо ҳисоби қиёмат куни бўлиши шубҳасиздир.

«Шайх Нобулсийдан қиссалар ва ҳиссалар» китобидан.


Forward from: Muslim.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 УЛАРНИНГ ХИЗМАТИГА ШОШИЛИНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1446 йил Шаъбон ойининг 19-кун  сешанба
милодий 2025-йил  18 феврал
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...


Forward from: Muslim.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🤲 У эшитувчи ва билувчи Зотдир...

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

«Бисмиллааҳиллазий ла йадурру маъасмиҳии шай`ун фил арди ва лаа фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», дедилар.

Маъноси: Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир.


Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

#duo #tonngi #tungi #foydali
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
​​ИЛОН ТЕРИСИДАН ФОЙДАЛАНИШ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром

❓1559-CАВОЛ: Илон терисидан фойдаланиш мумкинми?


💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тўнғиз терисидан бошқа барча ҳайвонларнинг териси ошлаш билан пок бўлади. Бу айтилган ҳукм ошлаш мумкин бўлган териларга тегишли. Аввалги вақтларда фақиҳлар илон териси ўта юпқалигидан ошлашнинг иложи йўқлигини айтишган. Лекин ҳозирги кунда технология ривожланиб, илон терисини ҳам ошлашнинг имкони бор. Шу сабабли бугунги кунда уламолар илон териси замонавий қурилмалар ёрдамида ошланса, ундан фойдаланиш жоиз бўлади, деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#муфтий_минбари

📹 ДУНЁ ИМТИҲОНДАН ИБОРАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar


بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1446 йил Шаъбон ойининг 18-кун  душанба
милодий 2025-йил  17 феврал
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...


#ТАРИХ

Кашфиётлари бошқалар тарафидан ўзлаштирилган мусулмон уламолар!

1. Муҳаммад Мусо Хоразмий (783-850), алгоритм асосчиси, унинг асарлари асосида рақамли технология тараққиётига етиб келинди!
2. Ҳусайн Алий Ибн Сино (980-1037), тибнинг отаси, асарлари Овропа университетларида олти юз йил ўқитиб келинди! Улар Ибн Синони Авицена деб номлашади!
3. Ҳожи Муҳиддин Пири Раис (1465-1555), тўрт аср аввал дунё харитасини чизди, у бугунги харитадан кўп фарқ қилмайди!
4. Алоуддин Дамашқий Ибн Нафис (1210-1288) , Овропа 19 асрда биз кашф қилдик, деганидан уч аср аввал қон айланиши назариясини кашф этган эди!
5. Камбур Весим Афанди (1689-1760), Роберт Коч туберкулосни 1882 йилда кашф қилганини айтишади, аслида эса туберкулос вирусини Роберт Кочдан 150 йил олдин кашф қилган ва муолажасини кўрсатган мусулмон олим Камбур Весим Афандидир!
6. Қозизода Румий, асл исми Салоҳиддин Мусо, физика қонунларини астрономия кашфиётларига татбиқ қилган, ўз замонасининг энг буюк математиги бўлган! 1364 йили Усмонлилар орасида дунёга келди, Амир Темур 1402 йилдаги Анқара жангидан сўнг бу олимни Самарқандга олиб келган эди. 1436 йилда Темурийлар давлати пойтахти Самарқанд шаҳрида вафот этди!
7. Аббос ибн Фирнос (810-887), ака-ука Олвер ва Уилбур Райтлардан (1903 йил) минг йил аввал учишга уринди ва уддалади!
8. Муҳаммад Идрисий (1100-1165) етти аср аввал дунё ҳаритасини чизди!
9. Абдулҳамид ибн Восеъ ибн Турк (9-10 аср оралиғида яшаган), Мовороуннаҳда туғулиб, 9 асрда Боғдодда яшаб ижод қилган математик олим, «Ал жабр вал Муқобала» номли асари Хоразмийнинг асарига ўхшайди ва ҳатто у бу асарини Хоразмийдан олдинроқ ёзган, дейишади. «Ҳисоб ҳақида тўплам» олти жилд, «Муомала китоби», «Ўлчов китоби» каби асарлар ёзган.
10. Ибн Карака, 900 йил олдин токар станокларини ижод қилди, Овропа токар станокларини Ибн Карака чизмаларидан олиб, ўзлаштирган.
11. Ибн Ҳатиб (1313-1374), вабонинг юқумли эканини илмий асосда исботлаган илк олимлардан!
12. Ибн Жассор (920-1005), моҳов касаллиги сабабларини топиб, даво усулларини ёзиб қолдирган!
13. Ғиёсиддин Жамшид (1388-1446), математикада касирни кашф қилди, Қозизода Румийнинг маслаҳати билан Улуғбек Тарағай уни Самарқандга чақириб олади ва унинг таъсирида Улуғбек ҳам астрономия илмида илғорлайди.
14. Фаробий 870-950), мусиқанинг физикий жиҳатдан илмий таърифини келтириб, овознинг физикавий изоҳини тушунтирган илк олим!
15. Муҳаммад ибн Мусо Дамирий (1341-1405), Овропаликлардан тўрт аср олдин зоология энциклопедиясини ёзган! Табиат тарихини ўрганган Мисрлик олим, зоологияга оид биринчи асар муаллифи
16. Жазарий (1136-1206), саккиз аср олдин робот ясаган олим, компютер фикрининг етакчиси.
17. Жобир ибн Ҳайён (721-815), куняси Абул Кимиё бўлган, яъни химиянинг отаси! Атом бомбаси ҳақидаги илк назария шу олимга оид!
18. Муҳаммад Баттоний (858-929), тригонометриянинг кашф қилган олим!
19. Абу Маъшер Балҳий(787-886), Маджезирни кашф қилган, Маджезир қуёш, ой каби кўк жисмларининг ер юзидаги сувларнинг кўпаймиб-камайишига таъсири!
20. Абу Комил Шужо (850-930), Овропага математикани ўргатган олим!
21. Беруний ( 973-1048), илк бора глобусни ясаган, ернинг масофасини ўлчаган, ернинг айланишини исботлаган олим!
22. Абул Вафо (940-998), тригонометрия, тангенс-котангенс, секант-косекант истилоҳларини кашф қилган олим!
23. Алий Қушчи (1403-1474), Улуғбек Тарағайнинг, Қозизоданинг шогирди бўлган. Астрономия илмида замонасининг етакчи олими эди, ойнинг шаклларини таърифлаб ёзилган илк китоб унга оид.
24. Маҳмуд Шамсиддин, Оқшамсиддин номи билан машҳур (1389-1459), Султон Муҳаммад Фотиҳнинг устози ҳисобланади. Луи Пастердан тўрт аср олдин микробни кашф қилган!


• Бу уламолар Ислом оламида денгиздан томчи холос!
• Биз бошқаларга ҳавас қилавермай, ўз тарихимизни ўрганишимиз, олимларимизнинг китобларини ўқишимиз ва ҳаётимизга татбиқ қилишимиз керак!
• Бугун фарзандини ўқитаётган ҳар бир ота-она қаҳрамондир!
• Бугун таълимга имкон яратиб бераётган ҳар бир мутасадди зиммасидаги масъулиятини адо қилаётган ҳалол инсондир!
• Бунинг аксига ҳаракат қилаётганлар эса жиноятчилардир!

©️ Аброр Мухтор Алий


Forward from: ALHIDOYA.UZ
#савол_жавоб

ПОЕЗДДА БИЛЕТСИЗ САФАР ҚИЛСА БЎЛАДИМИ ?

Савол: Ассалому алайкум!
🫥 Баъзи кишилар йўриқчи (проводник) билан келишиб чипта сотиб олмасдан поездга чиқишади. Шундай қилиш дурустми?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 Поездга чиптасиз чиқиш жоиз эмас. Чунки бу бировнинг молини ўзлаштириш ва пора бериш ҳукмида бўлади. Чунки поезд ўша ерда ишловчиларнинг мулки эмас, балки давлат мулки ҳисобланади. Бировнинг молини унинг изнисиз ҳадя қилиб бўлмайди. Чунки ҳадя қилувчи ўзи эгадор бўлмаган нарсасини бошқаларга мулк қилиб бериши дуруст эмас. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво маркази

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia


***
Бир кун машина ҳайдаб кетаётгандим, йўлда адашиб қолдим. Шунда Зулайҳо хожи онам: “Тагингда янги мошина-ю, қаёққа кетаётганингни билмайсан-а!” дедилар. Онамнинг бу сўзлари бир умр юрагимда муҳрланиб қолди. Айниқса, бир ишни бошлаб, нима қилишни билмай қолганимда ёки минбарга чиққанимда онам, “Худо шундай минбарга чиқишни лозим кўрибди-ю, нима гапиришни билмаганингни қара” дегандай, бирор нарсани ёзмоқчи бўлсам, “Худо қалам бериб қўйибди-ю, қўлингда пит ўлмайди (бирор нарсани ёзиб мондитмайсан, ёлчитмайсан, эплолмайсан) дегандай бўлаверадилар. Хаёлан ношудлигимдан хижолат тортаман.
***
Онамнинг оёғи оғриб, туролмай қолдилар, аммо жойномозга эмаклаб боришни канда қилмадилар. Касалга рухсат борлигини айтишганида:”Эртага Худо, ҳали тирик эдингку, калланг жойида эдику, деса, Худонинг юзига қандай қарайман” дедилар ва номоз ўқишни тўхтатмадилар.
***
Болалигимда, дунё мен учун яралган ва мен дунёни ўзгартираман, дердим. Ўшанда онам: “Дунёнинг куни сенга қолгани йўқ, дунё сенгача ҳам айланиб турган, сендан кейин ҳам айланаверади. Ўзингни эплаб юрсанг шу ҳам катта гап, эҳтиёт бўл, чархнинг қиличи тегиб кетмасин. Дунёни ўзгартирадиганлар якка дуккам, минг йилда бир чиқади. Худо айтди, Пайғамбар (с.а.в) ўзгартирди. Эндиги ўзгариш қиёматда бўлади,” дедилар. Бу сўз мени доим эҳтиёт бўлишга чақиради.
***
Бир кун Онамга “Шеър ўқиб берайми?” десам, “Йўқ, Қуръон ўқиб бер,” дедилар.
***
Бир кун синглим хомуш тортиб: “Сиз ўлиб қолсангиз биз нима қиламиз, Онажон!” деди. Онам: “Дунёда ўлмайдиган одам бўлмайди. Бир бирини ажалидан беш кун бурун ўлдирадиганлар бор. Умримни бошида етти қиз туғмай мен ўлай деган эдим, умримни охирида яхшиям шу етти қизни туққан эканман дедим, энди шу етти қиз учун яшагим келаяпди, кетишга кўзим қиймаяпти. Ўлиб қолсам сизларсиз қандай яшайман, жон қизим!” дедилар. Синглим хўнграб йиғлаб юборди.
***
Онам ҳамиша: - Ўғлим, кўпчилик тарафида бўл. Кўпчилик бор жойда барака бор. Биров бир нарса деса оғиб кетаверма, нимаики ақлдан оздирса, билиб қўйки уни ортида шайтон турибди. Пул деб борди келдини унутма, шайтон пул бор жойда болалайди. Ёруғ, катта, кенг, кўпчилик юрган йўлдан юр. Қоронғуда юрган гўнг босади. Одамнинг эти ҳаром лабзи ҳалол . Яхши сўз айтсанг, яхшилик топасан, ёмон сўз айтсанг вахшийлик, ҳеч қачон болтанг тошга тиймасин, – дейдилар.
***

- Ўлсам, оталарингни ёнига кўминглар. Қиёматда отанг билан бирга бўлишни истайман. Жанозамга келган одамларни ҳеч қайсисини қуруқ оғиз қайтарманглар. Шу ёшгача яшадим, ҳаммадан розиман. Ҳеч кимдан ҳеч бир гинам йўқ. Ҳаммадан яхшилик кўрдим. Худога шукур, орқамга қарамай кетаяпман. Қирқ йил олдин, мана энди қаридим, энди ўлсам керак девдим, Худойим яна қирқ йил умр берди. Ҳеч армоним йўқ. Тепкилаб кўмаверинглар. Худо насиб қилса қиёмат куни кўришаверамиз. Катта умр олдинда! – дедилар.
***
Илоҳо, Онажонларни умрини узоқ қил, Оллоҳим! Барча оналарни ўтганларини раҳмат қил...


Forward from: Muslim.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 ОҒИР СИНОВ (2-қисм)
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Forward from: Muslim.uz
#duo #mutolaa
🤲 ДУО ҚАБУЛ БЎЛИШИ УЧУН

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


1. Аллоҳ таолонинг ҳузурида дуодан кўра маҳбуб нарса йўқ бўлиб, дуо ибодатнинг мағзи ҳисобланади (Термизий шариф);

2. Дуонинг аввали ва охирида Аллоҳ таолога ҳамду сано ва икки олам сарвари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруд юбориш маснундир. «Фазоилу дуруди шариф» номли китобда дуонинг ўртасида ҳам дуруд ўқиш суннат дейилган;

3. Дуонинг қабул бўлишига аниқ ишониб, бутун диққат-эътиборни Аллоҳ таолога қаратиб дуо қилиш лозим;

4. Дуода киши ўзининг хокисорлиги, тавозуъси ва ожизлигини намоён қилиши лозим;

5. Ғафлатда, эътиборсизлик билан қилинган дуо қабул бўлмайди. Шунинг учун қисқа, кенг қамровли дуо қилиш лозим;

6. Ҳарами шариф ва махсус жойларда қилинган дуолар мақбулиятга яқин бўлади;

7. Ҳожи ва умра қилувчиларнинг дуолари Аллоҳ таолонинг ҳузурида қабулга яқинроқдир. Ҳадисда «Ҳожилар мағфират қилинадилар. Шундай экан, гуноҳлари мағфират қилинган ҳожилар бошқаларнинг ҳам мағфират қилинишини сўраб дуо қилсинлар», дейилган;

8. Арабий лафзда нақл қилинган дуоларни ёдламаган киши махсус жойларда китобга қараб дуо ўқиши мумкин;

9. Араб тилида нақл қилинган дуоларни китобга қараб ўқишга қийналган киши дилидаги муродларини ўз тилида сўраши мумкин.

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    🪴 Жаннатга шошиб кирган саҳоба

    🎁 Маҳрни иккига бўлиб тўлаш ҳам мумкинми?

   🤲 Ҳеч бир нарса бекорга яратилмаган

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1446 йил Шаъбон ойининг 17-кун  якшанба
милодий 2025-йил  16 феврал
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...


Кеча набира бўлиб, бобомнинг қучоғида ўтирган эдим, бугун бобо бўлиб набирам қучоғимда(бобом йўқ).
Эртага набирам набирасини қучоқлар(мен бўлмасман)

УМР ЎТМОҚДАДИР ДАРЁ МИСОЛИ

Эсиз, болаликни қолдириб ортда,
Умр ўтмоқдадир дарё мисоли.
Қолдириб-қолдирмай из бу ҳаётда,
Умр ўтмоқдадир дарё мисоли.

Оппоқ тонгни улаб тийраи шомга,
Бирда шак келтириб сирли оламга,
Гоҳо таъзим қилиб бадкор, бадномга,
Умр ўтмоқдадир, умр ўтмоқда.

Қай кезлар ушалмай орзу-армонлар,
Бирда ғолиб келиб тулкисимонлар,
Бирда бой берилиб бебаҳо онлар,
Умр ўтмоқдадир, умр ўтмоқда.

Денгиздай мавж уриб, қирғоқдан тошиб,
Юрар йўлимиздан бирда адашиб;
Ким биландир зимдан мансаб талашиб
Умр ўтмоқдадир, умр ўтмоқда.

Яратиб не сирлар, не мўъжизалар,
Қутлуғ кун кетидан кун ўтказилар.
Беҳуда ўтган дам — кўнгил эзилар...
Умр ўтмоқдадир, умр ўтмоқда.

Ҳар тонгда тўрғайдан олдин уйғониб,
Чаманлар яратиш ишқида ёниб,
Бирда-чи: эътиқод, имондин тониб
Умр ўтмоқдадир, умр ўтмоқда.

Эрта билан боғлиқ — не дамларимиз,
Билиб-билмай босган қадамларимиз,
Хайрли иш, алам, қарамларимиз
Умр ўтмоқдадир дарё мисоли.

Кексалик мўралаб эшик қоқмоқда,
Болалик қайтадан қайтарилмоқда...
Биздан эрта кунга нелар қолмоқда?
Умр ўтмоқдадир, умр ўтмоқда.

Ўлмас созни ўйлаб дегинг келмайди,
Ўчмас издан сўйлаб дегинг келмайди,
Мангуликка бўйлаб дегинг келмайди
Умр ўтмоқдадир дарё мисоли...

©Тўра Сулаймон
https://t.me/Adabiyot_olami

Шоирни Аллоҳ раҳматига олсин, бугун туғилган куни экан.


ТАЗКИЯТУН НАФС ТУШУНЧАСИ ВА ТУРЛАРИ

Инсон нафси турлича бўлади. Баъзида бўйсунмас, баъзида итоатгўй. Бунда муҳитнинг ҳам таъсири катта. Атрофдаги одамларга қараб нафсга ҳар хил чиркин иллатлар ўрнашиши мумкин. Бунинг олдини олиш ёки касалликдан қутулиш учун бизга тазкиятун нафс, яъни, нафсни поклаш, хулқни сайқаллаш зарур.
“Тазкия” сўзи луғатда “поклаш”, “ўстириш”, “кўпайтириш” маъноларини англатади. Истилоҳда тазкия деб нафсни маънавий иллатлардан поклашга, уни камолга етказишга айтилади.
Мана бу ривоятда тазкиятун нафс моҳияти очиб берилган.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مُعَاوِيَةَ الْغَاضِرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: ثَلَاثٌ مَنْ فَعَلَهُنَّ فَقَدْ طَعِمَ طَعْمَ الْإِيمَانِ: مَنْ عَبَدَ اللهَ وَحْدَهُ، فَإِنَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَأَعْطَى زَكَاةَ مَالِهِ طَيِّبَةً بِهَا نَفْسُهُ رَافِدَةً عَلَيْهِ فِي كُلِّ عَامٍ ... وَزَكَّى عَبْدٌ نَفْسَهُ، فَقَالَ رَجُلٌ: وَمَا تَزْكِيَةُ الْمَرْءِ نَفْسَهُ، يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: يَعْلَمُ أَنَّ اللهَ مَعَهُ حَيْثُ كَانَ. رَوَاهُ الْبَيْهَقِيُّ فِي شُعَبِ الإِيْمَانِ وَالطَّبَرَانِيُّ فِي الْمُعْجَمِ الصَّغِيرِ.
Абдуллоҳ ибн Муовия Ғозирий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким уч нарсани қилса, имон таъмини тотибди: (1) Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилса – Зеро, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ –, (2) ҳар йили мамнуният билан (яъни, кўнгилдан чиқариб) молининг закотини берса... ва (3) банда ўз нафсини покласа”, деганларида бир одам: “Киши нафсини поклаши нима, эй Расулуллоҳ?” деб сўради. Шунда у зот: “Қаерда бўлса ҳам Аллоҳ у билан биргалигини билишидир”, деб жавоб бердилар (Байҳақий “Шуабул имон”да, Табароний “Ал-Мўъжамус сағир”да ривоят қилган).
Демак, қаерда бўлса ҳам “Аллоҳ мени кўриб турибди, гапимни эшитяпти”, деган эътиқодда бўлиш нафсни поклаш экан. Бу тазкия ақида билан узвий боғлиқлигини билдиради. Зеро, қалбни поклашда мустаҳкам ақиданинг ўрни катта.
Тазкиянинг икки тури бор: 1. Қавл билан тазкия (Гап билан покланиш). 2. Феъл билан тазкия (Ҳаракат билан покланиш).
Қавл билан тазкияда одам ўзини покдомон санайди, “Менинг қалбим тоза”, “Мен тақводорман, бошқалардан яхшиман”, деб даъво қилади. Қуръонда бундан қайтарилган.
Феъл билан тазкия эса нафсни тарбиялашдан иборат. Қуръонда мана шу ишга буюрилган, нафсини поклаган бандагина нажот топиши айтилган.
Тазкия икки асосий босқичдан иборат: 1. Тахлия (покланиш). 2. Таҳлия (безаниш).
Тахлия инсон нафсидаги иллатларни кетказиш, маънавий кирлардан покланиш ёки ёмонликларни камайтиришдир. Таҳлия эса инсон табиатида яхши фазилатларни шакллантириш, ундаги эзгу хислатларни кўпайтириш, камолга етказишдир.
Тазкиятун нафс қисқа қилиб “тазкия” ҳам дейилади. Шу билан бирга “руҳий тарбия” бирикмаси ҳам ишлатилади.
Тазкия нафсни поғонама-поғона ислоҳ қилиб бориш, секин-аста юксак даражаларга олиб чиқишдан иборат. Биринчи галда нафс покланади. Кейин унга эзгу фазилатлар сингдирилади. Бунда инсон нафси аммора (ёмонликка буюрувчи) ёки лаввомадан (камчиликлар учун эгасини маломат қилувчидан) мутмаин (хотиржам) мартабасига кўтарилади.
Шунингдек, нафсни поклашда хато-камчиликларни тан олиб, уни муолажа қилишга интилиш, доим ўзини тергаш, Аллоҳга юкиниш, У Зотдан ёрдам сўраш ҳам муҳим ҳисобланади.
Қалбни даволаш танани даволашга ўхшайди. Танамизда бирон касаллик бўлса, шифокорга мурожаат қиламиз, билар-билмас ўзимизча даволанмаймиз. Тўғрими? Худди шунга ўхшаб, руҳий тарбияга муҳтож инсон ўзича даволана олмайди. Бунда биз учун бош шифокор анбиёлар саййиди Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламдирлар. У зотнинг тавсиялари қалбимизга малҳам бўлади.

Зиёвуддин Раҳимнинг "Қалблар табобати" китобидан.


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#муфтий_минбари

📹 ҲАСАД САВОБЛАРНИ ОЛОВДЕК КУЙДИРАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
​​РУКУ ВА САЖДА ҚИЛА ОЛАДИГАН, ЛЕКИН ҚАЪДАДА ЎТИРА ОЛМАЙДИГАН КИШИНИНГ НАМОЗИ
#намоз

❓1556-CАВОЛ: Мен қиём, руку ва сажда ҳам қила оламан. Аммо оёғимдаги кучли оғриқ туфайли қаъдада тўғри ўтира олмаяпман. Қандай намоз ўқисам тўғри бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда қандай ўтириш қулай бўлса, шундай ўтиради. Ҳатто девор ёки бирорта одамга суяниб ўтира олса, намозни шундай ҳолатда ўқийди. Чунки бандага тоқатидан ортиқ нарса буюрилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
​​ҚУНУТДА БОШҚА ДУОНИ ЎҚИШ
#намоз

❓1557-CАВОЛ: Мен витр вожиб намозини ўқиётганимда охирги ракатда зам сурадан кейинги қунут дуоси ёдимга келмай қолди. Шундан кейин уч марта Аллоҳуммағфирли дедим. Хато бўлмаганми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Хато бўлмаган. Чунки қунут дуоси ўқиладиган пайтда мутлоқ бирор дуони қилиш вожиб ҳисобланади. Шу боис бу дуо эсга келмай қолиб, ўрнига “Аллоҳуммағфирлий” деб дуо қилганингиз хато бўлмаган. Вожиб амални бажаргансиз. Уламолар витрда қунут ўқиш вожиб деганларида, муайян бир дуони эмас, бирорта дуони ўқишни назарда тутишган ва “Аллоҳумма иннаа настаъийнука...” деб бошланадиган дуони ўқишни суннат, дейишган. Лекин бу суннатни қасддан тарк қилинмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1446 йил Шаъбон ойининг 16-кун  шанба
милодий 2025-йил  15 феврал
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...

20 last posts shown.