“Ташаббусли буджет” жараёнида айрим ташкилотларнинг иштироки чекланди Аввал
хабар берилганидек, Олий Мажлис Сенати Кенгашининг
2025-йил 13-январдаги КҚ-В-34-сонли қарорига асосан “Ташаббусли буджет” жараёнини ўтказиш бўйича амалдаги тартибга тегишли
ўзгартиришлар киритилди. Мазкур қарорга кўра, “Ташаббусли буджет” доирасида
ижтимоий лойиҳаларга кўпроқ эътибор қаратиш ҳамда фуқароларни
қийнаб келаётган муаммоларни молиялаштириш мақсадида:
1.
молиявий мустақил бўлган олий таълим ташкилотларининг “Ташаббусли буджет” жараёнларидаги иштироки чекланиши;
2.“Ташаббусли буджет” доирасида барча турдаги автомобиллар,
раҳбар ходимлар учун мебель жиҳозлари ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлашга оид жиҳозлар (радар, жамоат жойларидаги кузатув камералари ва бошқалар)ни
харид қилиш тақиқланиши белгиланди.
Қарорнинг
тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
БатафсилБизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz |Telegram|Instagram|Facebook|You tube