❓
Тонгги бадантарбия машқларининг саломатлик учун қандай фойдаси бор?
✅ Жисмоний машқлар тана мушакларини бақувват, бўғимларни ҳаракатчан, қоматнинг тўғри шаклланишига ёрдам беради.
Барчаси эрталабки бадантарбиядан бошланади. Бу жараёнда бажариладиган машқлар организмнинг бирор аъзоси ёки тизимига эмас, балки бутун танага бирдек ижобий таъсир этади. Яъни ички органларда моддалар алмашинувини яхшилайди.
‼️ Яна бир факт: жисмоний ҳаракат ва машқлар таъсири остида тўқималарнинг кислородга бўлган эҳтиёжи 8-10 баробар ортади. Шу боис қисқа эмас, такрорий машқлар организмни соғломлаштиришга хизмат қилади.
✅ Шунингдек, ушбу машғулотлар тизимли бажарилганда тана тўқималари озиқ моддаларни яхши ўзлаштиради. Бундай ҳаракатлар асаб тизимига ижобий таъсир қилади
✅Инсоннинг нафас ҳаракатлари кечки уйқу маҳали кундузгига нисбатан анча секинлашиши маълум. Бадантарбия чоғида бажариладиган нафас машқлари эса ўпкани етарлича тоза ҳаво билан тўйинтиради.
🤦♂
TIBBIYOT103