Posts filter




Forward from: tnews
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Шундоқ шоираи давронни руҳий беморлар шифохонасига юбориш нечоғли, тўғри?
https://t.me/tnews247


Forward from: ТилиҒирром
#КунТарихи:
1999 йил 16 февраль куни Ўзбекистон тарихида мудҳиш террорчилик акти содир этилган эди.
🥲

Ўша машъум воқеага гувоҳ бўлган йигит ҳикояси (имлосини аслича қолдирдим):

Инсон умри давомида энг қаттиқ қўрққан куни - бир умр ёдидан кўтарилмаса керак.... Менинг умримда ана шундай қўрқинчли, ваҳимали кунлардан бири мана шу кундир! Элас элас эмас, балки кечагидек ёдимда.... Студентлик пайтларим эди...

Ўшанда 17-18 ёшли жажжигина йигитча эдим. Бир қиз билан Амир Темур хиёбонида заруратданми, ёхуд бўйдоқчиликданми, айланиб юргандик. Кўчалар қор ёққану, эриб кетаётгандек, "ШИЛП-ШИЛП" сув эди... Нимадандир қаттиқ ҳаяжонда мароқли суҳбат оғушига ғарқ бўлиб, ҳатто оёқларимиз остидаги эриб турган қорни-да ҳис қилмасдик. Сархуш кайфият ҳукмрон эди. Тўсатдан....

Тўсатдан кучли овоз "Ўтакамни ёрворди", рости ўшанда жуда қаттиқ қўрқиб кетгандим. Киоск ёнида турганимизда юқоридан портлаш зарбасидан чил-чил синган ойналар устингизга келаётганини кўрганимиз ондаги қўрқинчни тасаввур қилиш жуда жуда мушкул. Ўша ондаги ҳолатимни баён қилмоққа компьютер клавятураси ожизлик қилмоқда....

Мана ўшал машъум лаҳзаларга ҳам роппа роса 16 йил бўлибди. Ўшанда туғилган чақалоқ мана 16 га тўлибди, ўша кунги ҳасратим ҳам мана бугун таваллудига 16 йил тўлганлигини андуҳ ила қаршиламоқда. Ўша куни Мустақиллик рўпарасидаги қонли ҳолат ҳали ҳануз ёдимда.... Мен бу кунни хотирлаш ва сизларнинг кўнглингизга маҳзунлик олиб кириш ниятидан йироқман. Аммо ўша кун хотирасидан воз кеча олмаган қалбим ноласини битмоққа қарор қилдим. Аллоҳим бундай кунларни асло кўрсатмасин, дийдамиз қотмасин, аянчли кунларга ҳеч кимни гувоҳ қилмасин! Аллоҳим барчамизни яхшиликда жам қилсин!!!

© Маъмур Расулов ФБ-профилидан
😳
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO


#ДеярлиҲазил:

Дунёдаги энг қиммат ахборот - соғлигингиз ҳақидаги маълумотнома бўлади: унда соғлом ёки дардманд эканингиз ёзилганидан қатъи назар, бир миллион сўм тўлашингизга тўғри келади.

© Шуҳрат САТТОРОВ

🤣🤔😢
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO


#Қойилмисиз?
Менда эса шу каби тушуниб бўлмас нарсаларни тушуниш учун универсал формула бор, мана бу ерда:
https://t.me/TiliGirrom/17423
Шуни эслаб қолинг ва ҳар гал бирор нарсани тушунмай (ёки кимгадир тушунтира олмай) қолганингизда жавобан шуни айтиб кўринг – бирам енгил тортасизки...
😜
Йўлларингиз бехатар ва берадар, машинангиз эса бероутер бўлаверсин!
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/27836


#КунТарихи:

1989 йил 15 февраль куни СССР ўн йиллик урушдан кейин Афғонистондан сўнгги аскарларини олиб чиқиб кетган.
Ўша даврларда Иттифоқ таркибида бўлган барча учун шу сана Афғон уруши тугаган кун ҳисобланади. Аммо уруш асоратлари ҳеч қачон тугамайди.
😔
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO


Балки ҳозирги ёшлар ишонишмас, аммо Тошкентнинг маркази бир замонлар мана шу кўринишда эди.
#Эслайсизми?
#Ёдингиздами?
😳
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/21873


#боплаганский маркетинг:
Байрамга чегирма экан...
#Қойилмисиз?
😜
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO


Икки адиб, икки елкадош – Саида Зуннунова ва Саид Аҳмад ёшликда.
🪶
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO


#КунТарихи:
15 февраль – шоира Саида Зуннунова таваллуд топган кун.

Саида Зуннунова (1926.15.02, 1977.20.03) – шоира. Ёзувчи Саид Аҳмаднинг рафиқаси. Андижон ўқитувчилар институтини (1943) ва Ўрта Осиё университетининг филология факультетини (1952) тугатган.

”Гулхан” журнали (1953-56), “Ўзбекистон маданияти” газетасида адабий ходим (1956-57), Бадиий адабиёт нашриётида муҳаррир (1957-58), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи (1962-67) бўлиб ишлаган.

Шоиранинг “Янги шеърлар” (1950), “Гуллар водийси” (1954), “Қизларжон” (1962), “Шеърлар” (1964), “Бир йил ўйлари” (1967), “Нилуфар” (1972) шеърий тўпламлари нашр этилган. “Содиқ ва Анор” (1947), “Хайрихон” (1949), “Сурат билан суҳбат” (1966), “Қўшниларим” (1968) сингари достонлар ҳам яратган.

Унинг “Гулбаҳор” (1956), “Повесть ва ҳикоялар” (1957), “Гулхан” (1959), “Дўстлик” (1960), “Қанот” (1961), “Олов” (1962), “Кўчалар чароғон” (1965), “Бўйларингдан ўргилай” (1972) сингари насрий китобларида хотин-қизлар ҳаёти ҳаққоний бадиий тажассумини топган. “Янги директор” , “Олов”, “Одамлар орасида” қиссалари, “Она” (1966) ва “Кўзлар” (1968) пьесалари ҳам бор.

Тошкентдаги кўчалардан бирига Саида Зуннунова номи берилган.

✍🏼
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO


Велико-Тырново манзараларидан: Царевец қалъаси (Tsarevets Fortress)
🇧🇬 Болгария
Кунингиз мароқли ўтсин!
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO


#КунТарихи

Дарвоқе, 14 февралда ўлган биттагина "авлиё" Валентин эмас.
Жеймс Кук ҳам шу куни ўлган экан, лекин уни қайсидир оролда аборигенлар еб қўйишган, дейишади. Умуман олганда, ўша "авлиё"дан кўра Кукнинг инсоният олдидаги хизматлари юз чандон ортиқ.

© Ҳамид Оға, ҳууууууууууууууууууууууууууууууууууууууувввв 2013 йилги ФБ-изоҳ
😱
P.S.: Йўқ, динозаврларни мен живўй кўрган эмасман барибир.
🤣
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO


#КунТарихи
Бугун – буюк аждодимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.
🪶
Дам соз, дам суҳбат:
Шерали Жўраев – «Анда жоним қолди менинг»
🎵
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO


#КунТарихи:

БУГУН - ОМОН МАТЖОН ТУҒИЛГАН КУН

Ўзбек шеъриятининг забардаст вакили, Ўзбекистон Халқ шоири Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон 1943 йил 14 февралда Хоразм вилояти Янгибозор тумани Боғолон қишлоғида дунёга келган.

Ўрта мактабни тугатгач, у Самарқанд Давлат университетида таҳсил олади. Омон Матжон 1969 йил олийгоҳни якунлаганидан сўнг, 2002 йилгача Ғафур Ғулом номли Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир, бўлим бошлиғи, сўнгра "Ёшлик" журналида бош муҳаррир, "Чўлпон" нашриётида директор бўлиб ишлаган.

Омон Матжон болалагиданоқ шеърлар ёзишни машқ қилгани ва илк шеърлари эса, мактаб деворий газеталарию туман газеталарида чиқиб турганини айтади.

У ўзбек шеъриятига 1960-йилларда ўз йўли ва оҳангги билан кириб келади. 1970 йилда шоирнинг "Очиқ деразалар", деб номланган илк шеърий тўплами нашрдан чиқади.

"Кейин "Карвон қўнғироғи", "Қуёш соати", "Ярадор чақмоқ" каби китобларим, "Беруний" драматик достоним, Паҳлавон Маҳмуд ҳақидаги достоним, "Ҳаққуш қичқириғи" деган қирқ афсонадан иборат китобим, "Дарахтлар ва гиёҳлар китоби" деб номланган экологик мавзудаги китобларим кетма-кет босмадан чиқди", дейди шиорнинг ўзи.

Омон Матжоннинг шеърлари Евгений Евтушенко каби буюк рус шоирлари томонидан таржима қилинган.

Шунингдек, 1991- 2011 йиллар ўртасида шоирнинг "Иймон ёғдуси", "Эркин ҳаволарда", "Ардахива" ва "Халоскор Руҳ" каби китоблари чоп этилган.

Омон Матжон бугунгача ҳам фаол ижоддан тўхтамаганини айтади. Унинг "Дийдор Азиз" деб номланган янги китоби шу кунларда дунё юзини кўрган.

"Шайх Нажмиддин Кубро, Тўрабекахоним ҳақидаги қиссаларим,истиқлолимизнинг 20 йиллигига бағишланган шеърларим "Дийдор Азиз" номи билан шу кунларда чиқди. Суюкли рафиқам Мақсудахонимга бағишланган китобим бу", дейди шоир.

Шоирнинг "Умр ўтар...", "Табассум қил", "Эшигингдан ўтарман бир кун", "Менинг кимлигимни эл билса бўлди" каби қатор шеърлари таниқли ҳофизлар тарафидан қўшиқ қилиб куйланган.

Омон Матжон 1991 – 1993 йиллар Ўзбекистон Президенти Девонида давлат маслаҳатчиси, 1993 - 1998 йилгача Давлат Матбуот Қўмитасида раис муови лавозимларида ҳам фаолият олиб борган.

Шоир адабиёт соҳасидаги хизматлари учун Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофотига сазовор бўлган. 2006 йилда Омон Матжонга Ўзбекистон Халқ шоири деган унвон берилган.

© «Хоразмшунослик/Хорезмология/Khorazmology/» ФБ-гуруҳига Латофат Абдримова жойлаган пост

✍🏼
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO


Пистирма ортидаги пистирма
#Қойилмисиз?
🤪
Йўлларингиз бехатар ва берадар бўлаверсин!
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/27819


Файзбоғдаги гурунглардан...
#Боплаганский савол экан, нима деМАдингиз?
#АнаБўлмаса!
(Камтарлигим қурсин...)
😜
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/27685


Бугунги #КунТарихи билан боғлиқ #Боплаганский #ЛАТИФА:

Сувенирлар сотиладиган дўконга кирган ўрта ёшлардаги эркак:
- Синглим, менга ҳуув анави қизил бахмалдан қилинган думбани узатиб юборинг, қанча туради ўзи?
- Вой, нималар деяпсиз, қанақа думба!? Юрак-ку бу!
- Менга ўргатиш шарт эмас, ўзим ўттиз йиллик кардиохирург бўламан, юракнинг шаклини жуда яхши биламан. Олинг бу ёққа думбани!

© Трнетдан топиб, ўзим ҳҳууууууууууууууууууууууууууууууууууууууууууууувввввв 2014 йилда ўзбекчалаштирганман. Борми савол?
🤣
P.S.: Йўқ, динозаврларни мен живўй кўрмаганман.
#АнаБўлмаса!
😜
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Биттагина савол: ҚАНДАЙ ҚИЛИБ?
😳
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO


Аччиққина #ҳақиқат:

Сенинг эслайдиган одамларинг кўпайгани сари, сени эслайдиган одамлар озайиб бораверади.

© Хайтбай Абдисодиков ФБ-профилидан
😔
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO


Аччиққина #ДеярлиҲазил:

– Ўзи бизда миллийлик қолмади, қани, қаерда бор, кўрсат?
– Қўйинг шу гапларни, обед бўлди, «Миллий таомлар»га юринг!

© Моҳир УЗ ФБ-профилидан
😜🤔😢
Тушлик қилаётганларга ёқимли иштаҳа!
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/27816

20 last posts shown.