📈 Қон босими назоратининг аҳамиятли томонлари...
Хавфли гуруҳга киритилган ҳомиладор аёлларнинг қон босими тезтез назорат қилиб турилмоғи зарур.
Ушбу гуруҳга: олдинги ҳомиладорликда ҳомиланинг тушиши (бола ташлаш) содир бўлган ёки асоратли туғруқни бошидан кечирган аёллар, шунингдек, ортиқча вазндан азият чекаётганлар, гормонал хасталикларга дучор бўлганлар, буйрак ва бошқа ички аъзолар фаолиятидан шикоят қилган беморлар киритилади.
Юқорида келтирилган ҳолатларга ўхшашлари содир бўлса, ўша ҳомиладор аёл шифокорнинг доимий назорати остида (айниқса қон босими тезтез ўлчаниб турилади) бўлиши лозим.
Ҳомилаликнинг дастлабки, ўрта ва охирги босқичларида ҳомиладор аёл танасидаги қон босими қандай кўрсатгичларни қайд этганига қараб шифокор беморга муолажада тайинлайди.
Негаки, туғруқ вақтида онанинг қон босими нормал бўлиши кўп томонлама аҳамиятли.
🔻 Паст қон босими ниманинг аломати?
Бу вазият кўпинча кечаси юзага келиши мумкин. Ҳомиладор аёл ҳеч бир нарсада безовта бўлмасдан осуда ухлайди, қон босими эса физиологик жараёнлар туфайли тушиб кетади ва натижада ҳомилага нафас етишмайди.
Албатта, тинч ухлаётган аёлни безовта қилиб, бемаврид вақтда ҳеч ким унинг қон босимини ўлчамайди.
Шунинг учун, жадвал асосидаги тиббий кўрик пайтида шифокорлар томонидан қон босимининг ўзгариб туришини олдини оладиган тавсиялар, доридармонлар берилиши мумкин.
🔺Қон босими меъёрдан ошиб кетди..?
Қон босимининг ўзгариб, яна ўз ҳолига келиши неча соат давом этишини ҳисоблаб қайд этиш зарур.
Агар бу ҳолат жисмоний фаоллик, ҳаяжон, қайғу ёки қувончли хабар таъсирида бўлса, гипонзив терапияга ҳожат йўқ. Организм аввалги нормал ҳолатини тезда тиклаб олади.
Қон босимининг сезиларли даражада ортиши (унчалик катта бўлмаган фарқ назарда тутилаяпти) қўйидаги ҳоллардан сўнг тонометр рақамларида ифодаланиши мумкин:
кофе ёки аччиқ чой ичганингиздан сўнг, плиткали шоколад есангиз ё тамаки чекилган жойда туриб қолган бўлсангиз;
таркибида қон босимини оширувчи гиёҳлар бўлган (лимонник, женьшень) малҳамлар истеъмол қилган ёки баданингизга шундай малҳамларни суртган бўлсангиз;
асабийлашган, бирорта безовта ўйни ўйлаб сиқилган ёки кимнингдир “қилиғи” асабингизга тегиб турган бўлса (масалан: шифокор қабулидаги навбатда соатлаб туриб қолган бўлсангиз);
тезчаққон ҳаракат билан юрган, зинапоядан тезроқ чиқкан бўлсангиз ёхуд оғир сумкачангиз ёки қўлингиздаги эмизикли болангизни кўтариб чиққан бўлсангиз;
шифокорлар кўригига келишингиз билан вужудингизда ҳаяжон турган бўлса, буни руҳшунослар “оқ халат синдроми” деб атайдилар.
Қон босимининг сезиларли даражада пасайиши (унчалик катта бўлмаган фарқ назарда тутилаяпти) қўйидаги ҳоллардан сўнг тонометр рақамларида ифодаланиши мумкин:
🔘 ички кийимларингизни сиқиб боғлаган (торини кийган) бўлсангизу бу қон айланишига ҳалақит берадиган даражага етган бўлса;
🔵 қон босимини ўлчаш асбобининг манжети елка артериясини тўлиқ тўсиб қўйиш даражасида боғланмаганлиги туфайли;
🔴 манжетдан ҳавони жуда тез чиқаришлари оқибатида;
⚫️ маълум стандартдаги манжетни нозик, ингичка қўлга боғлашса;
⚪️ қон босимини ўлчаётганда одатдагидек ўтирмай, ётган ҳолатда бўлсангиз.
⬇️ 👇
t.me/tibakademiyasi