АЛГЕБРАДАН
МАСАЛА. БАЛЛАДА
А маконда яшар ғамгин бир одам,
Б масканда аёл кечирар ҳаёт.
Бир-бирин соғинди иккаласи ҳам,
Соғинч чидаб бўлмас авжга чиққан дам
Дийдор кўришгани қоқдилар қанот.
Ҳисоб-китоб бундай: Адан Бегача
Тўғри чизиқ тортсанг – шунча чақирим.
Бирининг тезлиги саотда шунча,
Бошқасин шиддати соатда бунча –
Фақат тўғри йўлдан чиқмаслик лозим.
Асли бу масала тўғри тузилди:
Тўғри ўй ҳамиша қинғирдан озод.
Аммо ҳар қадамда бу йўл бузилди...
Улар ўртасида беҳис чўзилди,
Фақат чалкаш йўлдан иборат ҳаёт.
Усмон Азим
МАСАЛА. БАЛЛАДА
А маконда яшар ғамгин бир одам,
Б масканда аёл кечирар ҳаёт.
Бир-бирин соғинди иккаласи ҳам,
Соғинч чидаб бўлмас авжга чиққан дам
Дийдор кўришгани қоқдилар қанот.
Ҳисоб-китоб бундай: Адан Бегача
Тўғри чизиқ тортсанг – шунча чақирим.
Бирининг тезлиги саотда шунча,
Бошқасин шиддати соатда бунча –
Фақат тўғри йўлдан чиқмаслик лозим.
Асли бу масала тўғри тузилди:
Тўғри ўй ҳамиша қинғирдан озод.
Аммо ҳар қадамда бу йўл бузилди...
Улар ўртасида беҳис чўзилди,
Фақат чалкаш йўлдан иборат ҳаёт.
Усмон Азим